19.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
19.10.2026, 06:31
Жамият 👁 224

МАҲАЛЛАЛАРДА СУД-ҲУҚУҚ СОҲАСИДАГИ ЎЗГАРИШЛАРНИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИНИ ТУШУНТИРИШ БЎЙИЧА ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

МАҲАЛЛАЛАРДА СУД-ҲУҚУҚ СОҲАСИДАГИ ЎЗГАРИШЛАРНИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИНИ ТУШУНТИРИШ БЎЙИЧА ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Бугунги кунда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини чуқур ислоҳ этиш ва либераллаштириш, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини, судлар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш, аҳолининг одил судловга бўлган ишончини ошириш бўйича кенг миқёсли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борадаги қонунчилик жараёни изчиллик билан такомиллаштирилмоқда ва янгиланмоқда. Шунингдек, судлар томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида жойларда мулоқотлар, учрашувлар ўтказилиб, аҳолининг ҳуқуқий билимлари оширилмоқда.
2021 йил 19 февраль куни Беруний, Навоий номли маҳаллаларда, шунингдек, Дўстлик ва Фаровон маҳаллаларида ҳам Фуқаролик ишлари бўйича Амударё туман суди раиси Қайрулла Атамуродов, Беруний туманлараро Иқтисодий суди судьялари Қ.Хожамуродов ва Б.Бекмуродовлар аҳоли билан учрашиб,  суд-ҳуқуқ соҳасидаги ўзгаришларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш бўйича тарғибот тадбирларини ўтказишди. Суд соҳаси масъуллари ушбу тадбирларда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, сайёр судларнинг жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишдаги самараси, олиб борилган тарғибот ишлари тўғрисида ахборот бердилар.


Мазкур тадбирларда Фуқаролик ишлари бўйича Амударё туман суди раиси Қайрулла Атамуродов жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириб бориш, қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлашнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланиши айтиб, аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш бўйича белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан салмоқли ишлар қилинаётгани тўғрисида сўз юритди. Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги Қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида маълумот берди. Суд қарорлари устидан апелляция ва кассация шикоятларини бериш, уларни кўриш тартиби, фуқаролик ишларда прокурорнинг иштироки ва ваколатларини маҳаллалардаги аҳолига батафсил тушунтирди.


Беруний туманлараро Иқтисодий судининг судьяси Қ.Хожамуродов Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги Қонуни билан Иқтисодий процессуал кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида сўз юритди. Шунингдек, ушбу Кодекснинг 25-моддасидаги иқтисодий судларга тааллуқли бўлган инвестициявий низолар бўйича ҳамда рақобатга оид ишлар, уларнинг судловга тегишлилик масалалари, иқтисодий ишларда прокурорнинг ваколатлари ҳақида кенг маълумот берди. Ундан ташқари, иқтисодий судларда суд қарорларининг қайта кўрилиши билан боғлиқ Иқтисодий процессуал кодексига киритилган ўзгартиришлар тўғрисида батафсил гапирди.
Беруний туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Бекмуродов эса Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 23 декабрдаги “Мулкдорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги  Қонунининг мазмун-моҳияти ҳақида кенг тушунчалар берди. Жумладан, ушбу Қонунга асосан Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги, “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунлари ва Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларни батафсил тушунтириб, аҳолининг ҳуқуқий билимларини оширди.
Учрашувларда суд-ҳуқуқ соҳаси масъуллари томонидан аҳолини қизиқтирган саволларга ҳам жавоблар берилди. Суд соҳаси масъуллари томонидан ўтказилган тарғибот тадбирлари аҳолининг ҳуқуқий билимларини кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этди.

Озода Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026