12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:01
Жамият 👁 374

Хотира ва қадрлаш куни арафасида "Матниёз охун" қабристони ҳудуди ободонлаштирилди

Хотира ва қадрлаш куни арафасида "Матниёз охун" қабристони ҳудуди ободонлаштирилди

Инсон хотира билан тирик, қадр билан улуғдир. Ўтганларни хотирлаш, уларнинг эзгу ишларини ёдга олиш, марҳумларнинг мангу қўним топган масканларини обод қилиш халқимизга хос бўлган энг олийжаноб, асрлар оша яшаб келаётган гўзал қадриятлардан биридир. Бугунги дорломон кунларимиз, мусаффо осмонимиз ҳамда юртимиздаги тинчлик ва осойишталик учун жонини фидо қилган инсонларнинг хотирасини абадийлаштириш ҳар биримизнинг муқаддас инсоний бурчимиз саналади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "9 май — Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳам фикримизнинг яққол исботидир. Мазкур қарор билан тасдиқланган Дастурда вафот этган уруш ва меҳнат фахрийлари ҳамда мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг қабрларини ободонлаштириш вазифаси алоҳида кўрсатиб ўтилган эди. Бу вазифа ижроси нафақат давлат ва жамоат ташкилотлари, балки бутун халқимизнинг юрагидан чиққан самимий интилиш ва ватанпарварлик ифодаси бўлди.

Шундан келиб чиққан ҳолда, юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби, 9 май — Хотира ва қадрлаш куни арафасида Амударё туманининг Амир Темур номли овулида жойлашган "Матниёз охун" қабристонида ҳам аҳолининг юксак уюшқоқлиги асосида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари ташкил қилинди.

Ҳашарга овул аҳолиси ва Манғит шаҳрининг турли маҳаллаларидан келган фаол аҳоли вакиллари ҳам ўз ҳиссаларини қўшдилар. Улар бир ёқадан бош чиқариб, ота-боболари, эл-юрт фидойилари мангу қўним топган муқаддас қабристон ҳудудини тозалаб, ободонлаштирдилар. Ҳудуддаги қабрлар атрофи турли хил бегона ўтлардан, хас-чўплардан тозаланди. Шу билан бирга, қабристон атрофидаги манзарали дарахтларга шакл берилиб, йўлаклар текисланиб, тартибга келтирилди.

Туман бош имом-хатиби Абдураҳмон Матсапаев бошчилигида "Юсуф эшон бобо" жомъе масжиди масъуллари ҳамда маҳалла имомлари ушбу қабристонда ётган барча марҳумларнинг, юрт учун хизмат қилган ўтганларнинг руҳи покларига бағишлаб Қуръон тиловат қилдилар.

Чиндан ҳам, хотира ва қадрлаш тушунчалари халқимиз қон-қонига чуқур сингиб кетган буюк фазилатдир. Амударё туманида амалга оширилган ушбу умумхалқ ҳашари, аждодлар руҳига кўрсатилган юксак эҳтиром намунаси ва ўсиб келаётган ёш авлод учун ватанпарварлик, оқибат ва меҳр-шафқатнинг бетакрор амалий дарси бўлиб хизмат қилади. Ўтганларни ёд этиш, уларнинг охирати обод бўлишини сўраб дуолар қилиш барчамизнинг муқаддас вазифамиздир. Зеро, хотира бор экан, миллат барҳаёт, қадр бор экан, инсон азиздир.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026