“БИЗ ЗЎРАВОНЛИККА ҚАРШИМИЗ!” ШИОРИ ОСТИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГДА ОТА-ОНАЛАР ВА ЎҚУВЧИЛАР ФАОЛ ИШТИРОК ЭТДИЛАР
Республика Ташхис Маркази томонидан эълон қилинган акция доирасида 42-сонли умумтаълим мактабида “Биз зўравонликка қаршимиз!” мавзусида кўргазмали семинар-тренинг ўтказилди. Мазкур семинар-тренингда мактаб ўқитувчилари, ота-оналар қўмитаси аъзолари ҳамда бошланғич синфлар ўқувчилари иштирок этдилар.
Семинар-тренинг ўтказиладиган хона бошланғич синф ўқувчилари томонидан тайёрланган кўргазмали воситалар билан жиҳозланди. Зусусан, дунёдаги зўравонлик қурбонлари бўлаётган болаларнинг аянчли ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи маърузалар, расмлар, болалар қалбида она-табиатга, ота-она, дўстларига ва она Ватанга меҳр-муҳаббат уйғотувчи шеърий китоблар, Ватан, табиат манзаралари акс этган болалар чизган суратлар билан безатилди.
Мактаб психологи Азиза Қодирберганова ота-оналар билан фарзандларининг ўзаро муносабатлари ҳақида сўз юритди, ўз навбатида ота-оналарнинг фикрлари тингланиб, зўравонликнинг турли хил кўринишлари хусусидаги слайдлар, видеороликлар намойиш этилди.
Семинар-тренинг давомида 1-2-синфлар ўқувчилари учун эртак-терапия машғулоти ўтказилиб, “Қаламлар”, “Шолғом” эртаклари орқали болаларнинг дунёқарашлари, муомала маданияти, ахлоқий фазилатлари синовлан ўтказилди.
Шунингдек, семинар-тренингда ота-оналар ҳам фаол иштирок этишиб, ота-она ва фарзандлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар хусусидаги ўз фикрларини билдирдилар. Оила даврасида, дўстлари ва яқинлари орасида болаларнинг ўзларини қандай тутишлари, юриш-туриш ва кийиниш маданияти, фарзанднинг ота-она олдидаги ва ота-оналарнинг фарзандлари олдидаги бурч ва мажбуриятлари юзасидан қимматли фикрларини баён қилдилар.
Семинар-тренинг якунида фаол ва интизомли, аълочи ўқувчилар маънавий рағбатлантирилдилар.
Робия ЙЎЛДОШЕВА, 42-сонли умумтаълим мактаби ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶