19.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
19.10.2026, 13:17
Жамият 👁 158

ТУМАНДАГИ 2-СЕКТОР ҲУДУДИ АҲОЛИСИ ПАНДЕМИЯ ДАВРИДА КЎРСАТИЛГАН МОДДИЙ ЁРДАМДАН МАМНУН

ТУМАНДАГИ 2-СЕКТОР ҲУДУДИ АҲОЛИСИ ПАНДЕМИЯ ДАВРИДА КЎРСАТИЛГАН МОДДИЙ ЁРДАМДАН МАМНУН

Бугунги кунда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида йўлга қўйилган секторлар фаолияти давлат органларини аҳоли билан янада яқинлаштириш, халқ билан тизимли мулоқотни йўлга қўйишда муҳим омил бўлмоқда. Секторлар фаолиятини йўлга қўйиш айни пайтда аҳолининг муаммоларини жойида, туман, вилоят ва республика даражасида ҳал етишни таъминлашга хизмат қилмоқда.
Ҳокимлик, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизмати органлари раҳбарлари бошчилик қилаётган секторлар ўз ҳудудларида барча ижтимоий-иқтисодий соҳадаги муаммоларни ҳал этиш билан бир қаторда, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, қонунийликни мустаҳкамлаш ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширмоқда.
Шу хусусдан, туманимиздаги секторлар ҳам ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли муаммоларини ўрганиш ҳамда жойида ҳал қилиш, мамлакатимизда барча соҳалардаги ислоҳотлар ижросини таъминлаш борасида самарали фаолият олиб бормоқда. Жумладан, туман прокурори Жавлон Муфтуллаев раҳбарлигидаги 2-сектор ҳудудида ҳам қатор салмоқли ишлар қилинмоқда.
Маълумот тариқасида айтиш керакки, 2-сектор ҳудудида 17 та овул ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларидаги 11484 та хонадонда 64829 нафар аҳоли истиқомат қилади. Пандемия даврида сектор ҳудудида яшовчи кам таъминланган, эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида кенг қамровли чора-тадбирлар олиб борилди. Сектор ҳудудида коронавирус пандемияси сабабли даромад манбаидан айрилган ёрдамга муҳтож эҳтиёжманд оилалар сони 324 тани ташкил қилиб, шундан 193 таси кам таъминланган ва 131 та пандемия сабабли даромадини йўқотган оилалар ҳисобланади.
Сектор ҳудудида “Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш” маркази орқали ёрдамга муҳтож оилаларга ҳар томонлама кўмак бериш мақсадида ҳомийлар бириктирилиб, улар томонидан ўз вақтида керакли озиқ-овқат ва дори-дармон маҳсулотларини бериш ҳамда нақд пул кўринишида моддий ёрдам кўрсатилмоқда. Қолаверса, даромадсиз қолган оилаларга ижарага ер берилишида амалий ёрдам кўрсатилиб келинмоқда. Шу даврга қадар сектор ҳудудидаги 324 та ёрдамга муҳтож оилаларга жами 435 млн. 845 минг сўмлик доимий равишда кўмак берилди.
Қайд этиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг 2020 йил 29 июль кунги фармойишига асосан “Саховат ва кўмак” фонди орқали ҳимояга муҳтож оилаларга ажратилган моддий ёрдам пулларидан туманнинг 2-сектор ҳудудидаги 193 та эхтиёжманд оилаларнинг ҳар бирига 1 миллион сўмдан жами 193 миллион сўм моддий ёрдам пуллари тарқатилиши таъминланди.
Шунингдек, пандемия сабабли ишсиз қолган меҳнатга лаёқатли фуқароларнинг бандлигини таъминлаш борасида ҳам бир қатор ишлар қилинди. Хусусан, шу даврга қадар сектор ҳудудидаги 293 нафар ишсиз фуқароларнинг 271 нафари иш билан таъминланди. Уларнинг 61 нафари жамоат ишларига, 3 нафари ҳунармандчиликка, 1 нафари оилавий тадбиркорликка, 19 нафари саноат лойиҳаларига, 51 нафари агросаноат лойиҳаларига, 16 нафари кооперация асосида, 11 нафари такрорий экин экиш ишларига, 2 нафари қурилиш объектларига жалб этилди. Қолаверса, Президентимизнинг “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан 85 нафар, норасмий бандлик бўйича 18 нафар, ўзини ўзи банд қилиш ҳамда бошқа соҳалар бўйича фуқароларнинг бандлиги таъминланди.
Таъкидлаш керакки, 2-сектор раҳбари туман прокурори Жавлон Муфтуллаев ташаббуси билан сектор ҳудудида 4 та қишлоқ хўжалиги кооперативи ташкил этилиб, уларга жами 18,1 гектар ер майдони ажратилди ва шу орқали 36 нафар ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланди. Жумладан, Амир Темур овули ҳудудида “BAXTIYOR–AVEZOV” ва “SHAXRIYAR-NORBAEV”, Юқори қишлоқ маҳалласи ҳудудида “QURBANBAEV-PO’LAT” ҳамда Беш овул маҳалласи ҳудудида “O’ROZBOYEV-XURSHID” ишлаб чиқариш кооперативлари ташкил қилинди.

Мухтасар айтганда, туманимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида ташкил қилинган барча секторлардаги  каби 2-секторда ҳам аҳолига қулай турмуш шароити яратиш, уларнинг муаммоларини ўз жойида ҳал этиш, фуқаролар билан янада яқинроқ бўлиб, уларнинг тинч-осуда, фаровон ҳаёт кечиришларига кўмак бериш борасида барча чоралар амалга оширилмоқда.  
Ҳудуд аҳолиси пандемия сабаб қийин шароитда қолган бир пайтда ўзларига кўрсатилаётган бундай эътибор ва ғамхўрликдан ниҳоятда мамнун бўлмоқда. Сектор масъуллари эса аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш, турмушида сезиларли ижобий ўзгаришларга эришишини таъминлаш мақсадида фуқаролар билан мулоқотни кучайтириб, ўрганилган муаммоларни бартарф этиш борасида изчил чора-тадбирларни амалга оширишмоқда.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026