19.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
19.10.2026, 01:32
Жамият 👁 255

ЙИҒИЛИШДА ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

ЙИҒИЛИШДА ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

Республикамиз ҳудудида жиноятчиликка қарши кураш, ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг олдини олиш борасида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда қатор ишлар амалга оширилмоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан ҳам бу борада маҳаллаларда жиноятчиликни жиловлаш, жамоат хавфсизлиги ва фуқаролар осойишталигини таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олишда “маҳаллабай” иш ташкил этиш бўйича тегишли вазифалар белгилаб берилди.

5 июль куни туман Ички ишлар бўлимида ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш, маҳаллаларда жиноятчиликни жиловлаш, жамоат хавфсизлиги ва фуқаролар осойишталигини таъминлаш, жиноятчиликни олдини олиш борасида ташкил қилинган амалий ишларни муҳокама қилиш мақсадида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда секторлар раҳбарлари, тегишли давлат органлари ва ташкилотлари масъуллари иштирок этдилар.

Таъкидланганидек, ҳар бир маҳалла, оила ва шахс кесимида жиноятчиликнинг сабабларини аниқлаш, уларни бартараф этиш орқали ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашишга оид муаммоларни бевосита жойларнинг ўзида ҳал этиш орқали самарали натижаларга эришилади. Шунингдек, ҳудудларда жиноятчилик аҳволидан келиб чиқиб, ҳар бир овул ва маҳаллани тоифаларга ажратиш ҳамда ҳокимлик, секторлар ва жамоатчилик билан ҳамкорликда «жиноят ўчоқлари»ни бартараф этиш учун барча зарур куч ва воситаларни жалб қилиш бугунги кундаги энг долзарб масалалардан бири ҳисобланади.

Йиғилиш давомида масъуллар Президентимизнинг шу йил  26 мартдаги “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашишнинг яхлит тизимини шакллантиришнинг устувор йўналишларини илгари суриш билан бирга, ички ишлар органлари тизимидаги ислоҳотларнинг янги даврини бошлаб берганига алоҳида тўхталиб ўтдилар. Шу нуқтаи назардан жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида умумий тартиб-таомиллар асосида ёндашишга нисбатан, ҳар бир ҳудуднинг ўзига хослигидан келиб чиқиб ишни ташкил қилишнинг афзаллиги ҳақида сўз юритилди.

Ундан ташқари, ҳудудларда содир этилаётган ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик ҳолатларининг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш, “жиноят ўчоқ”ларини бартараф этиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги чора-тадбирлар ҳамжиҳатликда амалга оширилиши лозимлиги, бу борадаги амалий ишларга кенг жамоатчилик жалб этилиши кераклиги таъкидланди. Шунингдек, жамоат тузилмалари ва фуқароларнинг барча турдаги салбий ижтимоий иллатларга бўлган муросасизлик ҳиссини шакллантириш, уларнинг жамият ҳаётидаги ролини оширишга ҳам бу борада эътиборга олиниши лозим бўлган ишлардан бири сифатида қаралиши кераклиги айтилиб, тарғибот-ташвиқот ва профилактик тадбирларни янада кучайтириш муҳим аҳамиятга эга эканлиги эътироф этилди.

 Йиғилишда жиноятчиликни “маҳаллабай” жиловлаш борасидаги чора-тадбирларни амалда бажаришда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” негизида маҳаллалар кесимида аниқ маълумотлар базасидан фойдаланилаётгани, бу эса ҳар бир муаммоли шахс билан якка тартибда манзилли ишлаш имконини бераётгани тўғрисида сўз юритилди. Бунинг натижасида низоли шахсларни яраштириш, аёлларга маънавий ва психологик ёрдам кўрсатиш, ишсизлар бандлигини таъминлаш, яъни муаммога қараб манзилли ишлаш тизими йўлга қўйилгани айтиб ўтилди.

Йиғилиш якунида масъуллар томонидан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жамиятда тинчлик ва осойишталик ўрнатиш борасида тегишли чора-тадбирлар ҳамда вазифалар белгилаб олинди.

Орифжон Қосимов, туман ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси бошлиғи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026