12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:15
Жамият 👁 341

ФВБ огоҳлантиради: тақиқланган жойларда чўмилиш ҳаёт учун хавфли!

ФВБ огоҳлантиради: тақиқланган жойларда чўмилиш ҳаёт учун хавфли!

Ҳар фаслнинг ўз гашти бор: кузнинг турфа неъматларга бой таровати, қиш-у баҳорнинг ўзига хос бетакрор гўзал табиати инсонни ҳамиша табиат бағрига чорлайверади. Айниқса, ёз фасли халқимиз учун пишиқчилик, мўл-кўлчилик ва ризқ-насиба дамлари билан ҳамиша мафтункор. Шу боис, халқимиз табиат бағрида мароқли дам олиш, оилавий саёҳатлар уюштириш, ҳарорат кўтарилган кезларда дарё ва каналлар бўйларида сайр қилиш, жамоавий ҳолда чўмилиш каби тадбирларни айнан ёз фаслига режалаштиришади. Бу каби ҳордиқ дамлари инсонни ҳар томонлама тоблайди, саломатлигини мустаҳкамлаш имконини беради.

Лекин фуқаролар жуда кўпчилик ҳолатларда табиат бағрида дам олиш жараёнида ўта эҳтиёткор бўлиш, айниқса сув ҳавзалари яқинида дам олиш, сайр қилиш, чўмилиш қоидаларига қатъий амал қилиш зарурлиги, салгина эҳтиётсизлик тузатиб бўлмас хатоларга сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида ўйлаб ҳам кўрмайдилар. Ваҳоланки, ана шундай бефарқлик оқибатида ҳар йили ёз фаслида сув ҳавзаларининг тақиқланган ҳудудларида чўмилиш билан боғлиқ фожиали ҳолатлар содир бўлади ва бундай вазиятларда кўпинча ёш болалар ота-оналарининг эътиборсизликлари боис, вафот этишади.

Юқоридаги каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Амударё тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан фуқаролар муҳофазаси билан боғлиқ чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, шу асосда аҳоли ўртасида зарур тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, Амударё тумани ҳокими – Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг “2025 йил чўмилиш мавсумида аҳолининг сувда чўкиши билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги жорий йил 2 майдаги буйруғининг ижросини таъминлаш мақсадида туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан туман ҳудудидан оқиб ўтувчи дарё ва каналлар бўйлари доимий назоратга олиниб, профилактик тадбирлар амалга оширилаётгани бу борада ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

Кунларнинг исиб кетиши натижасида фуқаролар билан чўмилиш мавсуми давомида республика ҳудудида, шу жумладан Амударё туманида ҳам чўмилиш тақиқланган ҳудудларда чўмилиш қоидалари ҳамда одамлар ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш юзасидан ўтказилаётган суҳбатлар, Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимларидан иборат ишчи гуруҳлар томонидан амалга оширилаётган тезкор рейдлар жараёнида аниқланган салбий ҳолатларнинг борлиги эса жуда ачинарли.

Тезкор рейдлар жараёнида Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари аҳолини чўмилиш белгиланмаган жойларда сувга чўкиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг кўпчилиги асосан сузишни билмайдиган фуқаролар билан рўй бераётганлигини, шу билан бир қаторда ёш болаларни қаровсиз қолдирмасликни ва уларнинг ўзбошимчалик билан дарё ва каналларга чўмилишига йўл қўймаслик зарурлиги юзасидан огоҳлантириб, дарё ва каналлар қирғоқларига ўрнатилган “Чўмилиш тақиқланади” белгиси остидаги баннерларга эътиборли бўлишлари зарурлиги хусусида тушунтиришлар олиб боришмоқда.

Ҳар бир фаслнинг ўзига яраша жозибаси бўлгани сингари, ёзнинг иссиқ тафти ҳам инсонларни соя-салқинлик сари чорлайди. Бунда ҳузурбахш сувда маза қилиб чўмилишга нима етсин.

 Бироқ, чўмилишнинг ҳузурбахшлиги билан бир қаторда, ҳар йили дунё бўйлаб 300 минг нафарга яқин инсонлар мана шу ҳузур истагида белгиланмаган жойларда чўмилишлари оқибатида ҳаётдан бевақт кўз юмаётганлиги кишини ўйга толдиради. Фақат сўнгги 5 йил давомида сувда чўкиб ҳалок бўлган ёшларнинг 95 фоизи ота-оналар томонидан назоратсиз қолдирилганлигини инобатга олсак, бу борада ота-оналар янада эҳтиёткор бўлишлари зарур.

Чунки ёшлар ўртасида юзага келаётган сувдаги ҳалокатларнинг аксарияти уларнинг назоратсиз қолдирилиши ва ўзбошимчаликлари оқибатида содир бўлмоқда. Катта ёшдаги фуқароларнинг сувга чўкиш ҳолатлари асосан уларнинг спиртли ичимликлар истеъмол қилиб, маст ҳолда чўмилишлари оқибатида юз бермоқда. Сувга чўкиш билан боғлиқ бундай салбий ҳодисалар Амударё туманида ҳам содир бўлаётгани ҳеч кимга сир эмас.

Хусусан, бундан 5 йил олдин Тўлқин овулида истиқомат қилувчи 2007 йилда туғилган 13 ёшли ўсмир ота-оналарининг назоратсизлиги туфайли сувга чўкиш оқибатида бемаврид ҳалок бўлди. 2023 йил 17 август куни эса Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи фуқаро спиртли ичимлик истеъмол қилиб чўмилиш оқибатида Амударё дарёсига чўкиб вафот этди.

Инсоннинг саломатлиги, унинг ҳаёти дахлсизлиги жуда кўп жиҳатдан унинг ўзига боғлиқ. Ҳар қандай вазиятда салгина эҳтиётсизлик, айниқса, ота-оналарнинг ўз фарзандларини назоратсиз қолдиришлари кутилмаган бахтсизликларга сабаб бўлиши мумкин.

Шундай экан, юқоридаги каби кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш нафақат Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари, балки ҳар бир фуқаронинг зиммасидаги масъулиятли вазифасидир. Демак, ёз фаслининг оромга, ҳузур-ҳаловатга чорловчи лаҳзаларини осойишта ва кўнгилли ўтказишда ФВБ томонидан тақиқловчи белгилар қўйилган ҳудудларда сайр қилмаслик, чўмилмаслик тўғрисидаги талаб ва қоидаларга амал қилиш ҳаётимизга мазмун ва осойишталик олиб келишини асло унутмайлик.

Амударё туман ФВБ маълумотлари асосида Робия Йўлдошева тайёрлади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026