12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:40
Саломатлик 👁 697

Огоҳ бўлинг: телефон!

Огоҳ бўлинг: телефон!

Азимжон синфда энг аъло­чи ва одобли бола эди. Устозлари уни ҳамиша бошқа ўқувчиларга намуна қилиб кўрсатишар, ҳатто унинг келажаги порлоқ бўлишини “башорат” ҳам қилишарди.

Бир куни у синфга қўлида энг сўнгги русумдаги телефонни кўтариб келди-ю, шу кундан эътиборан ўзгариб қолди. Ҳеч кимга қўшилмайдиган, синфдош­лари бирон нарса сўрашса, эътибор қилмайдиган бўлди. Ҳатто дарс вақтида ҳам китобининг бир саҳифасини очиб, яширинча телефонда аллақандай ўйинлар ўйнаш билан машғул бўлиб ўтирадиган одат чиқарди. Оқибатда бориб-бориб ўртамиёна ўз­лаштирадиган ўқувчилар қаторига тушиб қолди.

У бир куни мактабга кўзойнак тақиб келди. Шифокорлар: “кўз нуринг пасайиб кетибди, кўзойнак тақмасанг бўлмайди, синф­даги ўрнингни олдинги партага кўчир”, дейишибди.

Устози Азимжонга те­ле­фондан узоқлашишни, ҳозир энг муҳими илм олиш эканини таъкид­лади.

– Вақт-бевақт телефон орқали ижтимоий тармоқлардаги бемаъни видеолар ва фойдасиз ўйинлар билан машғул бўлгандан кўра китоб ўқиб, дарсларни пухта ўзлаштириш ҳамма нарсадан муҳим ва фойдали, – деди устоз.

Тўғри-да, ҳаётимизнинг асосий қисми мактабда, устозлар даврасида ўтади. Ҳатто оиламиз даврасида ҳам биз учун бунчалик кўп тарбиявий соатлар ажратилмайди. Устозларимиз эса фидойи, билим олишимиз учун шароитлар мукаммал. 

Бизнинг эса ана шу шароитлардан унумли фойдаланиб, чуқур билим олишдан бошқа масъулиятли ишимиз йўқ.

Азимжон эса телефондаги ўйинлар билан машғул бўлгани боис, дарсларни ўзлаштиришда синфдош­ларидан орқада қолиб кетганини жуда кеч тушунди ва устозига қўшимча дарс­ларга қатнашиш орқали хатосини тўғрилашга сўз берди. Аммо унинг йўқотилган вақти ва анча пасайиб кетган кўз нурини қайта тиклашнинг иложи бормикан?

Қундузой Тўлибоева 71-мактаб ўқувчиси.

***

Телефонга қарамликнинг 5 та ЭНГ ЁМОН ОҚИБАТИ

1. Кўз нурининг паса­йиши – Телефон экранига узоқ вақт тикилиш кўз чарчаши, кўриш қобилияти пасайиши ва ҳатто кўзойнак тақиш заруратини келтириб чиқаради.

2. Билим олишга таъсири – Телефондан узоқ вақт фойдаланиш ўқувчи диққатини чалғитиб, дарс­ларни пухта ўзлаштиришга тўсқинлик қилади, оқибатда ўқув натижалари пасайиб кетади.

3. Руҳий ва жисмоний соғ­лиққа таъсири – Телефонга қарамлик стресс, хавотир ва уйқусизликка сабаб бўлиши мумкин. Шунингдек, ҳаракатсизликка олиб келиб, ортиқча вазн ёки саломатлик билан боғлиқ бошқа муаммоларга сабаб бўлади.

4. Ижтимоий муносабатларнинг заифлашиши – Телефонга қаттиқ боғланиб қолган одам атрофидагилар билан мулоқот қилишдан узоқлашади, оила аъзолари ва дўстлари билан мустаҳкам алоқалар ўрнатишда қ­и­йинчиликка дуч келади.

5. Вақтнинг беҳуда сарфланиши – Ижтимоий тармоқлар ва ўйинларга ортиқча вақт сарфлаш самарали фаолиятлардан чалғитади, шахсий ривожланиш ва фойдали кўникмаларни эгаллашга халақит беради.

Шу сабабли телефондан меъёрида ва мақсадли фойдаланиш муҳим!

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026