25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 16:51
Жамият 👁 272

ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР ҲУҚУҚБУЗАРЛИГИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ – МУҲИМ ВАЗИФА

ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР ҲУҚУҚБУЗАРЛИГИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ – МУҲИМ ВАЗИФА

Ҳар бир давлатнинг, жамиятнинг, халқнинг азалий орзу-интилишларини рўёбга чиқарадиган буюк куч – бу келажак авлод вакиллари, ёшлардир. Шу сабабдан, республикамизда ёшларга оид сиёсат давлат фаолиятининг устувор йўналишларидан бири бўлиб, унинг асосий мақсади – ёшларнинг ижтимоий шаклланиши ва камол топиши, ижодий иқтидори жамият манфаатлари йўлида тўла-тўкис рўёбга чиқиши учун ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий, ташкилий жиҳатдан шарт-шароит яратишдан иборат.

Вояга етмаган (лот. - impubes, pupillus; инг. - minor) Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида 18 ёшга тўлмаган шахс. Ушбу тушунча ҳуқуқнинг турли соҳаларида 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган шахсларга нисбатан қўлланилади. Вояга етмаган шахсларни ҳуқуқларини алоҳида ҳимоя қилишни нормативлаштириш халқаро миқёсда бир неча босқичларда амалга оширилган. Дастлаб бундай қадам 26 сентябрь 1924 йилда қабул қилинган «бола ҳуқуқлари» Женева Конвенцияси орқали ташланди. Унда болаларнинг моддий ва маънавий ҳуқуқлари ҳимоя қилинган бўлса-да, лекин унда «бола» тушунчасига таъриф берилмайди. 1959 йил 20 ноябрдаги «Бола ҳуқуқлари» декларациясида ҳам бола тушунчаси берилмаган. 1989 йил 20 ноябрдаги БМТнинг «Бола ҳуқуқлари» Конвенциясида «бола» тушунчасига таъриф берилади. Конвенциянинг 1-моддасида Ушбу Конвенциянинг мақсадлари учун 18 ёшга тўлмаган ҳар бир инсон зоти, агар болага нисбатан қўлланиладиган қонун бўйича у эртароқ балоғатга етмаган бўлса, бола ҳисобланади, деб таъриф берилган.

Вояга етмаганлар ҳақида алоҳида ғамхўрлик қилиш зарурияти уларнинг ҳимоясизлиги, ожизлиги, етарли ҳаёт тажрибаси йўқлиги, таъсирчанлиги ва бировга тақлид қилишга мойиллиги билан белгиланади.

Дунёнинг демократик ва иқтисодий жиҳатдан энг ривожланган давлатларида ҳам вояга етмаганлар орасида жиноятчиликнинг ўсиши, эҳтиёжманд оилаларнинг мавжудлиги, етарлича тиббий хизмат кўрсатилмаслиги, қаровсиз болаларнинг кўпайиши каби салбий ҳолатларни кузатиш мумкин. Вояга етмаганлар алоҳида диққат-эътиборни талаб этади. Одатда вояга етмаган шахс ҳаётий тажрибага эга бўлмаганлиги, онги, эрки ва иродаси тўлиқ шаклланмаганлиги сабабли ишонувчан, бошқалар таъсирига берилувчан бўлади. Улар кўпинча ўз хатти-ҳаракатлари оқибатларини тушунмайдилар ва уни етарли даражада идора қила олмайдилар. Вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятлар бўйича жазо тайинлашда ниҳоятда эҳтиёт бўлиш лозим.

Жиноий жазоларни либераллаштириш муносабати билан киритилган нормаларда ҳам вояга етмаганлар томонидан ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этилса, уларга нисбатан озодликдан маҳрум этиш жазоси қўлланмаслик белгилаб қўйилди. Вояга етмаганларга нисбатан қўлланадиган жазо ўз мазмуни жиҳатидан ахлоқ, одоб нормаларини шакллантиришга хизмат қиладиган мажбурлов чораси бўлиши керак. Шундай қилиб, ҳуқуқбузарлик содир этган ёшларни қайта тарбиялашни таъминлашнинг муҳим бир ҳуқуқий кафолати яратилди.

Вояга етмаганлар жиноятчилигининг олдини олишни жиноят ҳуқуқий чоралар воситасида таъсир кўрсатиш билан қўшиб олиб бориш ўсиб келаётган авлодни маънавий соғлиғини муҳофаза қилишнинг шарти ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида вояга етмаганлар масаласига алоҳида урғу берилган. Улар оила бағрида, яқинларининг ғамхўрлигида, бахт ва меҳр-муҳаббат оғушида ўсиши зарурлигини, мустақил ҳаётга тўла тайёрланишини, тинчлик, эркинлик ва тенгликни қадрлаш лозимлигини, халқимизнинг анъана ва қадриятлари ила шаклланган ғоялар асосида уларни жиноий жавобгарликдан ва жазодан озод қилишни кўзлаган ҳолда мустақилликдан кейин қабул қилинган қатор қонун ҳужжатларида ўз аксини топган.

Вояга етмаганлар жиноий жавобгарлиги ЖКнинг (16-модда) умумий қоидаларига биноан келиб чиқади, аммо вояга етмаган шахснинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда амалга оширилади. ЖКнинг 85-моддасига кўра, вояга етмай туриб, ижтимоий хавфи катта бўлмаган, эҳтиётсизликдан ва унча оғир бўлмаган жиноят содир этган шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо тайинланмаслиги белгиланган.

Вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликка қарши кураш тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, нафақат носоз оилаларда, балки айрим ташқи томондан ниҳоятда соғлом ҳисобланган оилаларнинг болалари ҳам баъзан ёмон тарбияланмоқда ва оқибатда бундай ўсмирлар жиноят йўлига ўтиб қолмоқдалар.

Бир қанча жиноятларни вояга етмаганлар гуруҳ таркибида, айрим ҳолларда эса ёши катта шахслар бошчилигида биргаликда содир этишади. Мазкур қилмишларнинг ижтимоий хавфлилигининг юқорилигини инобатга олганда, қонун чиқарувчи ЖКнинг 127-моддасида «Вояга етмаганларни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш» учун жиноий жавобгарликни назарда тутган. Агарда жиноий жавобгарлик ёшига етган вояга етмаган шахс катта ёшдаги шахснинг таклифига кўра жиноятни содир этган ҳолда ёши катта шахс содир этилган жиноятда иштирокчи (далолатчи) сифатида жавобгарликка тортилиши билан бирга ЖКнинг 127-моддаси бўйича ҳам жавобгар бўлади.

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 17-моддасига асосан, жиноят содир этгунга қадар 16 ёшга тўлган, ақли расо жисмоний шахслар жавобгарликка тортиладилар. Жиноят содир этгунга қадар 13 ёшга тўлган шахслар жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдирганлик учун жавобгарликка тортиладилар. Юқорида таъкидлаганимиздек, ўн саккиз ёшга тўлгунга қадар жиноят содир этган шахслар умумий қоидаларга мувофиқ ва Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг умумий қисми олтинчи бўлимида назарда тутилган хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда жавобгарликка тортиладилар. Вояга етмаган шахсларга нисбатан жазо ва уни тайинлаш, жавобгарликдан ёки жазодан озод қилиш хусусиятлардан ташқари вояга етмаганлар жавобгарлигининг хусусиятлари амалдаги Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг бошқа жиноий-ҳуқуқий моддаларида ҳам белгилаб қўйилган.

Вояга етгунга қадар ҳар болага берилган тарбия унинг бутун умри давомидаги ҳаётини белгилайди. Шу боис Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддасида кўрсатилган инсонпарварлик принципларига мос равишда, ўсмирларга бериладиган жазонинг биринчи мақсади уларни қайта тарбиялаш эканлигини унутмаслигимиз керак. Зеро, ёшлар ватан, миллат ва жамият келажагидир.

С. Давлетмуродов, Жиноят ишлари бўйича  Амударё туман суди раиси.

А.Аметов, Жиноят ишлари бўйича Кегейли туман суди раиси.

(Фото: ЎзА)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026