17.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.08.2026, 12:54
Жамият 👁 265

ЮРТНИНГ ОБОД МАНЗИЛЛАРИ

ЮРТНИНГ ОБОД МАНЗИЛЛАРИ

Мамлакатимиз ўз мустақиллигига эришганига 29 йил бўлди. Ўтган йиллар давомида халқимиз ўз инон-ихтиёрини қўлга олиб, ўз ҳаётини  ўзи қуриш, юртимизни обод, озод масканга айлантириб, бахтли, саодатли турмуш кечиришга эришиш борасида залворли қадамлар ташлади.

Бу ижобий ўзгаришлар  натижасида жамиятимиз қиёфаси бутунлай ўзгарди, одамларнинг онг-у тафаккури, билими, интеллектуал  салоҳияти ошди, ёшлар илм-маърифати, маънавияти туфайли барча соҳаларда инқилобий ўзгаришлар ясалмоқда.

Туманимизнинг чекка ҳудудларидан саналмиш Қипчоқ овулида ҳам бунингдек хайрли эврилишларни ҳар қадамда учратасиз.

Овулнинг Қайровул ва Кўкчи аҳоли пунктларида 3572 нафар ўзбек, қозоқ, қорақалпоқ, туркман, рус, татар, корейс ва бошқада турли миллат вакиллари аҳил ва ҳамжиҳатликда ўз ҳаётларини ҳалол меҳнатлари билан безаб яшамоқдалар.

Овул фуқаролар йиғинига узоқ йиллар таълим соҳасида фаолият олиб борган, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Соатбой Наметов раислик қилади.

Унинг иш кунлари одатда турмушидаги турли муаммоларига ечим топишда ёрдам сўраб, ё бир хайрли ишни бошлашда маслаҳатлашмоқчи бўлиб келган фуқароларни қабул қилишдан бошланади.

Биз овул ҳаёти билан, овулда амалга оширилаётган ўзгаришлар билан танишиш учун ташриф буюрган кунимиз ҳам йиғинда ана шундай иш мароми ҳукмрон эди. Мурожаатчи Жумабой Чўтбоев оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш учун кредит олишда ёрдам сўраб, жамоатчи ободонлаштириш ходими Гулнора Ҳайитбоева оиласига моддий ёрдам сўраб мурожаат  қилишди. Раис буларнинг барини ўз иш дафтарига қайд этиб, ҳал қилишга ҳаракат қилишини билдирди.

Ота-онасидан бевақт ажралиб қолган Мунира Мўминова эса раис ўринбосари Зулфия Матёқубова билан келгуси режалари ҳақида суҳбатлашмоқда. Хуллас, бу ерга ташриф буюрувчиларга имкон қадар моддий-маънавий кўмак, ҳуқуқий маслаҳатлар берилади. Йиғин ходимларининг асосий  мақсади аҳолининг тинч-осойишта, фаровон яшашларига эришиш.

Равон йўллар, бири-биридан кўркам, замонавий услубда таъмирланган обод ҳовлилар, муҳташам савдо шохобчалари, маиший хизмат кўрсатиш объектларини кўриб, қишлоқ аҳолиси ҳаёти шаҳарлардагидан кам эмаслигига иқрор бўласиз. Жорий йилнинг ўзида Кўкчи аҳоли пунктидаги Истиқлол кўчаси асфальтланди, 120 ўринга эга мактабгача таълим ташкилоти биноси қурилаяпти, иккита янги электр энергияси узатувчи трансформатор ўрнатилди.

Овулдаги 59 нафар ногиронлиги бўлган шахслардан мунтазам  хабар олиб турилади ва моддий, маънавий қўллаб-қувватланмоқда. Коронавирус пандемияси даврида даромадидан айрилган, вақтинча ишсиз қолиб, иқтисодий қийинчиликка учраган фуқаролар ижтимоий ҳимоя қилинмоқда. Шунингдек, кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларни фермер хўжаликлари оталиққа олиб, озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга мунтазам кўмак беришаяпти. Овулнинг ўз орзулари йўлида дадил интилиб, олийгоҳларда таълим олаётган 21 нафар ёшлари пандемия даврида дарсларини онлайн давом эттириш билан бир қаторда мактаб ўқувчиларининг  ҳам  кундалик дарсларини яхши  ўзлаштириб боришларига ёрдам беришди, шунингдек, ёзги таътилни кўнгилли ва мақсадли ўтказишларига бош бўлишди.

Пандемия даврида  ишсиз аҳолининг бандлигини таъминлаш мақсадида 22 нафар фуқарога Аҳоли бандлигига кўмаклашиш  маркази томонидан енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриб берилди ва даромад топиб, оиласи иқтисодини яхшилашларига шароит яратилди. Асли ушбу ҳудуддаги касб-ҳунар коллежида ишлаб чиқариш таълими устаси бўлиб ишлаган Мансур Йўлдошев коллеж тугатилгач, ишсиз қолди. Буни инобатга олган ҳолда томорқасига Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан иссиқхона қуриб берилди.

Ҳозир Мансур Йўлдошев ушбу иссиқхонасидан кунора 50-60 кило бодринг етиштириб, бозорга чиқармоқда.

Овул ҳудудини кезган киши амалга оширилаётган ўзгаришлардан, одамлар  ҳаётидаги юксалишлардан кўнгли тоғдай кўтарилади. Ҳовлиси хутор ҳолда жойлашган Турсунбой ота  Юсуповнинг томорқаси, уйи атрофидаги эгалик ҳуқуқи  мавжуд ери 49 сотихдан зиёдроқ экан. Отахон кексайдим демай, аёли Шарифа она билан ҳовлиси атрофидаги ажойиб гулзорларни, боғни ўзи бунёд этган. “Ерга ихлос  ота-онамдан ўтган, механизация мутахассислигига ўқиган бўлсам-да механик, техник, бўлим  бошлиғи вазифаларида ишлаб юриб, қўлимни деҳқончиликдан узмадим, томорқамга  энг сара мевалар кўчатларини экдим, ҳозир боғимда шафтоли, олма, беҳи, узум, нашватиларнинг  чамаси 200 тупдан зиёди бор. Меваларини бозорга олиб борсак, дамда сотиб тугатамиз”, дейди отахон. Унинг гулга ихлоси зўрлигини ҳовли атрофида қулф уриб очилиб турган анвойи гуллардан ҳам сезиш  мумкин. Одатда биз кўпинча бундай машғулотлар билан ёшлар шуғулланишади, деб ўйлаймиз. Турсунбой ота, аёли Шарифа  она гуллар ҳақида, уларнинг кўчатини қайсисини қаердан, қачон олиб келиб экканлари-ю, қандай парваришлаганлари ҳақида гапирсалар, тўғриси, ҳайратимизни яшира олмадик.

Овулнинг нуроний кексаларидан бири, тўқсон ёшни қоралаган пир-у бадавлат онахон Ойим момонинг уч ўғлидан бири шифокор, иккови ўқитувчи, келинлари ҳам ўқитувчи бўлишса-да, тадбиркорликка ҳам қизиқишди. Кичик ўғил Гулмирза ўқитувчилик қилиш билан бирга 15 йил аввал 2,5 гектар ерни ижарага олиб, яхши ниятлар билан тақир ерга олма, шафтоли, узум каби мевали дарахтлар кўчатларини эккан эди. Ҳозир ушбу кўчатлар азим дарахтларга айланиб, мевалари юртдошларимиз дастурхонини безамоқда. Мевалари кўплигидан шохлари эгилиб-эгилиб турган дарахтларга қараб, беихтиёр инсоннинг  ҳақиқий яратувчи эканлигига, ҳалол  меҳнат ана шундай мўл ризқ бунёд этишига имон келтиради, одам.

Гулмирза Аҳмедовнинг айтишича, боғдан оиласи эҳтиёжи, қариндошларига, овулдаги кам таъминланганларга улашганларидан ташқари 40 млн. сўмдан зиёд даромад олинар экан. Унинг яқин кўмакчилари аёли –таълим фахрийси Света, иккинчи ўғли Адҳамлардир. Бироқ  мактабни тугатиб, олийгоҳга кира олмаган Адҳам ўқиш фикридан воз кечмаган ҳолда дадасига кўмаклашиш билан бирга ўз тадбиркорлигини ҳам йўлга қўйди: “Микрокредитбанк”нинг 36 миллион сўм кредити ҳисобига зотдор моллар сотиб олиб, оиласи қорамоллари сонини 15 тага етказди.

– Ўзимизда, боғ ичида моллар учун озуқа экинлари етиштириш имкони бор. Яъни, ҳозир 15 та молнинг омухта емини сотиб оламиз, ўти эса ўзимиздан, кунига 30-35 литр атрофида сут сотамиз, бу – фойда, – дейди ёш тадбиркор.

Ойим момонинг  катта ўғли Йўлдошбой Аҳмедов 2003 йилда хусусий клиника фаолиятини йўлга қўйган эди. Олий тоифали терапевт, 36 йиллик шифокорлик тажрибасига эга Йўлдошбой Аҳмедов овул ҳудудидаги фойдаланилмай турган бўш объектга 312,9 миллион сўмлик инвестиция киритиб, 11 та иш ўрни яратди.

Ушбу клиникада УЗИ, ФЭК, ЭКТ, Иридоскоп аппаратлари ёрдамида бош оғриғи, ошқозон-ичак, бел ва оёқ оғриғи, қон босими, ўт ва буйрак тоши каби кўпгина касалликларга аниқ ташхис қўйилиб, самарали даволанади. Ноанъанавий тиббий усулларда даволаш турлари ҳам кенг қўлланилади. Яъни, инсон танасидаги қувват игна санчиш орқали тенглаштирилиб, соғломлаштирилади. Шунингдек, физиотерапия, иссиқлик ваннаси, магнитли банка, бел чўзиш аппаратларидан ҳам кенг фойдаланилади.

Клиникада туманимиз фуқароларидан ташқари қўшни вилоятлардан, республикамизнинг  турли ҳудудларидан, Нукусдан беморлар келиб даволаниб, Йўлдошбой Аҳмедовдан  миннатдор бўлиб кетишмоқда.

Овул фуқаролар йиғинининг жамоатчилик асосидаги қайноналар Кенгаши раиси Ойша она Исмоилова, мутахассис Зулфия Матёқубова ва овул нуронийлари ҳамкорликда шу йилнинг ўзида ажрашиш ёқасига бориб қолган, иши судда кўрилаётган бешта оилани сақлаб қолишга муваффақ бўлибди. Яна низоли бир нечта оилаларда тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилиб, осойишталик ўрнатилган. Натижада ажрашиш қайд этилмаган. Бу рақамлар шунчаки айтишга осон. Аслида эса уларнинг замирида неча-неча вояга етмаган, болалигини шодон ўтказишга ҳақли, бегуноҳ ўғил-қизлар тақдири бор.

Ана шундай эзгу ишларга бош бўлаётган Ойша онанинг хонадонига кирсангиз – худди улкан шаҳарлардагидан қолишмайдиган шароитни кўрасиз. Таълим фахрийси бўлган Ойша Исмоилова турмуш ўртоғи вафот этиб кетгач, уч ўғил, уч қизни муаллимлигидан топган ойлигига  ўқитиб, уйли-жойли қилган, икки  нафари шифокор, тўрт нафари ўқитувчилик қилиб, юрт корига яраяпти. Отаси вафот этганида 10 ёш бўлган кичик ўғил Ҳамза Нукус Давлат Педагогика институтида доцент, фан номзоди бўлди. Учала келин ҳам ўқитувчи, бироқ улар уй, томорқа ишларига ҳам, фарзанд тарбиясига  ҳам вақт топишади. Оилада ширинликлар, ун, мой, чойдан бошқа ҳамма керакли маҳсулотларни ўзлари етиштиришар экан.

Овулдагина эмас, туманимизга таниқли, маҳсулотлари харидоргир ҳунарманд Баҳодир Йўлдошев ўз  хонадонига қўшимча қурган икки  хонасида ўғли Гулмирзаев Жаҳонгир билан бадиий-миллий нақшлар билан безатилган уй-рўзғор буюмлари, мебеллар, дераза ва эшик ромлари ясаб, оила тебратади. Якка  тадбиркор сифатида иш юритаётган Баҳодир Йўлдошев тайёрлаган маҳсулотлар ўзига хослиги, пишиқ-пухта ишланганлиги ва кўркамлиги билан ажралиб туради.

Муборак Холмуродова ёшлигидан тикувчиликка қизиққан ва турли либослар тикиш билан шуғулланиб келган. У ўз фаолиятини  қонуний асосда якка тадбиркор сифатида ташкил этиб, “Халқ банки” туман филиалининг имтиёзли кредити ҳисобига яна учта замонавий тикув машиналари сотиб олди ва қизлари Сарвиноз, Зулайҳоларга ҳам касбини ўргата бошлади, овулнинг ишсиз 2 нафар қизларини ҳам шогирдликка  олиб, турли русумдаги барча мавсумларга хос кийимларни, пальто, курткаларни, дераза ва эшик пардаларини ҳам тикишни йўлга қўйди.

Овулнинг интилувчан ёшларидан бири Расул Наметов “Халқ банки” туман филиалининг 20 миллион сўм кредити ҳисобига автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, ювиш хизматларини амалга оширадиган “Жайхун неъматлари” оилавий корхонасини ташкил этиб, 3 та янги ишчи ўрин яратди.

Овул ҳудудини кезсангиз, ҳар қадамда яратиш, яшнатиш ниятида фидойи меҳнат қилаётган кишиларни учратасиз, яхши ишда ҳикмат кўп деганларидай, кўрганларингиздан қувонасиз. Шу боисдан ҳам овул кезиб кўрганларимиздан сизларни ҳам баҳраманд этгимиз келди, азиз газетхон!

Ойгул РАЖАБОВА, Маҳмуджон ШОМУРОДОВ, газетанинг махсус мухбирлари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019