16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 07:38
Фан ва таълим 👁 379

30-СОНЛИ ДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИДА ЎТКАЗИЛГАН "ХАЙР, БОҒЧА, САЛОМ МАКТАБ" ТАДБИРИ МАРОҚЛИ ТААССУРОТЛАРГА БОЙ БЎЛДИ

30-СОНЛИ ДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИДА ЎТКАЗИЛГАН "ХАЙР, БОҒЧА, САЛОМ МАКТАБ" ТАДБИРИ МАРОҚЛИ ТААССУРОТЛАРГА БОЙ БЎЛДИ

Чойкўл овулида жойлашган Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 30-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳудуд аҳолисининг мушкулини осон қилиб, фарзандларига намунали таълим-тарбия   бераётганидан ота-оналар мамнун. Чунки давлат идораларида, ҳудуддаги фермер хўжаликларида, турли соҳаларда фаолият олиб борувчи ота-оналар ўз иш жараёнларини бехавотир амалга оширишларида мазкур муассаса тарбиячи-педагогларининг ҳиссаси катта.

Муассасада болажонларнинг яйраб ўсишлари учун барча шароитлар яратилган. 1989 йилда қурилиб, фойдаланишга топширилган, лойиҳадаги қуввати 50 ўринга мўлжалланган муассаса биноси 2019 йилда "Обод қишлоқ" дастури доирасида сифатли таъмирланиб, теварак-атрофи ободонлаштирилди. Муассаса ходимлари ва ота-оналарнинг ўзаро ҳамжиҳатликлари боис, ташкилот ҳудуди кўкаламзорлаштирилди ва гулзорлар барпо қилинди. Айни пайтда ям-яшил табиат бағридаги ушбу сўлим болалар масканида 3 та асосий гуруҳда 75 нафар кичкинтойлар тарбияланмоқда.

Муассасада фаолият олиб борувчи 22 нафар ходимларнинг 10 нафари ўз касбининг билимдонлари бўлган тарбиячи-педагоглардир. Мусиқа, спорт, хорижий тиллар йўналишларидаги педагогларнинг 3 нафари олий, 3 нафари ўрта махсус маълумотга эга малакали мутахассислар бўлиб, улар томонидан олиб бориладиган машғулотларнинг барчаси тарбияланувчиларнинг ёш тоифаларига мутаносиб равишда, интерфаол усулларда ўтказилгани боис, болажонлар учун жуда қизиқарли ва мароқли.

Айниқса, мактабга тайёрлов гуруҳи тарбияланувчиларининг нутқий, ақлий ва жисмоний ривожланишишини таъминлашга қаратилган инновацион лойиҳалар асосидаги таълимий ва тарбиявий машғулотларнинг узвийлиги туфайли 6-7 ёшдаги болажонлар орасида интилувчанлик, мактаб ҳаётига қизиқиш, билимга чанқоқлик хислатларининг шаклланишига эришилмоқда.

Муассасада жорий йилги таълим-тарбия жараёнида 25 нафар тарбияланувчи мактабга тайёрлов гуруҳи учун белгиланган режавий-машғулотларни тўлиқ ўзлаштирдилар ва 18 июль санасида ўқишга, илм олишга иштиёқманд 25 нафар жажжи болажонлар учун муассасада "Хайр, боғча, салом мактаб!" мавзусида адабий-мусиқий хайрлашув тадбири ўтказилди. Тадбирда кичкинтойларнинг ота-оналари, муассаса тарбиячи-педагоглари иштирок этдилар. Болажонлар бир неча йил давомида ўзлари учун қадрдон бўлиб қолган "боғча опалари"га миннатдорчилик рамзи сифатида шеърлар айтиб беришди, мусиқа тўгарагида ўрганган ашула ва рақсларини ижро этишиб, ота-оналарини қувонтиришди. Хорижий тил, спорт тўгаракларида шуғулланиш орқали ўзлаштирган янги сўзлари, спорт машқларини амалда намойиш қилиб бердилар. Албатта, фарзандларининг хорижий тил ўрганишга бўлган интилишлари, спортга қизиқишларидан ота-оналар мамнун бўлдилар.

Тадбир давомида сўзга чиққан ота-оналар, тарбиячи-педагоглар болажонларга мактаб таълимини пухта ўзлаштириш, келажакда она Ватанга муносиб фарзандлар сифатида вояга етишларида эзгу тилакларини билдирдилар ва уларга ўзларининг совғаларини топширдилар. Шу куни бири-биридан мароқли таассуротларга бой тарзда ўтган тадбир якунида муассасанинг 25 нафар мактабга тайёрлов гуруҳи тарбияланувчилари қувноқ мусиқа садолари остида тантанали равишда мактаб таълими сари кузатиб қўйилди.

РОБИЯ ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026