ИНСОН ҲАP ҚАНДАЙ ВИPУСДАН КУЧЛИ
Мана икки ойдирки, мамлакатимиз ҳам коронавирус пандемияси тарқалишига қарши курашиб келмоқда. Шифокорларимиз жанггоҳдаги аскарлар мисоли, кўринмас душманимизни енгмоқ учун тун-у кун меҳнатдалар. Оммавий ахборот воситаларида тождор вирус ҳақидаги хабарлар кенг ёритиляпти.
Шахсан Президентимизнинг ташаббуслари - “Саховат ва кўмак” акцияси доирасида кўплаб хайрли ишлар амалга оширилаётганлиги юртдошларимизни руҳлантириб, қалбида эртанги кунларига ишонч уйғотмоқда. Айниқса, қутлуғ Pамазон ойида тадбиркорларимиз томонидан ҳадя қилинган эҳсонлар эҳтиёжманд оилаларнинг оғирини енгил қилди.
Пандемия билан курашларимизда ИИБ, Миллий гвардия ходимларининг ҳам хизматлари катта, албатта. Карантин тартибларини назорат қилиш, қоидабузарларни аниқлаш, қонунбузарликларга йўл қўймаслик уларнинг фаолиятида асосий мезон вазифасини бажараяпти.
Ўзбекистон халқи бундан-да, оғир дамларни бошидан ўтказган. Ишонаман, инсониятнинг айни пайтдаги душмани – пандемияни ҳам енгиб ўтамиз. Бунинг учун эса ҳар биримиз курашишда давом этамиз.
Муҳаммад Содиқов, Ўрта қалъа овули.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶