10.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
10.11.2026, 15:16
Жамият 👁 395

“Юсуф Эшон бобо” жоме масжидида махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилди

“Юсуф Эшон бобо” жоме масжидида махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилди

Халқимизнинг асрий қадриятлари, меҳр-оқибат ва саховат рамзи бўлган муқаддас Рамазон ойи юртимизда ўзгача тадорик билан кутиб олинмоқда. Ушбу фазилатли ойни тинч ва осойишта, кўтаринки руҳда ўтказиш, рамазон ойи давомида ўқиладиган таровеҳ намозлари вақтида масжидларга ташриф буюрувчи аҳолининг хавфсизлигини ҳар томонлама таъминлаш ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва фавқулодда вазиятлар бўлимлари олдида турган энг долзарб вазифалардан биридир.

Айниқса, одамлар гавжум тўпланадиган жамоат жойлари, зиёратгоҳлар ва масжидларда хавфсизлик чораларини кучайтириш, юзага келиши мумкин бўлган ҳар қандай кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида жойларда профилактик тадбирлар ва амалий ўқув машғулотлари ташкил этилмоқда. Амударё туманида ўтказилган кўргазмали махсус-тактик ўқув машқи ҳам ана шундай муҳим тадбирлардан бири бўлди.

Туманнинг Бой овул маҳалласи ҳудудида жойлашган “Юсуф Эшон бобо” жоме масжидида Амударё тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ташаббуси билан тегишли хизматлар ҳамкорлигида ёнғин хавфсизлиги ва фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш бўйича амалий машғулот ташкил этилди.

Мазкур тадбирда туман Фавқулодда вазиятлар бўлими қутқарувчилари, Ички ишлар бўлими ходимлари, Тиббиёт бирлашмасининг тез ёрдам бригадалари ҳамда коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси вакиллари иштирок этиб, ўзаро ҳамкорликдаги ҳаракатларни синовдан ўтказдилар. Машғулот сценарийсига кўра, масжид биносида шартли равишда ёнғин содир бўлганлиги ҳақида хабар келиб тушди. Хабар олинган заҳоти воқеа жойига шартли сигнал асосида махсус техникалар ва тезкор гуруҳлар зудлик билан етиб келди.

Машқ давомида биринчи навбатда инсон ҳаётини сақлаб қолишга эътибор қаратилди. Қутқарувчилар томонидан масжид ичида қолиб кетган фуқароларни хавфсиз ҳудудга эвакуация қилиш, жабрланганларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш ва уларни шифохонага жўнатиш жараёнлари амалда кўрсатиб берилди. Шу билан бирга, ёнғин ўчириш экипажлари томонидан шартли ёнғин ўчоғи қисқа муддатда ўраб олиниб, бартараф этилди.

Тадбирнинг яна бир муҳим жиҳати жамоат тартибини сақлаш билан боғлиқ бўлди. Ички ишлар органлари ва Миллий гвардия ходимлари томонидан машғулот давомида юзага келган вазиятдан фойдаланиб, жамоат тартибини бузувчи шахсларни аниқлаш, уларни зарарсизлантириш ва ҳудудда хавфсизликни таъминлаш бўйича тезкор ҳаракатлар амалга оширилди. Бу эса бинода нафақат ёнғин, балки турли тартибсизликлар келиб чиқишининг олдини олишга ҳам тайёргарлик кўрилаётганидан далолат беради.

Ўқув машғулоти якунида барча хизматларнинг ҳаракатлари таҳлил қилинди. Йўл қўйилган айрим камчиликлар кўрсатилиб, келгусида фавқулодда вазиятларда янада тезкор ва уйғун ҳаракат қилиш бўйича зарур тавсиялар берилди. Ташкилотчилар томонидан машқнинг фаол иштирокчиларига, ўз вазифасини сидқидилдан бажарган ходимларга миннатдорлик билдирилди.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, Амударё туманида ўтказилган ушбу тактик ўқув машқи Рамазон ойини тинч ва осойишта ўтказиш, юртдошларимизнинг ибодатларини эмин-эркин адо этишлари учун хавфсиз муҳит яратиш йўлидаги муҳим қадам бўлди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026