12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:39
Саломатлик 👁 503

САРИҚ КАСАЛЛИГИДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

САРИҚ КАСАЛЛИГИДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

 

Юқумли касалликлар инсон саломатлигини хавф остида қолдириб, жиддий зиён етказади ва кўплаб асоратлар келтириб чиқаради. Шу боис, Амударё тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими шифокорлари томонидан фасллар алмашиши муносабати билан кузатиладиган юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Шундай бўлса-да, халқ орасида “ифлос қўллар касаллиги” ва “сариқ касаллик” номини олган вирусли гепатит А ва гепатит Е касаллигига қарши амалга оширилаётган чора-тадбирларга қарамасдан, аҳоли орасида ушбу касалликка чалиниш ҳолатларининг кузатилаётгани сир эмас.

КАСАЛЛИКНИНГ ЮҚИШ САБАБЛАРИ ВА БЕЛГИЛАРИ

Касаллик кўпроқ 2 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар орасида учрамоқда ва ҳақиқатдан ҳам қуйидаги омиллар натижасида келиб чиқади:

Болаларнинг қўлларини ювмасдан овқатланишлари.

Мева-сабзавотларни тоза сувда ювмай истеъмол қилишлари.

Қайнатилмаган сувни ичишлари.

Туриб қолган очиқ сув ҳавзаларида чўмилишлари.

Усти дастурхон билан ёпилмаган, пашшалар қўнган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилишлари.

Вирусли гепатит касаллиги вирусини юқтириб олган беморда:

Ҳолсизлик, иштаҳа йўқолиши, кўнгил айниши;

Баъзи ҳолатларда қайт қилиш, ҳарорат кўтарилиши;

Уйқучанлик, гриппга ўхшаш ҳолатлар;

Кўз оқи, пастки қовоқ шиллиқ пардаси, тирноқ ва терининг сарғайиши, пешобининг ранги қизариши каби ҳолатлар кузатилади.

ПРОФИЛАКТИКА ВА ЭМЛАШ ИШЛАРИ

Ҳар қандай касалликни даволагандан кўра, унинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар муҳим аҳамиятга эга. Шу боис, бўлим шифокорлари томонидан соҳа мутахассислари ва аҳоли кенг қатлами орасида тушунтириш-тарғибот ва профилактик тадбирлар ўтказилиб, касалликка қарши мавсумий эмлаш ишларига алоҳида эътибор қаратилаётгани ўз ижобий самарасини бермоқда.

Амударё тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимининг эпидемиология ва иммунопрофилактика бўлими мудираси Гулшод Тажибоева раҳбарлигидаги эпидемиолог-шифокорлар томонидан тизимли равишда профилактик чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Жорий йилнинг 9 ойи давомида:

2974 нафар чақалоқлар, 3654 нафар болалар вирусли гепатитга қарши эмланди.

Оилавий поликлиникалар, Кўп тармоқли марказий поликлиникаларда вирусли гепатитнинг В ва С турларини аниқлаш бўйича бепул скрининг тестлари ўтказилмоқда. Жорий йилнинг шу давригача 7400 нафар фуқаро ўз розилигига кўра, бепул скрининг тестдан ўтказилди.

ВАКЦИНАЦИЯ

Туманга вирусли гепатит А касаллигига қарши 6 ёшли болаларни эмлаш учун давлат томонидан 3760 доза вакцина етказиб берилди.

Кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандларини эмлаш мақсадида 500 доза 0,5 мл “ОЛВАХТАР –ХАВ” вакцинаси етказилди.

Умумий ҳисобда 3760 нафар 6 ёшдаги болалар ва 18 ёшгача бўлган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандларига гепатит А касаллигига қарши эмлаш ишлари олиб борилди.

Ота-оналар ҳисобидан 50 нафар бола вирусли гепатит А касаллигига қарши вакцина билан эмланди.

Амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг барчаси туман аҳолиси, айниқса, ёш болалар орасида вирусли гепатит касаллиги тарқалишининг олдини олишга қаратилгани билан жуда муҳим ижтимоий аҳамиятга эга.

Гулшод Тажибоева, Амударё туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимининг

эпидемиология ва иммунопрофилактика бўлими мудираси.

Комила Оллоёрова, Гулмира Низомиддинова, бўлимнинг эпидемиолог-шифокорлари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026