КОРРУПЦИЯ ВА ПОРАХЎРЛИК – ТАРАҚҚИЁТ КУШАНДАСИ
Инсониятнинг азалий муаммоларидан бири бу – коррупциядир. У иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий соҳаларга салбий таъсир этиб, иқтисодий соҳада мамлакатнинг назорат қилиш функциясининг сусайиши, рақобат механизмлари ишламаслиги, мулк ҳуқуқининг поймол қилиниши, товар ва хизматлар баҳоларининг ошишига олиб келади. Халқнинг социал табақаланишига, қонун устуворлиги принципининг обрўсизланиши, сиёсий соҳада эса фуқароларнинг давлатга ишончи йўқолишига сабаб бўлади.
Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарали амалга ошишига замин яратувчи ва коррупцияга қарши курашиш механизмларини ўзида акс эттирган Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 24 ноябрда қабул қилинган, Сенат томонидан 2016 йил 13 декабрда маъқулланган ва Президент томонидан 2017 йил 3 январь куни имзоланган Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида” Қонуни амалга киритилди. Мазкур қонун 34 моддадан иборат бўлиб, коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Шунингдек, 2017 йил 2 февраль куни Президентнинг ““Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ҳам қабул қилинган. Шунга мувофиқ «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қоидаларининг самарали ижросини таъминлаш, жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш мақсадида коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастури ва коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси тузилган.
Коррупция ва порахўрлик – тараққиёт кушандасидир. Шу сабабли, коррупция келиб чиқишига йўл қўймаслик, қонунларни ўз вақтида ижро этиш таъминлаш, коррупциянинг келтириб чиқарувчи ҳолатларнинг олдин олиш чораларини кўриш ҳар бир давлат органи лавозимли шахсларининг ва фуқароларнинг вазифаси бўлиши керак.
Қ.Атамурадов, Фуқаролик ишлари бўйича туман суди раиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶