ЁНҒИНДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ
Ёнғинни тилсиз ёв дейишади. Кутилмаганда содир бўладиган ушбу офат жуда катта зарар келтиради. Ёнғинлар асосан газ ва ҳаво аралашмаси чақнаши, фуқароларнинг газ ускуналаридан нотўғри фойдаланиши, иситиш қозонлари мўриконларидаги носозликлар натижасида келиб чиқади.
Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига мунтазам равишда амал қилинса, хавфли ҳодисаларнинг олди олинади. Шу сабабли узоқ сафарга кетганда, электр газ ускуналарини ўчириб кетиш керак. Болаларни қариндошларга ёки танишларга топшириш, қаровсиз қолдирмаслик лозим. Турар жойда енгил алангаланувчи суюқлиқлар, яъни бензин, керосин, дизель ёқилғиси, кимёвий суюқликлар сақлаш ман қилинади.
Уйларингизни ёнғиндан асрайлик десангиз, носоз электр ва газ ускуналаридан фойдаланманг, иситиш қозони, ошхона ўчоғи мўриларини йилига 2 марта тозалашни унутманг. Ўз иш ўрнингизда ва яшаш уйингизда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинг, бирламчи ёнғин ўчириш воситаларидан фойдаланишни ўрганинг. Хоналарда чекиш, қўлбола электр қиздириш асбобларидан фойдаланиш нохуш ҳодисаларга олиб келиши мумкин.
Ҳ.ХАЙИТБОЕВ,
туман ФВБ инспектори.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶