Мароқли саёҳат
Ўқувчи-ёшларни Истиқлол ғояларига садоқат, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни она юрт ҳимоячиси, тинчлик ва осойишталик посбонлари бўлишга давъат этиш, ҳарбий ҳаётга бўлган қизиқиш ва интилишларини ривожлантириш мақсадида 22-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиларидан бир гуруҳи иштирокида туман Ички ишлар бўлимига саёҳат уюштирилди.
Саёҳат давомида ўқувчи-ёшлар ИИБ ходимларининг кундалик иш фаолиятилари билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, халқимиз осойишталигини сақлаш йўлида кеча-ю кундуз, беором фаолият олиб бораётган ИИБ ходимлари эришаётган ютуқлар, шу билан бирга халқимизннг тинчлиги ва осойишталигини сақлаш йўлида бемаврид қурбон бўлган марҳум ИИБ ходимларининг ҳаёти ва меҳнат фаолияти, оилалари ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлдилар.
Ўқувчи-ёшлар мароқли саёҳат қилишлари учун барча шароитларни яратиб берган туман ИИБ ходимларига, айниқса, туман ИИБ бошлиғи Улуғбек Худойбергановга самимий миннадорчилик билдирдилар.


Юлдуз ЯЛҒАШЕВА,
22-сонли мактабнинг 10-синф ўқувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶