ПРЕЗИДЕНТ САЙЛОВИ – ДЕМОКРАТИЯНИНГ ХАЛҚЧИЛ КЎРИНИШИ
Маълумки, мамлакатимизда 2021 йил 24 октябрда бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий тадбир – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фуқароларнинг иштироки, аввало, жамиятнинг сиёсий-ҳуқуқий савияси қай даражада эканини белгилайди.
Конститутциямизнинг 7-моддасида халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи эканлиги, 32-моддасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эгалиги белгилаб қўйилган. Демак, фуқаролар Конституциямизда белгилаб қўйилган сиёсий ҳуқуқларидан фойдаланган ҳолда сайловларда иштирок этадилар.
Сайловни ўтказишда сайловчилар билан учрашувлар муҳим аҳамиятга эга. Республика махсус комиссиясининг 2021 йил 19 августдаги қарори билан барча сиёсий партияларга Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампанияси даврида номзодлар ва ишончли вакилларнинг сайловчилар билан учрашувларини ўтказишга рухсат берилди.
Бунда сиёсий партияларга сайловчилар билан учрашувлар ўтказишда иштирокчилар ўртасида ижтимоий масофани сақлаш, тиббий ниқобда бўлиш, антисептик воситалардан фойдаланишга риоя этиш каби санитария-гигиена ва карантин талабларига риоя этишга ҳамда учрашувларга таклиф этилаётган фуқароларнинг коронавирус инфекциясига қарши эмланганлигига эътибор қаратиш тавсия этилди.
Сайлов Кодексига мувофиқ, ҳар бир сайловчи бир овозга эга. Бошқа сайловчилар учун овоз бериш қонунда қатъиян маън этилган. Мамлакатимизда ўз мустақил фикри ва ҳаётий позициясига таянган ҳолда муносиб номзодга овоз бериш қонун билан кафолатланган.
Мен юртдошларимизни Конституциявий ҳуқуқларидан фойдаланган ҳолда Президент сайловида фаол иштирок этишга чақираман.
Охунжон САБУРОВ,
Тошкент шаҳридаги Юридик техникум талабаси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶