24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 10:47
Жамият 👁 351

"ҲОЖИ ЭШОН БОБО" ЖОМЪЕ МАСЖИДИ БИНОСИ ҚУРИЛИШИ ЖАДАЛ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

"ҲОЖИ ЭШОН БОБО" ЖОМЪЕ МАСЖИДИ БИНОСИ ҚУРИЛИШИ ЖАДАЛ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

Мустақиллик – нафақат миллатимизнинг, балки мўъмин-мусулмонларнинг ҳам қадр-қимматини жойига қўйди. Юртдошларимиз имон-эътиқодда собит бўлишиб, тоат-ибодатларини эмин-эркин ирода этиш имконига эга бўлдилар. Бутун мамлакатимизда, хусусан, Амударё туманида ҳам мусулмонларнинг Аллоҳ олдидаги фарз ва қарз амалларини маромида, ҳеч қийинчиликларсиз адо этмоқлари учун зарур шарт-шароитлар яратилгани барчанинг қалбига хушнудлик бағишлайди.

Қипчоқ шаҳарчаси марказида жойлашган “Ҳожи Эшон бобо” жомъе масжиди биноси 1988-1989 йилларда халқ ҳашари йўли билан гувала-лойдан бунёд этилган эди. Гарчи пойдевор-пахсаси гуваладан кўтарилган бўлса-да, ўша даврдаги савобталаб инсонларнинг куч ва рағбати туфайли масжид биноси аввалги кўримсиз ҳолатидан анча яхшиланиб, намозхонлар учун бир мунча қулай шароитлар яратилгани учун масжид қавми ташаббуси ва савобга дахил инсонлар кўмаги билан 2015-2017 йилларда қайта таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилди.

Ҳомийлар ёрдами билан янгидан таҳоратхона қурилди, масжиднинг том қисми шиферланди, замонавий дераза-ромлар ўрнатилиб, намозхона полланди ва намозхонларнинг ибодат қилишлари учун зарур шарт-шароитлар яратилди.

Лекин доимий равишда ўсиб бораётган аҳоли, айниқса, намозхонлар сафининг кенгайиши туфайли масжид ҳовлиси ҳам, намозхона, маданий-маиший бўлмалар ҳам бугунги давр талабига мос келмай, ибодат пайтида намозхонлар учун қийинчиликлар юзага кела бошлади. Ушбу муаммони ҳал этишнинг бирдан-бир йўли – замон талабларига мос келадиган янги масжид биносини қуриш эди.

Шу боис, “Ҳожи Эшон бобо” жомъе масжиди имом-хатиби Ражаббой Ҳабибуллаев, “Юсуф Эшон бобо” жомъе масжиди имом-хатиби Абдураҳмон Матсапаев ва Қипчоқ шаҳарчасининг ёши улуғ кексалари, шаҳарча фаоллари ҳамда фаол мусулмонлар билан бамаслаҳат янги масжид биносини қуриш ва қурилишга ҳомийлик қилиш истагида бўлган савобталаб инсонлар билан учрашиб, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси маъмуриятига мурожаат қилди.

Ниҳоят 2021 йил 23 март санасидаги Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раҳбариятининг 907-сонли хати билан 2021-2023 йилларда “Ҳожи Эшон бобо” жомъе масжиди биносини тўла қайта қуришга рухсат берилди.

2021 йилнинг 24 апрель санасида эса Амударё тумани ҳокими Султонбой Йўлдашевнинг 80-сонли қарори билан “Ҳожи Эшон бобо” жомъе масжиди қурилиши учун “Ҳожи Эшон бобо” қадамжоси ёнидан 80 сотих ер ажратиб берилди.

Қипчоқ шаҳарчаси халқи ва кўп сонли намозхонлар учун 2021 йилнинг 22 июль санаси катта шодиёнага айланиб кетди. Чунки айнан шу куни “Ҳожи Эшон бобо” жомъе масжиди қурилиши учун мўлжалланган майдонга рамзий қозиқ қоқилиб, шу куннинг ўзида илк тамал тоши қўйилди ва масжид қурилиши кўтаринки кайфиятда бошлаб юборилди.

Бугунги кунда масжид биносининг асосий қисми тикланиб, гумбазлари қад ростлади. Масжиднинг, умумий ер майдони 625 квадрат метр, кенглиги 25 метрга 25 метрни ташкил этади, сиғими эса 800 нафар намозхонга мўлжалланган.

Айни пайтда таҳоратхона ва қўшимча хоналарининг томлари сифатли ёпилиб, шиферлаш ишлари ниҳоясига етказилмоқда. Шунингдек, умумий майдони 400 квадрат метр бўлган 40 метрга 10 метр кенгликдаги қўшимча намозхонада ҳам қурилиш-таъмирлаш, бўяш-пардозлик ишлари кўнгилдагидек олиб борилмоқда.

Замонавий ва шарқона меъморий ечимга эга масжид биноси қурилишининг муваффақиятли тарзда амалга оширилишини таъминлаш учун қурувчиларга зарур шароит ва имконият яратиб бергани қурилишга мунтазам равишда пишиқ ғишт етказиб бераётгани учун Амударё тумани ҳокими Султонбой Йўлдашевдан қурувчилар мамнун. Шунингдек, савобталаб юртдошларимиз ҳам масжид биноси қурилишига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшмоқдалар.

– Бизга амалий ёрдам кўрсатаётган барча савобталаб инсонлардан миннатдормиз, – дейди масжид имом-хатиби Ражаббой Ҳабибуллаев. – Айниқса, “Амударё қурилиш моллари” корхонаси раҳбариятига, барча ҳомийларимизга чин дилдан ташаккур изҳор этамиз.

Айни кунларда Қипчоқ шаҳарчаси ҳуснига-ҳусн бағишлаб, кун сайин гўзал қиёфа касб этаётган “Ҳожи Эшон бобо” жомъе масжиди биносида ички ва ташқи пардозлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026