14.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.10.2026, 19:07
Жамият 👁 289

Нотариат соҳасидаги янгиликларга бағишланган йиғилиш ўтказилди

Нотариат соҳасидаги янгиликларга бағишланган йиғилиш ўтказилди

Жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда нотариат институтининг ўрни беқиёс. Сўнгги йилларда мамлакатимизда ушбу тизимни рақамлаштириш, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва аҳолига тезкор ҳуқуқий хизмат кўрсатиш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ана шундай муҳим қадамлардан бири сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 9 сентябрдаги “Нотариат институтини янада ривожлантириш ва тизимни рақамлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди.

Фуқаролик ишлари бўйича Амударё туман суди биносида мазкур қарор ижроси ва унда белгиланган янги вазифаларнинг мазмун-моҳиятига бағишланган ўқув-амалий семинари бўлиб ўтди. Тадбирда фуқаролик ишлари бўйича Амударё туман судининг судяси Муҳаббат Қайпова, туманда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Бибизуҳра Бекимбетова, шунингдек, “Халқ банки”, “Микрокредитбанк”, “Агробанк”нинг туман филиаллари ҳамда “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамиятининг Амударё туман филиали ходимлари иштирок этдилар. Семинарда асосий эътибор янги тартиб-қоидаларни амалиётга тўғри ва самарали жорий этиш масалаларига қаратилди.

Қарорга мувофиқ, 2026 йил 1 мартдан бошлаб нотариусларнинг ваколатлари янада кенгайтирилди. Эндиликда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 бараваригача бўлган низосиз талаблар бўйича нотариуслар томонидан ижро хатлари ёзиш тартиби йўлга қўйилди. Бунга нотариал тасдиқланган битимларга асосланган талаблар, қарздорнинг мажбуриятлари таъминоти бўлган кўчар мол-мулкка ундирувни қаратиш, ижара тўловлари, кўп квартирали уйлардаги мажбурий бадаллар, коммунал ва алоқа хизматлари бўйича қарздорликни ундириш каби масалалар киради. Бу янгилик, ўз навбатда, судларнинг иш юкламасини камайтиришга ва ундирувчиларнинг сарсон бўлишининг олдини олишга хизмат қилади.

Бундан ташқари, соҳада кадрлар салоҳиятини ошириш ва тажрибали мутахассислар меҳнатидан унумли фойдаланиш мақсадида 2026 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистонда нотариус лавозимида бўлишнинг энг юқори ёш чегараси 65 ёшдан 70 ёшга оширилди. Албатта, бунда нотариус Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси суҳбатидан ўтиши ва ўз фаолиятини давом эттиришга рози бўлиши талаб этилади. Шу билан бирга, тизимга кириш тартиби ҳам рақамлаштирилди ва шаффофлашди. 2026 йил 1 апрелдан давлат нотариусини тайинлаш ва хусусий нотариал фаолият учун лицензия бериш малака имтиҳонлари ўрнига ахборот технологиялари ёрдамида 2 босқичли ягона танлов жорий этилди. Дастлабки босқичда талабгорлар давлат бошқаруви, коррупцияга қарши курашиш, фуқаролик ва ворислик ҳуқуқи каби йўналишларда тест синовларидан ўтсалар, иккинчи босқичда махсус электрон платформада ҳужжатлар лойиҳасини тузиш ва муаммоли казусларга ечим топиш бўйича амалий имтиҳон топширадилар.

Тизимни рақамлаштириш ва фуқароларга қулайлик яратиш йўналишидаги яна бир муҳим қадам шундан иборатки, 2026 йил 1 апрелдан хусусий нотариуслар узрли сабабларга кўра ишлай олмаганда лицензиясини тўхтатиб туриш ҳуқуқига эга бўлдилар. Қоидабузарликлар учун эса дарҳол лицензияни бекор қилиш эмас, балки огоҳлантириш ва жарима каби муқобил таъсир чоралари қўлланилади.

Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, 2025 йил 1 декабрдан бошлаб республика бўйлаб нотариал тасдиқланган никоҳ шартномаларининг нусхаси ахборот тизимига мажбурий юкланади ва уларнинг аслини қоғоз шаклида талаб қилиш бекор қилинади. Нотариал ҳаракатлар акс этган аудио ва видеоёзувларни тизимга тўғридан-тўғри бириктириш ва сақлаш имконияти ҳам айнан шу мақсадда яратилмоқда.

Қонунчиликдаги ушбу янгиликлар соҳани бутунлай янги босқичга олиб чиқади. Нотариат тизимининг масофавий ва рақамли форматга ўтиши, хизматлар кўрсатиш тезлигининг ошиши ва очиқликнинг таъминланиши пировард натижада оддий инсонларнинг узоғини яқин, оғирини енгил қилишдек олий мақсадга хизмат қилади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026