ЁЗ МАВСУМИДАГИ КЎНГИЛСИЗ ҲОДИСАЛАРДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!
Ёз мавсумининг иссиқ кунларида нафақат болалар, балки катталар ҳам чўмилиб, юқори ҳароратдан сақланиш, завқ олиш учун сув ҳавзаларига шошади. Бундай кунларда ҳар бир ҳудуддаги мавжуд очиқ ва ёпиқ сув ҳавзалари, дарё ва каналлар, кўллар чўмилишга келган турли ёшдаги фуқаролар билан тўлиб-тошади. Аммо табиатдан баҳра олиш пайтида ҳам эҳтиёткорликни унутмаслик керак. Агар тартиб-қоидага амал қилинмаса, турли нохуш ҳолатлар келиб чиқиши мумкин.
Кун қаттиқ қизиётган айни кунларда офтоб тиғида юрган одамнинг соғлиги ёмонлашиб, ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин. Офтоб уришидан сақланиш учун бошни енгил, оқ рангдаги табиий толали бош кийим билан, кўзларни эса қуёшдан сақловчи кўзойнак ёрдамида муҳофаза қилиш тавсия этилади. Организмда сув миқдорини ушлаб туришга ҳаракат қилиш, вақти-вақти билан баданни совуқ сувда намланган дастрўмол билан артиб туриш, уни иссиқланишдан асрайди.
Айни чўмилиш мавсуми бўлган шу кунларда ҳам туман Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан аҳоли ўртасида сувга чўкиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу борадаги тегишли режага асосан ҳудудларда тарғибот-тушунтириш тадбирлари ташкил қилиниб, дарё бўйларида сувда оммавий дам олишни таъқиқловчи белгилар, таъқиқланган жойда сувга чўмилиш бўйича жавобгарлик ҳамда сувга чўмилиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича тушунчалар берилмоқда.
Ҳар мавсумда бундай ҳолатлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш борасида турли чора-тадбирлар амалга оширилади.
Аҳоли ўртасида ёз мавсуми билан боғлиқ кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича ўтказилаётган тадбирлар давомида турли плакат, баннерлар ўрнатилиб, сувда чўмилиш учун келган фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида дарё қирғоқларидаги нотаниш жойларда кичик ҳажмли кемаларда, ўзи сузмайдиган ва эшкакли қайиқларда сузмаслик кераклиги тушунтирилмоқда. Қайиқ эгаларига ва фуқароларга тушунтириш ишлари олиб борилиб, йўриқномалар ҳамда эслатмалар тарқатилмоқда.
Ҳаво ҳарорати юқори бўлган кунларда фуқароларимиздан зарур бўлмаса кўчага чиқмасликларини, иссиқ об-ҳаводан сақланишни ҳамда ёш болаларга белгиланмаган жойларда чўмилишларига рухсат бермасликларини сўраб қоламиз.
Б.Тажибоев, туман ФВБ ФВДТ ва ФМФТЭ, ХТБ бошлиғи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶