12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:02
Қишлоқ хўжалиги 👁 352

Холимбеглик Эркинбой Қўшаев томорқадан юқори ҳосил ва мўл даромад олмоқда

Холимбеглик Эркинбой Қўшаев томорқадан юқори ҳосил ва мўл даромад олмоқда

Мамлакатимизда сўнгги йилларда томорқачиликни ривожлантириш, аҳолини ердан самарали фойдаланишга рағбатлантириш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда. Аҳоли томорқаларидан унумли фойдаланиш, бир неча марта ҳосил олиш, экспортбоп ва ички бозордаги талабни қаноатлантирадиган ҳажмда маҳсулотлар етиштиришни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу эса қишлоқ аҳолисининг даромадини ошириш, ички бозорни сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ҳамда янги иш ўринлари яратишга хизмат қилмоқда.

Амударё туманининг Холимбег овулида яшовчи намунали томорқачи Эркинбой Қўшаев ана шундай илғор деҳқонлардан бири саналади. У ердан самарали фойдаланиб, йилига 3–4 мартагача ҳосил олишга эришмоқда. Меҳнатсевар деҳқон 2021 йилдан буён лимон етиштиришни йўлга қўйган. Жорий йилда қарийб 400 килограмм лимон ҳосили олиб, салмоқли даромад қилди.

Ўзбекистон шароитида лимон етиштиришнинг ўзига хос жиҳатлари бор. Айниқса, иқлим шароити, қиш фаслидаги совуқ ҳаво лимон парваришига жиддий эътибор талаб қилади. Кўп ҳолларда иссиқхона ёки махсус ҳимояланган жойлардан фойдаланиш зарур бўлади. Бироқ меҳнат ва тўғри агротехника орқали юқори самарага эришиш мумкин. Лимоннинг афзаллиги шундаки, у бозорда талаб юқори бўлган, йил давомида харидоргир маҳсулот ҳисобланади. Бу эса томорқани барқарор даромад манбаига айлантиради.

Томорқа — қишлоқ оиласи учун нафақат қўшимча, балки асосий даромад манбаи ҳамдир. Эркин Қўшаев янги деҳқончилик тажрибаларини синаб кўриб, картошканинг “Тошкент” навини экиш орқали юқори ҳосилга эришди. У нафақат истеъмол учун картошка етиштириш, балки сифатли уруғчиликни ривожлантиришга ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқда. Картошка мамлакатимизда кенг истеъмол қилинадиган маҳсулот бўлиб, уни томорқада етиштириш оиланинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.

Эркин Қўшаев ўз томорқасида қулупнай, хурмо, картошка, пиёз, бодринг, помидор, сабзи, қовун, тарвуз ва турли кўкатлар етиштириб, йил давомида мўл ҳосил олмоқда. Бир турдаги экин билан чекланиб қолмасдан, турли маҳсулотлар етиштириш орқали бозор талабига мос равишда иш юритмоқда. Бу эса ердан самарали фойдаланишнинг энг тўғри йўлидир.

Оилавий меҳнат томорқачиликда муҳим ўрин тутади. Барча аъзоларнинг ҳамжиҳатликдаги саъй-ҳаракатлари иқтисодий барқарорликни таъминлайди. Биргаликда меҳнат қилиш нафақат даромадни оширади, балки оилавий муносабатларни мустаҳкамлайди, фарзандларда меҳнатсеварлик ва масъулият туйғусини шакллантиради.

Илғор томорқачи Эркин Қўшаев фақат деҳқончилик билан чекланиб қолмай, чорвачилик, паррандачилик ва қуёнчилик билан ҳам шуғулланмоқда. Қишлоқ шароитида бу соҳалар қўшимча даромад манбаи ҳисобланади. Чорвачилик сут ва гўшт маҳсулотлари билан таъминласа, паррандачилик тухум ва парҳезбоп гўшт етказиб беради. Қуёнчилик эса тез кўпайиши ва парвариши нисбатан осонлиги билан ажралиб туради. Бу тармоқлар томорқачилик билан уйғун ҳолда ривожлантирилганда оила бюджети янада мустаҳкамланади.

Хулоса қилиб айтганда, томорқадан унумли фойдаланиш — фаровон ҳаёт сари ишончли қадамдир. Ерга меҳр қўйган, илғор тажрибаларни қўллаётган деҳқонлар нафақат ўз оиласи, балки маҳалла ва ҳудуд иқтисодиётига ҳам ҳисса қўшмоқда. Эркин Қўшаев каби намунали томорқачилар тажрибаси қишлоқ аҳолиси учун ўрнак бўлиб хизмат қилади. Ер — меҳнат қилган инсонни ҳеч қачон кам қилмайди. Унга меҳр берган одам албатта, барака топади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026