16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 19:10
Жамият 👁 481

“ҲАМИША ҚАЛБИМИЗДА ЯШАР НОМИНГИЗ” МАВЗУСИДА ХОТИРА ТУРНИРИ ЎТКАЗИЛДИ

“ҲАМИША ҚАЛБИМИЗДА ЯШАР НОМИНГИЗ” МАВЗУСИДА ХОТИРА ТУРНИРИ ЎТКАЗИЛДИ

Эл-юрт фаровонлиги, ёшлар келажаги учун ўз умрини бағишлаган фидойи инсонлар номлари ўзлари бу дунёдан ўтганларидан сўнг ҳам уни яхши билган инсонлар қалбида абадий яшайверади. Бундай инсонлар билан боғлиқ хотиралар ҳам ўз яқинлари, дўстлари, айниқса, шогирдлари учун маънавий руҳ бағишлаб, уларни эзгу ишлар сари руҳлантириб туради. Аллоҳ раҳмат қилсин, Ўрозбой Саъдуллаев ана шундай фидойи инсонлардан эди.

Ўрозбой Саъдуллаев қисқа, лекин жуда мазмунли умр кечирди. У 1985 йилдан 2018 йилгача 39-сонли умумтаълим  мактабида ўқувчиларга жисмоний тарбия ва чақириққача ёшларни тайёрлаш фанидан дарс берди. Ўқувчи-ёшлар ўртасида спортни оммалаштириш, уларнинг жисмонан ва маънан етук, ватанпарвар инсонлар бўлиб вояга етишлари учун бор билим ва тажрибасини аямади. Туман ва Республика миқёсидаги спорт мусобақаларига ўқувчи-ёшларни тайёрлаш, ўзи меҳнат қилаётган 39-сонли мактаб жамоаси номини туман ва республика миқёсида танитиш мақсадида вақтини ҳам, билим ва тажрибасини ҳам аямади. У ўзидан кичикларга ҳам, катталарга ҳам бир хил самимий муомалада бўлди. Ўқитувчи этикасига амал қилиш Ўрозбой Саъдуллаевга хос намунали фазилат эди. Шунинг учун ҳам унинг  шогирдлари турли байрам саналарида, ҳайитларда “Устоз” дея қабрини зиёрат қилишади, ҳаққига қуръон тиловат бағишлайдилар.
Унинг шогирдлари орасида Ватан ҳимоячилари, ёшлар устози, таниқли спорт усталари, муҳими, эл-юртга камарбаста инсонлар жуда кўп.

Ўрозбой Саъдуллаевнинг таваллуд санаси муносабати билан у ҳаётлигида меҳнат қилган 39-сонли умумтаълим мактабида 9-10-11-синфлар ўқувчилари иштирокида “Ҳамиша қалбимизда яшар номингиз” мавзусида хотира турнири ўтказилди. Хотира турнирида Ўрозбой Саъдуллаевнинг ҳамкасблари, устоз ва шогирдлари у ҳақдаги ширин хотираларни ёдга  олдилар. Ўрозбой Саъдуллаевнинг ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ эзгу ишлар ҳақида фахрланиб сўзладилар.

Шундан сўнг, мактаб маъмурияти ва жисмоний тарбия ва чақириққача ёшларни тайёрлаш фани ўқитувчилари томонидан спортнинг енгил атлетика  тури бўйича мусобақалар ташкил этилди.

Мусобақалар олис масофага югуриш, арқон тортишиш, граната улоқтириш шартлари бўйича ўтказилди. Ниҳоятда ҳаяжонли дақиқаларга бой ўтган мусобақада ўқувчи-ёшлар қувонарли кўрсаткичларга эришдилар. Ғолиб ўқувчилар мактаб маъмурияти томонидан фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, мазкур хотира турнирига мактабни 2003 йилда тугатган собиқ ўқувчилар ҳомийлик қилишди. Ўрозбой Саъдуллаевнинг собиқ ўқувчилари ўз устозлари ҳақида фахрланиб сўзладилар. Устоз таълими, тарбияси туфайли ўзлари ҳаётда эришаётган ютуқлари ҳақида ўқувчи-ёшларга ҳикоя қилиб бердилар.

Устознинг ёрқин хотирасига бағишлаб ўтказилган ушбу турнир унинг яқинлари, ҳамкасблари, шогирдлари ва ўқувчи-ёшларда катта таассурот қолдирди.

Муҳаббат ЖАНДАУЛЕТОВА, 39-сонли мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026