12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:38
Жамият 👁 485

«Инсон» ижтимоий хизматлар маркази фаолияти Олмазор маҳалласидаги амалий ишлар ва эришилган натижалар мисолида

«Инсон» ижтимоий хизматлар маркази фаолияти Олмазор маҳалласидаги амалий ишлар ва эришилган натижалар мисолида

Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 6 июндаги фармони асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ташкил этилиши жойларда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида ягона ва самарали давлат сиёсатини юритиш имконини яратди. Ушбу тизимнинг қуйи бўғини сифатида ҳудудларда ташкил этилган “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари бугунги кунда том маънода халқ дардига малҳам бўлмоқда.

Бу тизимнинг йўлга қўйилиши одамлар ҳаётида қандай ижобий ўзгаришлар яратганини Амударё туманидаги Олмазор маҳалла фуқаролар йиғини мисолида ҳам яққол кўриш мумкин. 2024 йилнинг сентябрь ойидан бошлаб мазкур маҳаллада “Инсон” ижтимоий хизматлар марказининг ижтимоий ходими сифатида ўз фаолиятини бошлаган Шарофат Қурбониёзова қисқа вақт ичида кўплаб хайрли ишларни амалга оширишга муваффақ бўлди.

Бугунги кунда Олмазор маҳалласида жами 664 та хонадон мавжуд бўлиб, уларда 1114 та оила ва 3244 нафар аҳоли истиқомат қилиб келмоқда. Ижтимоий ходимнинг асосий вазифаси мана шу катта ҳудудда яшовчи ҳар бир фуқаронинг, айниқса, кўмакка муҳтож инсонларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатишдан иборатдир.

Маҳаллада 150 нафар ногиронлиги бўлган шахслар рўйхатга олинган бўлиб, 87 та оила ижтимоий реестрга киритилган. Ушбу реестрдаги оилаларнинг 18 таси бевосита давлат таъминотига олинган бўлса, яна 6 та оила камбағаллик чегарасида кун кечирмоқда. Бундан ташқари, ҳудудда тазйиқ ва зўравонликка учраган 7 нафар хотин-қизлар ҳамда васийлик ва ҳомийликка олинган 15 нафар вояга етмаган болалар истиқомат қилади.

Ижтимоий ходим томонидан мазкур оилалар ва шахслар билан манзилли ишлаш тизимли равишда йўлга қўйилган. Жумладан, яқиндагина ижтимоий ходим фуқаролар йиғинлари масъуллари ҳамроҳлигида 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган фуқаролар — Сарвиноз Артиқбаева, Норгул Тажибоева ва Шохида Куклановаларнинг хонадонларига ташриф буюриб, уларнинг яшаш шароитлари, соғлиғи ва кундалик аҳволидан хабар олди.

Жорий йил бошидан буён бир қатор ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик аравачалари, қўлтиқтаёқлар, ҳассалар, эшитиш мосламалари каби турли хил протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситалари етказиб берилди. Айниқса, ногиронлиги бўлган 1 нафар ёш болага замонавий қўл протезининг тақдим этилиши, нафақат ўша гўдакнинг, балки бутун оиланинг ҳаётига қувонч олиб кирди.

“Фаол ҳаётга қадам” дастури доирасида 3 та 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар кундузги қатнов асосида қараб туриш хизматига жалб қилинган ва бунинг натижасида мазкур оилаларнинг жамиятга ижтимоийлашуви таъминланмоқда. Ёш авлод тарбияси ва уларнинг таълим олиши учун тенг имкониятлар яратиш мақсадида маҳаллада “Илк ривожланиш маркази” ўз фаолиятини бошлади. Бу марказ мактабгача таълим тизимига қамраб олинмаган болаларни, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд оилалар фарзандларини бепул таълимга жалб қилишдек эзгу мақсадга хизмат қилмоқда.

Жорий йилги Рамазон ойида Олмазор маҳалласидаги давлат таъминотидаги 21 та оиланинг ҳар бирига 1 млн. сўмдан, 41 та камбағал оиланинг ҳар бирига эса 500 минг сўмдан давлатимиз томонидан бир марталик моддий ёрдам маблағлари ажратилди. Шунингдек, 2 та оиланинг коммунал тўловлардан бўлган қарздорликлари тўлиқ қоплаб берилди. 13 та оилага кундалик озиқ-овқат харажатларини қоплаш бўйича махсус ваучерлар берилди. Яна битта оилага фарзандининг саломатлигини тиклаш учун даволаниш харажатларини қоплашга, шунингдек, бошқа бир оилага эса зарур кийим-кечак харажатларини қоплаш учун ваучерлар ажратилди.

Маҳалладаги таълимга тортилмаган 2 нафар ногиронлиги бўлган мактаб ёшидаги бола умумтаълим мактабларида ташкил қилинган инклюзив синфларга жалб этилди. Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган ногиронлиги бўлган болалар учун кундузги парвариш хизмати Амударё туманида ҳам ташкил қилинган бўлиб, ушбу хизматга маҳалладан 1 нафар ногиронлиги бўлган бола жалб этилди.

Маҳаллада истиқомат қилувчи тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган 7 нафар аёл-қизларга ҳам маҳалланинг хотин-қизлар фаоли ҳамда “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази психологлари ҳамкорлигида зарур психологик маслаҳатлар берилиб, оилалардаги нотинчликларга барҳам беришга яқиндан кўмаклашилмоқда.

Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, давлатимиз томонидан жорий этилган ижтимоий хизматлар тизими бугун ўзининг ёрқин ва ижобий самарасини бермоқда. Амударё туманидаги Олмазор маҳалласида олиб борилаётган бу каби кенг кўламли, манзилли ва инсонпарварлик тамойилларига асосланган ишлар шунчаки қоғоздаги ҳисоботлар эмас, балки минглаб инсонларнинг ҳаётини яхши томонга ўзгартираётган, уларнинг эртанги кунга бўлган ишончини мустаҳкамлаётган ҳаётий ҳақиқатдир.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026