КОРОНАВИРУС ОРАМИЗДА ЮРИБДИ, ОГОҲ БЎЛИНГ!
Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика комиссиясининг баённомасига асосан ташкилот, муассасалар ва аҳоли кўп тўпланадиган жамоат жойлари, шу жумладан, деҳқон бозорлари, савдо мажмуаларида, умумий овқатланиш шохобчаларида тиббий ниқобдан ва антисептик воситалардан фойдаланган ҳолда ҳаракатланиш бўйича санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этилиши юзасидан доимий рейдлар ташкил этилиши ва ўтказиладиган рейдларнинг натижадорлигини таъминлаш мақсадида туманлардаги Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходимларига зарур топшириқлар берилган эди.
30 март куни туманимизнинг аҳоли кўп тўпланадиган жамоат жойларида, жумладан, деҳқон бозорлари, умумий овқатланиш шохобчалари, савдо мажмуалари, дорихоналар, тўйхоналарда туман ички ишлар бўлими, миллий гвардия ва санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ва жамоат саломатлиги бўлими ходимлари билан ҳамкорликда карантин қоидаларига амал қилиш бўйича рейд ўтказилди. Ўтказилган рейд натижасида айрим фуқароларнинг жамоат жойларида ниқобсиз юрганликлари аниқланди. Бу фуқароларга эслатмалар берилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди.
Бундан ташқари, умумий овқатланиш шохобчалари, савдо мажмуалари, идора, корхона, ташкилот ҳамда муассасаларга карантин қоидаларига риоя қилиш бўйича буклетлар, эслатмалар тарқатилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди.
Жорий йилнинг 1 апрелидан эътиборан тўйхоналарда оилавий тантана, тўй-маърака ва маросимларни ўтказиш 100 кишидан кўп бўлмагантартибда, санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказилиши тўғрисида тавсиялар берилиб, тушунтириш ва тарғибот-ташвиқот ишлари ўтказилди.
Бундай рейдларнинг ўтказилиши фақатгина халқимизнинг соғлиги йўлида олиб борилаётган эзгу мақсадлар учун қилинаётган ишлардир. Зеро, ҳар бир фуқаро ўзининг, қариндошларининг ён-атрофдагилар соғлиги учун масъул эканлигини унутмаслиги керак.
Кўрилаётган чора-тадбирларга қарамасдан сўнгги ойларда карантин қоидалари бироз юмшатилгани, оилавий маросимларни, жамоат тадбирларини карантин қоидаларига амал қилган ҳолда, ихчам тарзда ўтказишга рухсат берилганига қарамасдан айрим юртдошларимиз юзлаб одамлар иштирокида тўй-маросимлар ўтказишни бошлаб юборишди. Ниқоб тақиш, масофа сақлаш қоидаларини, кўпчилик юртдошларимиз унутиб қўйишди. Карантин қоидалари юмшатилди, дегани вирусни тўла-тўкис енгдик, дегани эмас. Чунки коронавирус ҳали орамизда юрибди.
Мамлакатимизда вирус билан зарарланганлар сони кун сайин ошиб бораётганидан аёнки, карантин қоидаларига қатъий амал қилишга, оралиқ масофани сақлашга ҳар биримиз бурчлимиз. Чунки халқимизнинг, ҳар биримизнинг, яқин инсонларимизнинг соғлиги бугунги қатъиятимизга, бирдамлигимизга ва огоҳлигимизга боғлиқ.
Қадрли юртдошлар, биз барчамиз бирдам, аҳил ва жипс бўлиб, карантин қоидаларига қатъий амал қилсак, албатта коронавирус балосини батамом енгамиз. Зарурат бўлмаса кўчага чиқманг, ниқоб тақишни унутманг ва ўзингизнинг, оила аъзоларингизнинг ҳаётини хавф-хатарга қўйманг!
Робия ЙЎЛДОШЕВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶