ЎЗИМИЗ ЯШАЁТГАН МАСКАННИ ОБОД ҚИЛАЙЛИК!
Юртимизни боғ-у чаманга айлантириш, ҳар бир маҳалла, ҳар битта хонадон ҳудудини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш мақсадида “Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман!” шиори остида кенг миқёсли ишлар амалга оширилмоқда.
Айтиш жоизки, хонадонларда санитария тозалаш, ободонлаштириш тадбирларини олиб бориш бўйича тавсияларга амал қилган ҳолда ошхона, ҳаммом, ҳожатхона, молхона, товуқхоналарнинг белгиланган талабларга риоя қилинган ҳолда жойлаштирилиши ва сақланишини таъминласак, аввало ўзимиз ва фарзандларимиз яшайдиган масканга файз киради. Томорқаларимизни бўш қолдирмай эксак, дастурхонларимиз тўкин бўлади.
Шу азиз юрт – барчамизники. Уни обод гўшага айлантиришга ҳам ҳар биримиз масъулмиз. Зеро, мана шу файзли ва тароватли, осойишта Ватанда ўзимиз бахтли ҳаёт кечирамиз.
“Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман!” шиори остида ўтказилаётган кенг миқёсли ободонлаштириш ва тозалик тадбирларида ҳар биримиз фаол иштирок этайлик!
Хосият Айтбоева.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶