24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 10:49
Жамият 👁 253

Хотин-қизлар фаолининг бир иш куни

Хотин-қизлар фаолининг бир иш куни

Маълумки, Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 2022 йил 1 март куни хотин-қизларнинг жамиятдаги мавқеини янада мустаҳкамлаш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган эди. Йиғилишда юртбошимиз “Агар халқимизни рози бўлишини хоҳласак, аввало мўътабар оналаримиз, опа-сингилларимиз учун муносиб турмуш шароитларини яратишимиз керак. Она рози бўлса, оила рози бўлади, оила рози бўлса, жамият рози бўлади” деган эдилар.

Бу мақсад мамлакатимизнинг “Тараққиёт стратегияси”да энг муҳим йўналишлардан бири қилиб белгиланган. Уларнинг ижросини тизимли равишда ҳар бир маҳалла кесимида амалга ошириш учун Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисидаги Президент фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, Республикамизнинг барча ҳудудларидаги сингари Амударё туманининг барча овул ва маҳаллаларига очиқ танлов асосида хотин-қизлар фаоллари тайинланди.

Бугунги кунда хотин-қизлар фаоллар ўз маҳалласидаги аёл-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, муаммоларини ҳал қилиш йўлида сидқидилдан меҳнат қилиб келишмоқда.

Жумладан, Амударё тумани Чойкўл овул фуқаролар йиғинининг хотин-қизлар фаоли Сайлихан Муратбаева ҳам ўз маҳалласидаги хотин-қизлар билан бирма-бир суҳбатлашиб, ёрдамга муҳтож аёл-қизларнинг муаммоларини ҳоким ёрдамчиси Рустам Раҳимов билан ҳамкорликда ҳал қилинишига эришмоқда.

Маълумот учун, Чойкўл овулида жами 1 минг 79 та хонадонда 6 минг 945 нафар аҳоли истиқомат қилади. Шундан 3 минг 478 нафарини аёллар ташкил этиб, ушбу аёллардан 107 нафари “Аёллар дафтари”га киритилган.

“Аёллар дафтари” киритилган аёлларни касб-ҳунарга ўқитиш мақсадида хотин-қизлар фаолининг ташаббуси билан Чойкўл овул фуқаролар йиғини биносида сават тўқиш курслари йўлга қўйилди. 20 дан ортиқ шогирдларига сават тўқишнинг сир-асрорларини ўргатиб келаётган Дилбар Гулмурзаева қизларнинг интилувчанлиги, тиришқоқлигидан мамнун.

Қизлар тўқиган саватларини катта-кичиклигига қараб 50 мингдан 100 минг сўмгача сотиб, даромад кўришмоқда.

 Хотин-қизлар фаоли иш кунлари давомида маҳалланинг фаол, ёши улуғ онахонлари билан суҳбатлашиб, маслаҳатларини олади. 5 нафар фарзандни тарбиялаб, вояга етказган, уларни уйли-жойли қилиб, оқил фарзандлар қилиб тарбиялаган Жумабой Камалов ҳамда Гулсара Камаловалар бугун фарзандларининг роҳатини кўриб, кексалик гаштини суришмоқда.

Хотин-қизлар фаоли ёш оилалар ўртасида келиб чиққан низоларни бартараф этишда Гулсара опа сингари онахонлар билан ҳамкорликда ҳаракат қилиб, ажрим ёқасига келиб қолган 9 та оилани яраштиришга муваффақ бўлди.

Хотин-қизлар фаолининг бевосита аралашуви ва ёрдами билан маҳалладги тадбиркорлик қилиш истагидаги аёлларга ҳам алоҳида эътибор ва ёрдамлар кўрсатилмоқда. Жумладан, бугунги кунда хотин-қизлар фаолининг саъй-ҳаракатлари билан ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз аёлларнинг 24 нафари ишга жойлаштирилиб, бандлиги таъминланди. “Аёллар дафтари” га киритилган 2 нафар аёлга субсидия асосида иссиқхона қуриб берилди.

Айни кунларда ушбу аёллар томорқасидаги иссиқхоналарда полиз маҳсулотларини етиштириб, даромад кўришмоқда.

Бир сўз билан айтганда, маҳалладаги хотин-қизлар фаоли Сайлихан Муратбаеванинг аёл-қизларнинг муаммоларини ҳал қилиш борасида амалга ошираётган тизимли ишларидан маҳалладошлари мамнун. Улар ҳар қандай масалада хотин-қизлар фаолига мурожаат қилишмоқда. Ўз навбатида мурожаатлар ҳам ўзининг ижобий ечимини топмоқда.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026