19.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
19.10.2026, 15:40
Жамият 👁 338

ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАPГА ҚОPАМОЛ ТАPҚАТИЛМОҚДА

ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАPГА ҚОPАМОЛ ТАPҚАТИЛМОҚДА

Дунёнинг 200 дан зиёд мамлакатини қамраб олган коронавирус пандемияси мазкур ҳудудларда кўпгина фаолият турларининг тўхтатиб қўйилишига, оқибатда эса ишсизлар сонининг ўсишига, ёрдамга муҳтож оилалар сонининг ортишига сабаб бўлмоқда. Натижада бугунги кунда кўпгина давлатларда камбағалликнинг ошиши, озиқ-овқат маҳсулотлари танқислиги вужудга келаяпти.

Коронавирус пандемиясига қарши кураш ва унинг тарқалиб кетишининг  олдини олиш борасида ўрнатилган карантин тартиб-қоидаларига кўра мамлакатимизда ҳам ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш соҳаларининг кўпгина турларига чекловлар ўрнатилди. Натижада кўпгина одамлар топаётган даромадидан айрилди, мавсумий ишларда ишловчилар, хорижий давлатларда ишлаётган меҳнат мигрантлари карантин туфайли уйларида қолишга мажбур бўлдилар. Бироқ улар эътибордан четда қолгани, муҳтож қилиб қўйилгани йўқ. Хусусан, аҳолига манзилли ёрдам кўрсатиш мақсадида Маҳалла ва оилани қўллаб-қуввтлаш вазирлиги ҳузурида Хайрияларни мувофиқлаштириш маркази ташкил этилди ва эҳтиёжманд оилалар мурожаатлари асосида уларга зарур моддий ёрдам бериб келинди.


Шунингдек, муҳтарам Юртбошимизнинг шу йил 20 апрель куни “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш, вақтинча ишсиз ва ёрдамга муҳтож оилаларни аниқлаб, уларни манзилли асосда озиқ-овқат ва зарур ҳолларда дори-дармон воситалари билан таъминлаш юзасидан илгари сурган ташаббусига мувофиқ, 22 апрелда Вазирлар Маҳкамасининг фармойишига кўра, “Саховат ва кўмак” жамғармаси, унинг Қорақалпоғистон Pеспубликаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, ҳамда туман, шаҳар бўлинмалари ташкил этилган, жамғарма тўғрисида Низом тасдиқланган эди. Бу саъй-ҳаракатлар натижасида карантин чекловлари даврида ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлиб қолган кўп фарзандли оилаларга, ногиронлиги бўлган шахсларга, ўз даромадини йўқотган вақтинча ишсиз фуқароларга моддий кўмак берилаяпти. Жамғарма маблағлари эса тадбиркорларнинг, саховатпеша инсонларнинг хайриялари ҳисобига шаклланмоқда.

Жамиятимизни ҳаракатлантирувчи куч – инсон омилига эътибор тобора кучайтирилаётган даврда коронавирус пандемияси туфайли уч ойдан  зиёд вақтдан бери ишсиз қолиб, даромад тополмай, иқтисодий қийин вазиятга тушиб қолган, ногиронлиги бўлган оилалар, якка-ёлғиз яшовчи кексалар ижтимоий ҳимояси тобора кучайтирилмоқда. Бунда “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари мақсадли йўналтирилиши муҳим аҳамият касб этмоқда.

Туманимиздаги 49 та овул, маҳалла фуқаролар йиғинларидан кам  таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, шароити оғир 100 та оила рўйхати шакллантирилиб, ҳар бирига жамғарма маблағлари ҳисобидан 3,5 млн. сўмлик қорамол сотиб олиниб, тарқатилмоқда.


Шу йилнинг 26 июнигача ушбу рўйхати шакллантирилган 100 та оиланинг 36 тасига қорамол тарқатилди. Қорамолларни туман ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Алишер Йўлдошев, бўлим масъул ходими Баҳодир Болтабоевлар топширдилар.

Шунингдек, эҳтиёжманд, имконияти чекланган  фуқаролар хонадонлари ҳар ойда кундалик рўзғор учун зарур маҳсулотлар билан ҳам таъминланмоқда. Бу саъй-ҳаракатларда юртдошларимизнинг мустаҳкам ҳамжиҳатлиги, бир-бирининг ташвишига елкадошлиги, борини бирга баҳам кўришдек азалий қадриятлари яна ҳам яққол намоён бўлаётир.

Пандемия жиловланса, бу синовли кунлар ҳам, албатта, ўтиб кетади. Бироқ ана шундай оғир дамларда халқимизнинг бир-бирига кўрсатган меҳр-оқибати, одамгарчилиги ва ғамхўрлиги унутилмайди, мамлакатимиз тарихида ўчмас саҳифа бўлиб қолади.


Ойгул PАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026