14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 15:21
Қишлоқ хўжалиги 👁 257

ТОМОРҚА – ДЕҲҚОН МЕҲНАТИ БИЛАН ДАРОМАД МАНБАИГА АЙЛАНАДИ

ТОМОРҚА – ДЕҲҚОН МЕҲНАТИ БИЛАН ДАРОМАД МАНБАИГА АЙЛАНАДИ

Юртимизда ёзнинг айни пишиқчилик даври ҳукмронлик қилмоқда. Қай бир юртдошимизнинг  хонадонига кирманг, дастурхони турли ёз неъматлари бўлган мевалар билан тўкин. Бири-биридан тотли қовун-тарвузларни тотган дамларимизда она заминимиз саховатидан кўнглимиз тоғдай юксалади. Бу неъматлар деҳқонларимиз қишнинг аёзи-ю ёзнинг саратонини писанд қилмай, далаларда қилган заҳматли меҳнатлари маҳсулидир. Деҳқон эккан экинининг илдизи – ўзининг бағрида, деб бежиз айтишмаган халқимиз.

Ҳа, чиндан-да, бугунги бозорларимиздаги сероб сабзавотларга, меваларга деҳқоннинг қалб қўри сингган.

Оқ олтин овулида деҳқончиликнинг кўзини биладиган томорқа эгалари кўп. Улар ўз маҳсулотлари билан туманимиз бозорларигина эмас, республикамиз бозорлари тўкинлигига муносиб ҳисса қўшишаяпти.

Овулдаги барча хонадонларнинг ўз томорқа ери, қорамоллари, етти хазинанинг бири бўлган паррандалари бор. Улар ўз оилаларида даромад манбаларини кўпайтириб, ўзларининг турмуши фаровон бўлишига эришаяптилар.

“Жийдали қулон” аҳоли пунктида истиқомат қилувчи Азимбой Шомуродов ҳам томорқани оила иқтисодини юксалтирувчи омил деб ҳисоблайди. У ҳар йили 40 сотихлик томорқасида оиласи эҳтиёжини қоплагудай маҳсулот етиштириб, ортганини бозорда сотиб, тўкин-сочинликка ўз ҳиссасини қўшмоқда. У янги иморат қуриб кўчиб келган вақтларида ҳовлиси атрофи шўр ер бўлганлигидан қатор йиллар фақат шоли экди. Ушбу экин ер ҳосилдорлигини ошириб, шўрини ювибгина қолмай яхшигина даромад ҳам берди.

У бир неча йилдирки, ўзи эрта баҳорда помидор, бодринг, қовун, тарвуз, булғор қалампири каби экинлар кўчатларини экиб, эртаги экинлардан ҳам мўл ҳосил оладиган бўлди. Турмуш ўртоғи Сайёра Қаландарова, ўғли, қизи ҳам “Суҳроб-Ҳожиакбар” фермер хўжалигидаги ижара ери ишларидан бўшаган вақтларида асосан томорқадаги экинлар парвариши билан банд бўлишади.

Заминнинг шифокори – деҳқон деганларидай, неча йиллик меҳнат эвазига ҳовлиси атрофини унумдор ерга айлантирган Азимбой Шомуродов томорқасини бугун кўрганларнинг бари ҳавас қилади. Томорқада етишган тарвуз, қовунлар бозорда харидоргир. Эрта баҳордан кўчириб ўтқазилган помидор, бақлажон, булғор қалампири, кўчатлари ҳосил бераётганига икки ойдан ошди. Ўтган йили кузда экилган саримсоқпиёз ўрнига июнь ойи охирларида экилган 2 сотихча бодрингдан ҳам яхши даромад олишаяпти. Натижада оила турмуши фаровон, меҳнатлари туфайли яхши ҳаёт кечиришади. Ўтган йили яхши ниятлар билан ердан ундирган маблағларига тўй қилди, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомашина сотиб олди.

Томорқа – даромад манбаи. Бу иборани кўп эшитамиз, айтамиз. Бироқ ер бежизга инсонни сийламаслигини, ҳосил инсоннинг пешона тери, ҳалол меҳнати эвазига бунёдга келиши ҳақида чуқурроқ ўйлаб кўрмаймиз.

Тақир ердан ризқ ундириш учун йил мобайнида меҳнат қилинади, омилкорлик билан ер табиатига қараб экин тури жойлаштирилади. Азимбой Шомуродов каби меҳнатсевар, заҳматкаш инсонлар борки, халқимиз дастурхони тўкин, тотли мевалар сероб.

Ойгул Ражабова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019