12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:30
Фан ва таълим 👁 465

Талаба-ёшларнинг ёзги таътилини мароқли ўтказиш мақсадида қатор тадбирлар ўтказилмоқда

Талаба-ёшларнинг ёзги таътилини мароқли ўтказиш мақсадида қатор тадбирлар ўтказилмоқда

Мамлакатимизда ёшларнинг ҳар томонлама ривожланишига алоҳида эътибор қаратилаётган бир даврда, олий таълим муассасалари талаба-ёшларининг ёзги таътил вақтларини мазмунли ва самарали ташкил этиш ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу мақсадда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ташаббуси билан Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг ўқув-дала амалиёти масканида “Талабалар ёзги оромгоҳи” ташкил этилди. Ушбу лойиҳа ёшларни спорт, маданий, интеллектуал ва ижтимоий фаол тадбирларга кенг жалб қилишга қаратилган бўлиб, уларнинг нафақат дам олиши, балки шахсий ва касбий кўникмаларини ривожлантириши учун ҳам кенг имкониятлар яратмоқда.

Оромгоҳ фаолиятининг асосий мақсади – талабаларнинг ёзги таътилни янги билимлар, кўникмалар ва дўстлик алоқалари билан бойитишини таъминлашдир. “Долзарб 90 кун” дастури доирасида оромгоҳда Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти талаба-ёшлари ҳам фаол иштирок этмоқда. Улар учун қатор муҳим учрашувлар, маҳорат дарслари, спорт мусобақалари, театр ва кино кечалари, шунингдек, турли тўгарак машғулотлари мунтазам равишда ўтказилмоқда. Бундай тадбирлар талабаларнинг интеллектуал салоҳиятини оширишга ва ижтимоий фаоллигини кучайтиришга хизмат қилмоқда.

Оромгоҳнинг биринчи навбатига 130 нафарга яқин талаба қамраб олинган бўлиб, бу ерда уларнинг ҳордиқ чиқариши учун барча зарур шароитлар яратилган: замонавий овқатланиш жойлари, қулай дам олиш хоналари, ювиниш жойлари, спорт майдончалари, концерт ва томошалар саҳнаси, китобхон ёшлар учун махсус платформалар. Бу шароитлар талабаларнинг ўзини эркин ва қулай ҳис қилишини таъминлаб, уларнинг оромгоҳдаги фаолиятидан максимал даражада фойдаланишига ёрдам бермоқда.

Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти жамоаси ҳам оромгоҳ фаолиятига ўз ҳиссасини қўшмоқда. Улар томонидан ташкил этилаётган муҳим учрашувлар, маҳорат дарслари ва спорт мусобақалари талабаларнинг касбий кўникмаларини ривожлантиришга, дунёқарашини кенгайтиришга ва бошқа олий ўқув юртларида таълим олаётган тенгдошлари билан дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Бундай ҳамкорлик талабалар ўртасида ўзаро тажриба алмашинувини рағбатлантириб, уларнинг келажакдаги фаолияти учун мустаҳкам пойдевор яратади.

Бу оромгоҳнинг яна бир муҳим жиҳати шундаки, у талабаларнинг ўзаро мулоқотини кучайтиради ва янги дўстлик ришталарини боғлашга ёрдам беради. Турли олий таълим муассасаларидан келган талабалар бир жойда жамланиб, биргаликда вақт ўтказиш, тажриба алмашиш ва келажакдаги режаларини муҳокама қилиш имкониятига эга бўладилар. Шунингдек, оромгоҳда ташкил этилаётган маҳорат дарслари ва тренинглар талабаларнинг танлаган соҳалари бўйича билимларини чуқурлаштиришга, янги кўникмаларни эгаллашга ва ўз салоҳиятларини тўлиқ намоён этишга шароит яратади. Бу дарслар назарий билимларни амалий кўникмалар билан уйғунлаштириб, талабаларни келажакдаги касбий фаолиятига самарали тайёрлайди.

Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти томонидан амалга оширилаётган “Долзарб 90 кун” лойиҳаси ҳам талаба-ёшларнинг ёзги дам олиш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларни турли тадбирларга жалб қилиш орқали ҳар томонлама ривожлантиришни мақсад қилган. Лойиҳа доирасида нафақат институт талабалари, балки ҳудудга яқин жойлашган маҳалла ёшлари ҳам фаол иштирок этмоқдалар. Бу эса ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ва ўзаро дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Лойиҳа доирасида институт ҳудудига яқин жойлашган маҳалла ёшлари ўртасида волейбол бўйича мусобақа ташкил этилди. Тадбирни институтнинг ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат ишлари бўйича биринчи проректори Муҳаммедали Даулетмуратов очиб берди. Мусобақа жуда қизиқарли ва руҳан кўтаринки руҳда ўтди. Ғолиб жамоалар институт томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Бундай тадбирлар ёшларни янада руҳлантириб, уларни келажакда ҳам спорт ва бошқа ижтимоий тадбирларда фаол иштирок этишга ундайди.

Мамлакатимиз бўйлаб таълим муассасаларида “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида ўтказилаётган турли тадбирлар ёшларни соғлом турмуш тарзи ва дўстлик муҳитида тарбиялашга хизмат қилмоқда. Мусобақалар, викториналар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирлар ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларни зарарли одатлардан асраш ва жамият учун фойдали шахслар бўлиб етишишига кўмаклашишда муҳим роль ўйнайди. Лойиҳанинг кенг қамровлилиги ва турли йўналишлардаги тадбирларни ўз ичига олиши унинг самарадорлигини оширмоқда ва ёшларнинг ҳар томонлама ривожланишига катта ҳисса қўшмоқда.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026