24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 10:48
Жамият 👁 138

КЕЛАЖАК ТАҚДИРИ ЎҚИТУВЧИЛАР ҚЎЛИДА

КЕЛАЖАК ТАҚДИРИ ЎҚИТУВЧИЛАР ҚЎЛИДА

Бугунги кунда дунёда кечаётган глобаллашув жараёни, замонавий технологияларнинг шиддат билан ривожланиши халқимизнинг, хусусан, ёшларнинг хорижий тилларни ўрганишга бўлган талаби ва эхтиёжи ортишига сабаб бўлмоқда. Замон билан ҳамнафас қадам ташлаш бу - давр талаби. Шундай экан, бугунги кундаги таълим соҳасида хизмат қилаётган мураббийларимиз, ўқитувчиларимиз зиммасида катта масъулият турибди. Зотан, келажакнинг тақдири ўқитувчилар қўлидадир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги «Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида»ги Қарори хорижий тиллар ўқитувчилари зиммасига янада юксак масъулият юклади. Чунки, мактаб ривожланса, олий таълимга юқори савияга эга ўғил-қизларимиз келади. Бу мамлакат соҳа ва тармоқлари учун етук кадрлар дегани.
Мактаб таълимини ҳар жиҳатдан ривожлантириш, бугунги кунги талаб асосида такомиллаштириш, ўқув методикаси ва малакали кадрлар таъминотини ташкил этиш борасида барча ҳудудларда, шу жумладан Амударё туманида ҳам самарали ишлар амалга оширилмоқда, фанлар олимпиадалари, кўрик-танловлар, семинарлар, учрашувлар ўтказилиб келинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 сентябрдаги 562-сонли Қарори ижросини таъминлаш, мактабларда хорижий тилларни ўқитиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлигини таҳлил қилиш ҳамда мактаблар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг ўтказилиши муҳим аҳамият касб этмоқда. Мазкур танловда 40-сонли мактаб терма жамоаси туман миқёсида ғолиб, деб топилиб, танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида фаол иштирок этдилар.
Шунингдек, хорижий тиллар бўйича ўқувчиларга сифатли таълим бераётган ўқитувчиларни аниқлаш ва рағбатлантириш мақсадида умумтаълим мактабларининг чет тили фани ўқитувчилари орасида “Энг яхши чет тили фани ўқитувчиси” кўрик-танлови ҳам ташкил этилиб, унда 30-сонли мактаб  ўқитувчиси Фарида Шамсутдинова инглиз тили фани бўйича,  21-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси Муқаддам Қурбонбаева немис тили фани бўйича ғолибликни қўлга киритдилар ва танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида фаол иштирок этиш бахтига муяссар бўлдилар.
Бундан ташқари, ўсиб келаётган ёш авлодни инглиз тилини билиш, Европа иттифоқи талаблари даражасига мувофиқ инглиз тилини ўзлаштирган ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида умумтаълим мактабларининг бошланғич синф ўқувчилари орасида туманда биринчи марта инглиз тилидан “Ақлли болалар” (Smart kids) олимпиадаси ўтказилди. Олимпиадада  48-сонли мактабнинг 4-синф ўқувчиси Оғабек Бозорбаев юқори балл тўплаб, ғолиб деб топилди ва олимпиаданинг Қорақалпоғистон республикаси босқичида ҳам биринчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлди.
Бугунги кунда туманимизнинг умумтаълим мактабларида 296 нафар хорижий тил ўқитувчилари фаолият олиб боришмоқда, ҳозирги кунда шундан 16 нафари олий, 51 нафари биринчи,  109 нафари иккинчи тоифали ўқитувчилардир. Улар ўзларининг сермахсул меҳнатлари билан иш фаолиятларида катта натижаларга эришмоқдалар.
Айни пайтда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги давлат тест маркази томонидан бериладиган чет тилини билиш ва малака даражаси бўйича маълумотномага эга ўқитувчиларимиз 36 нафар, B2 сертификати эгалари 19 нафарни, С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга ўқитувчиларимиз 25 нафарни ташкил этади.
Биз дунёга чиқишимиз, дунё билан мулоқотда бўлишимиз учун хорижий тилларнинг аҳамияти катта. Ёшларимиз қанчалик даражада кўп тил ўрганишса, улар олдида имкониятлар эшиги шунчалик кенг очилади.  Туманимизда хорижий тиллар бўйича ўқувчиларга сифатли таълим бераётган илғор, ташаббускор, фидойи устозларимиздан 16-сонли мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими аълочиси Мавлуда Ниязова, 40-сонли мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси “Ватан фидойиси” кўкрак нишони соҳиби Нурбек Жуманиязовларнинг педагогик фаолиятлари таҳсинга лойиқ. Нурбек Жуманиёзов ўз фаолияти давомида кўплаб шогирдлар етиштирди. Унинг 16 нафар ўқувчиси инглиз тилидан миллий ва унга тенглаштирилган Халқаро даражадаги сертификатга эга бўлдилар.
Амударё тумани ХТБга қарашли умумтаълим мактабларида таълим соҳасига қаратилаётган эътибор натижасида янада юқори кўрсаткичларга эришиш имконияти мавжуд ва биз албатта буни уддалаймиз. Муҳтарам Президентимиз айтганларидек  нажот таълимда, нажот билимда, нажот тарбияда!

Муҳайё ОРТИҚБОЕВА,
Амударё туман ХТБ хорижий тиллар методисти.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026