10.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
10.11.2026, 15:16
Жамият 👁 464

Чойкўл овулида «Нўғай Эшон бобо» жоме масжидининг янги биноси фойдаланишга топширилди

Чойкўл овулида «Нўғай Эшон бобо» жоме масжидининг янги биноси фойдаланишга топширилди

Амударё туманининг Чойкўл овулида халқимизнинг кўп асрлик қадриятлари, иймон-эътиқоди ва ўзаро жипслигининг тимсоли сифатида, азалдан аҳиллик ва бунёдкорликни шиор қилган овул аҳлининг холис ниятлари ва фидокорона меҳнати меваси ўлароқ «Нўғай Эшон бобо» жоме масжидининг муҳташам янги биноси қад ростлади. Ҳашар йўли билан барпо этилган ушбу масканнинг тантанали очилиш маросими нафақат ҳудуд аҳли, балки бутун туман жамоатчилиги учун чинакам маънавият байрамига айланди.

Очилиш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари Алишер Алланиязов, Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси Баҳрамаддин Разов, Амударё тумани ҳокими Собир Хўжаметов ҳамда сектор раҳбарлари, нуронийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари қатнашдилар.

Сўзга чиққанлар юртимизда қадимдан анъана бўлиб келаётган ҳашарнинг моҳиятига алоҳида тўхталдилар. Таъкидландики, ҳашар — бу шунчаки жамоавий меҳнат эмас, балки миллатнинг руҳий бирлиги, мушкулини осон қилиш йўлидаги бирдамлиги ва келажак авлодларга қолдириладиган эзгу меросдир. Айниқса, масжид каби муқаддас даргоҳларни тиклашда бу анъананинг ўрни беқиёс бўлиб, у инсонлар қалбида саховат ва фидойилик туйғуларини тарбиялашга хизмат қилади.

«Нўғай Эшон бобо» масжидининг янги иморати қурилиш жараёнида маҳалла фаолларидан тортиб, тадбиркорлар ва оддий фуқароларгача бирдек масъулият билан енг шимариб хизмат қилдилар. Кимдир моддий маблағ билан ҳисса қўшган бўлса, яна кимдир ўз қўл меҳнати, муҳандислик маҳорати ёки дуо ва эзгу тилаклари билан мазкур хайрли ишга шерик бўлди.

Очилиш маросими доирасида масжид бунёд этилишида алоҳида жонбозлик кўрсатган, туну кун меҳнат қилган қурувчилар ва саховатпеша ҳомийларга алоҳида эҳтиром кўрсатилди. Бир гуруҳ фаол фуқароларга ташкилотчилар томонидан ташаккурномалар ва эсдалик совғалари топширилди. Бу каби рағбатлантиришлар нафақат қилинган меҳнатнинг эътирофи, балки жамиятда бунёдкорлик руҳини янада кучайтиришга хизмат қилувчи муҳим омилдир.

Маросимда муқаддас Қуръони карим оятлари тиловат қилинди. Йиғилганлар юртимиз тинчлиги, осмони мусаффолиги, халқимизнинг фаровонлиги ва давлатимиз равнақини сўраб дуога қўл очишди.

«Нўғай Эшон бобо» жоме масжидининг янги биноси Чойкўл овули тарихида янги саҳифа очди. Ушбу муқаддас маскан келгуси авлодлар учун иймон-эътиқод, саховат ва бирдамлик рамзи бўлиб қолаверади. Зеро, халқ бирлашиб бунёд этган иншоотнинг умри боқий, файзи эса беқиёсдир.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026