16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 05:34
Мақолалар 👁 378

СУРОНЛИ ЙИЛЛАР ГУВОҲИ БЎЛГАН МОМО

СУРОНЛИ ЙИЛЛАР ГУВОҲИ БЎЛГАН МОМО

Оқ олтин овулининг пир-у бадавлат онахонларидан бири бўлган Сафаргул момо бундан 95 йил аввал  Тўлқин овулида таваллуд топган эди. Сафаргуллар оилада фақат 2 қиз бўлганлиги сабабли  ота-онаси уларнинг парваришига алоҳида эътибор беришди. Ёшлигидан тарбияли, одобли, меҳнаткаш қилиб тарбиялашди.

Уруш даврида 13-14-ёшли  ўсмир бўлса-да, далада тер тўкди. Ёш бўлишига қарамасдан Босув каналини қазишда  ҳам иштирок этди. У 1948 йилда  оқ олтинлик Жиямурод Холимбетовга турмушга чиқди. Жиямурод ўша йили Тошкент қишлоқ хўжалик техникумини тугатиб келган, колхозда агроном бўлиб ишлаётган эди. Сафаргул ҳам дала ишларида эрига қўл-кўмак бўлди.  Улар биргаликда  5 ўғил ва 5 қизни тарбиялаб камолга етказишди.

Фарзандларининг барчаси эл-юрт ишига камарбаста  бўлиб улғайишди. Катта ўғли Юсуфбой нафақага чиққунча Жумуртов тош майдалаш заводида ишлади. Қурбонбой эса темир йўл ишчиси бўлиб хизмат қилди. Собирбой устачилик қилиб, овулдагиларга ёғоч буюмлар ясашда, уйларини таъмирлашда ёрдамлашди. Ўринбой айни пайтда Қоратов экспедицияси ишчиси. Момонинг қизлари ҳам борган жойларида палак ёзиб, ўзларидан кўпайишди.

– Энам турмуш ташвишларига жуда ҳам сабр-у бардошли бўлиб яшаган, – дейди момонинг келини, 50-мактаб ўқитувчиси Гулойим Асқарова. – Ҳозир ҳам баъзиларга ўхшаб ҳаётидан, атрофидаги одамлардан норози бўлмайди. Тетик ва бардам, ўзлари бемалол далага чиқиб, сайр қилади. Невараларини ёнига олиб, панд-насиҳатлар қилади. Шунча йил бирга яшаб, бировга қаттиқ гапирганини, ҳатто неваралари шўхлик қилса-да, уришиб берганини эшитмаганман. Ҳаммага бирдек, худди сокин дарёга ўхшатаман. Ўтмиши ҳақида ҳеч қачон нолиниб гапирмайди, афсусланмайди. Бугунги кунига ишонч билан яшайди. Қисқаси, инсон ҳамиша сабрли бўлиши лозимлигини мен энамдан ўрганганман.

Гўзал фазилатли, матонатли ва бардошли бу инсон атрофдагиларга ибрат бўлиб, меҳр улашиб яшаяпти. Эҳтимол, узоқ умр кўриш сири ҳам шундадир. Фронт орқасидаги залворли меҳнатнинг заҳматини тортган момо айни пайтда фарзандлари ва неваралари, эл-юрт ардоғида. Биз 95 ёшли Сафаргул момони баҳор байрами билан табриклаб, ҳамиша соғ-омон бўлишини тилаб қоламиз.

Зиёда Сададдинова.
 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026