14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 03:44
Мақолалар 👁 218

САФАРБОЙ СУРАТЧИ МАТУБОТНИНГ ЧИНАКАМ ФИДОЙИСИ ЭДИ

САФАРБОЙ СУРАТЧИ МАТУБОТНИНГ  ЧИНАКАМ ФИДОЙИСИ ЭДИ

Газета ишида нафақат ижодкорлар, яъни қалам аҳлининг, балки унинг саҳифаларини суратлар билан безатувчи, техник хизмат кўрсатувчи ходимларнинг ҳам ўрни алоҳида.

Эл орасида “Сафарбой суратчи” номи билан танилган, фотомухбир Сафарбой Шомуродов ҳам туманимиз газетаси фидойиларидан бири эди.

Сафарбой Шомуродов 1934 йилда Қипчоқ туманида, деҳқон оиласида дунёга келди. Овулдаги мактабнинг 7-синфини битиргач, 1952 йилдан Тошкент шаҳридаги маданий-оқартув техникумида ўқиди. Орада ҳарбий хизматни ўтаб келди. Техникумни тугатгач, туман Маданият уйида оммавий тадбирлар услубчиси бўлиб ишлай бошлади. Иш билан бир қаторда Низомий номидаги Тошкент Давлат Педагогика институтининг кутубхонашунослик факультетида сиртдан ўқиди.

Сафарбой ака маданият соҳасида ишлаш билан бир қаторда ёшлигидан ҳавас қилгани – сураткашлик ишини ҳам бирдек олиб борди. Туманда ўтказилаётган ҳар бир оммавий тадбир, муҳим саналар, эл хизматидаги фидойи инсонлар С.Шомуродов томонидан фото қоғозларда муҳрланиб бораверди.

1957 йилнинг охирида Қипчоқ ва Манғит туманлари бирлаштирилиб, Амударё тумани ташкил этилди ва даврий нашр “Амударё ҳақиқати” газетаси чоп этила бошлади. Бу даврлар ичида сураткашликда катта тажриба тўплаган Сафарбой ака эл орасида танила борди. 1965 йилнинг июнь ойидан бошлаб, у “Амударё ҳақиқати” газетасида фото мухбир сифатида ўз фаолиятини бошлади.

Бундай кишилар ҳақида гап кетганда чин маънода “ҳаловат нелигини билмай ишлаган инсонлар”, деб ҳақли равишда айтишимиз мумкин. Чунки ўша пайтда туман газетаси ҳафтасига уч марта нашр қилинган. Газетанинг ўқишли, ранг-баранг, мазмунан теран, материалларга бой бўлиши, сўз билан сурат бирлиги муҳим эди. Ҳар саҳифада камида иккитадан мақола қаҳрамонларининг суратлари акс эттириларди. Ёш йигит пайтида “Хабаровец”, кейинчалик “Урал” мотоциклларида туманнинг ҳар бир нуқтасидаги муҳим тадбирларга ўз вақтида етиб борарди.

Тадбирдан сўнг, уйга келиб тун ярмигача кимёвий усулда плёнка ва сурат қоғозларга ишлов бериб тайёрлаш, қуритиш ишларини бажарарди. Тайёр бўлган суратлар Нукус, Гурлан ёки Урганч шаҳридаги устахоналарда темир-клишега кўчириларди. Фотоклише олиб келиниб, босмахонада нашр қилинаётган газета саҳифасига қўйиларди.

Бу жараён кетма-кет давом этаверарди, айтишга осон. Бироқ барчасига улгуриш керак. Акс ҳолда газетанинг навбатдаги сони нашрдан кечикади. Фото-мухбир Сафарбой Шомуродов барча масъулиятни ҳис қилган ҳолда чарчаш нималигини билмай елиб-югурди, барчасига улгурди.

Шундай фидойи инсонларнинг тинимсиз меҳнатлари туфайли “Амударё ҳақиқати” газетасининг нуфузи нафақат туманимизда, балки собиқ Иттифоқ миқёсида ҳам юқори ўринларга кўтарилди. Газета ўз саҳифаларида “Ижтимоий муаммоларни кенг ёритгани учун”, “Ҳарбий ватанпарварлик ва байналминал тарбия мавзуларини юксак даражада ёритгани учун” ҳамда “Ишчидеҳқон мухбирлари хатлари билан ишлашдаги фаоллиги учун” каби иттифоқ миқёсидаги 1- ва 2-даражали дипломлар, эсдалик совғалар билан тақдирланди.

С.Шомуродов газетанинг фотомухбири бўлиб ишлаши билан бир қаторда, чин маънодаги маданият кишиси, маърифат тарғиботчиси ҳам эди. Унинг ўзи миниб юрган уловини соз ҳолатда сақлаши, кийим кийишдаги орасталиги, ўзига зарур фото-ускуналарни саранжом-саришта сақлаши ва фойдаланиши – бунинг барчаси завқ билан эслашга арзигулик.

Туманнинг қайси бир бурчагига, қайси касб эгалари орасига бормасин, уни барча хуш кайфият билан кутиб оларди. Борган жойида суҳбатни ярим ҳазил оҳангида бошлаши, киришимлилиги, ширин муомаласи, қанглича лаҳжада гапириб, суҳбатдошининг кўнглини бир зумда кўтариб юбориши билан барчанинг ҳурматини қозонарди.

Университетни тугатиб, журналистлик мутахассислиги бўйича иш бошлаган пайтимда Сафарбой ака 20 йиллик мухбирлик тажрибасига эга инсон эди. Туманнинг турли жойларига бирга бориб, мақола қаҳрамонлари билан ҳамсуҳбат бўлиш, ишлари билан танишиш, у билан қандай муносабатда бўлишни шу инсондан ўргандим. Тажрибали мутахассис билан бирга ишлаш мен учун алоҳида ҳаёт мактаби бўлди.

У кишининг ажойиб жиҳатларидан бири – хотираси кучли эди. Ўзи туширган суратларнинг орқасига ёзиб юрмасди. Йигирма йил олдин суратга тушган одамнинг исмини янглишмай айтиб бера оларди. Бир куни Қангли овулига кетаётганимизда “жўрамнинг боласи армиядан келибди, бир йўла табриклаб ўтамиз”, деди. Уйидан бешикда ётган гўдакнинг суратини олиб чиқди. Суратда бирор ёзув ёки сана йўқ. Кейин билсам, бу армиядан келган йигитнинг чақалоқ пайтида олинган сурати экан.

Яна бир куни Сафарбой Шомуродов билан хизмат сафарида юрар эканман, унинг сумкасида атир совун ва соч-соқол оладиган ускуналарни кўриб қолдим. Ҳайрон бўлиб: “Устоз, уйда соқол олишга вақт йўқми?” – деб сўрадим. Шунда Сафарбой ака: “бу нарсалар мен учун эмас, далада ишлаб, соч-соқол олдиришга қўли тегмай  юрган одамлар учун керак”, – деди.

Ҳақиқатан ҳам далада меҳнат қилаётган, мавсумнинг қизғин палласида ишга берилиб кетган механизаторлар, дала ишчиларининг соч-соқолини дала бошида олдириб, суратга туширганларини кўрганман.

Туманимизнинг кўп хонадонларида эски суратлар бор. Уй эгалари: “буни Сафарбой суратчи туширган”, – дейишади фахр билан. У олган суратлар альбомларда, архивларда, идора дафтарларида ҳам бор. Бу суратлар туманимизнинг 40-50 йиллик тарихини ўзида акс эттирган дурдоналардир.

Ҳозирги кунда С.Шомуродовнинг ишини фарзандлари Маҳмуджон Шомуродов, набиралари Муҳриддин, Ўктамлар давом эттиришмоқда. Устознинг ўрнида бугунги кунда ўғли Маҳмуджон Шомуродов ишламоқда. Маҳмуджон ҳам бугунги кунда етук мутахассис сифатида элга танилиб, ёш фотомухбирларга устозлик қилмоқда. Ахир от изини той босади, деган гаплар бежиз айтилмаган.

Тўғри, ҳозирги замон фото ускуналари ўтган даврлардагидан кескин фарқ қилади. Ҳозиргилари, тезкор, ихчам, сифатли.

Бироқ устоз босиб ўтган ибратли йўл ўзгармайди, эскирмайди. Бу йўл биз учун ҳам, биздан кейинги авлодлар учун ҳам мангу маёқ вазифасини ўтайверади.

Ўрозали РЕЙИМОВ.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019