17.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.08.2026, 20:51
Жамият 👁 590

ИНСОН ҲАЁТИ ЎЙИНЧОҚ ЭМАС...

ИНСОН ҲАЁТИ ЎЙИНЧОҚ ЭМАС...

Хозирги кунда икки-уч киши йиғилган жойда суҳбат Хитой давлатининг Ухань шаҳридан тарқалган коронавирусдан бошланиб, коронавирус мавзуси билан тугаяпти, десам лоф бўлмас. Таниш-билишлар билан саломлашсангиз ҳам омон-эсонлик ўрнига коронавирус ҳақида гап очади. Кеча ишдан қайтаётиб, таксига чиқдим. Машина ичидаги икки йўловчи ва ҳайдовчи ҳам шу хусусда гаплашаётган экан.

– Ўзбекистонда ҳам шу касалликка чалинганлар кўп экан. Бироқ ҳукумат уларни яширин даволаётган экан, - деди пинагини бузмай 25-30 ёшлар атрофидаги таксичи йигит.

– Офат-да, офат, – деб қўйди кўксига туфлаб олд ўриндиқда ўтирган кекса отахон. – Авваллари бундай эмасди, ҳеч ким деярли касал бўлмасди. Ҳозир касалликнинг тури ҳам, касалланаётганларнинг сони ҳам кўпайиб кетди.

– Яна Хитойда яшаётган, ўқиётганларни Ўзбекистон қайтариб олиб келишгани чатоқ бўпти, улар шу касаллик вирусини юқтирмаган, дейсизми? Ичида нечта касалланганлари бордир, – сўзида давом этди такси ҳайдовчи.

– Ишқилиб, кеча болаларим ўқийдиган мактабга шифокорлар бориб, коронавирус деган касал тарқалди, эҳтиёт бўлинглар, дебди-ёв, – гапга аралашди менинг ёнимдаги аёл. Индамай туролмадим:

– Сен ҳам шуларнинг қаторида бўлсанг, демоқчиманки, Хитойда ишлаётган ё ўқиётган бўлганингда ҳам шу гапларни айтармидинг, болам? – ҳайдовчига савол бердим мен.

Ҳозирча бизга коронавирус етиб келгани йўқ, келмагай ҳам. Хитойдагиларнинг олиб келингани давлатимизнинг халқпарварлигидан. Хавфли ҳудудда ўз болаларини ташлаб қўймаганини, қанча сарф-харажатлар эвазига олиб келинганини, улар икки ҳафта карантинда сақланишига қанча маблағ сарфланаётганини бир ўйлаб кўр. Ахир улар ҳам сен каби шу юрт болалари бўлгани учун. Қолаверса, энди қўрқмасак бўлади, коронавирус давосини топишдику олимлар.

–  Ўйласанг – қўрқиб кетасан, одам. Ишқилиб, бизда тарқалмагани рост бўлгай.

Ёнимдаги аёл сўзини тугатар-тугатмас, машинага тўртинчи йўловчи чиқди ва йўлга тушдик. Машинасини ўнқир-чўнқир йўлнинг  созроқ жойидан ҳайдашга интилиб, гоҳ ўнг, гоҳ чап тарафида бошқариб бораётган ҳайдовчи йигит энди телефонда бир ўтиришда бирга улфатчилик қилган жўраси билан суҳбатлаша бошлади. Машина тезлиги юқори бўлишига қарамай, бир қўли рулни гоҳ у ёққа, гоҳ буёққа буради, биз йўловчилар унга сайин у ёққа, бу ёққа чайқаламиз.

– Болам, гапингни бизни манзилга олиб бориб қўйиб, кейин гаплаш, - эътироз билдирдим. Шунда у қаттиқ кулиб юборди. У телефонда айтилаётган гапга кулдими, менинг гапимгами – англолмадим. Бироқ суҳбат ҳам тўхтамади, тезлик ҳам пасаймади.

– Сен бола гапга қулоқ соласанми, йўқми, – дедим энди овозимни кўтариб.

– Ҳа, аяпа, – деди ҳайдовчи ўгирилиб кулимсираганича.

– Йўлингга қара, менга эмас. Сал секинроқ ҳайда, деяпман. Боядан бери коронавирус деб одамларга ваҳима қилиб ўтирибсан, сенинг бу машина ҳайдашинг коронавирусдан ҳам хавфли-ку.

– Ҳа, сал секинроқ ҳайдагин-да, – гапга қўшилди отахон.

– Олти йилдан бери шу йўлда одам ташийман. Йўлнинг ҳар бир ўйиқ, ҳар бир белгиси ёд бўлиб кетган. Кўзимни юмиб ҳайдаб ҳам сизларни обориб қўя оламан, қўрқманг.

Ҳайдовчи бола сал бўлса-да шаштидан тушмади. Астағфуруллоҳ, деб эсон-омон манзилимга етганимга шукур қилиб, машинадан тушиб қолдим.

Тушиб қолдим-у ҳайдовчи йигитнинг “бу йўлларда кўзимни юмиб ҳам  сизларни обориб қўя оламан”, деб мағрурланиб турган ҳолати кўз ўнгимдан кетмайди. Шуниси хавотирлики, хоҳ марказий, хоҳ ички йўлларда бўлсин, машиналарни юқори тезликда ҳайдаш, йўлда ҳаракатланиш чоғида бир-бировни қувиб ўтишга интилиш, йўловчиларга ҳурматсизлик билан қараш (ўша таксичига ўхшаб) жуда урф бўлган. Агар чорраҳаларда машиналар ҳаракатини  кузатсангиз – баъзан светофорнинг чироғига ҳам бўйсунмай, ўзи каби йўл ҳаракати иштирокчилари ҳаётига хавф туғдириб, чорраҳаларни кесиб ўтаётганларни ҳам учратишингиз мумкин. Мана шундай қарашлар оқибатида ҳар куни йўлларда қанчадан-қанча кўнгилсиз ҳодисалар содир бўлаяпти, баъзи ҳолларда беайб йўловчилар уларнинг айби билан ҳалок бўлаётир.

Яқинда марказий телеканаллардан бирининг ахборот дастурида бир маст ҳолдаги ҳайдовчи йўлда ҳаракатланиб кетаётиб, бошқарувни йўқотиб, Дамас русумли автомашинага юқори тезлик билан келиб урилгани ва оқибатда беш нафар киши ҳаётдан  кўз юмгани ҳақидаги лавҳа эфирга узатилди. Айбдор суднинг қора курсисида ўтириб ҳам оқибати бундай бўлишини билмагандим, билганимда ичмасдим, деди.

Қаранг-а! Беш одамнинг ҳаётини барбод қилиб қўйиб, очиқроғи, беш одамнинг қотилига айланиб ҳам ўзини оқлашга уринаяпти у. Аслида маст одам ўзини жисмонан ҳам, руҳан ҳам меъёрда ушлаб тура олмаслиги ҳаммага аён эмасми? Одамни ташвишлантирадигани – йўлларда ҳайдовчиларнинг автомобиль бошқариш маданиятига, қонун-қоидасига амал қилмасликнинг оқибатини  ҳис қилмаганидир.

Эътибор қилаётган бўлсангиз кейинги йилларда йўллар бўйларида жойлашган умумий ўрта таълим, мактабгача таълим муассасалари рўпараларига ўтиш йўлаклари чизилиб, ҳатто бу ердан болалар ўтади, деган маънода йўл четига ўқувчи сурати акс эттирилган белгилар қўйилди. Шу белги олдида ўқувчиларнинг йўлни хавфсиз кесиб ўтишлари учун ўқитувчиларнинг навбатчиликлари ҳам ташкил этилган. Бироқ айнан шу ерда туриб автомашиналар ҳаракатини кузатсангиз – айримлар ушбу ҳудуддан ҳам бемалол тезлигини пасайтирмай, бамайлихотир ўтиб кетаётганига гувоҳ бўласиз. Шунда кўнглингизга шундай савол келади: наҳот ҳайдовчиларнинг вақти шунчалик тиғиз  бўлиб кетаяпти? Наҳот йўл ҳаракати қоидалари, инсон ҳаёти хавфсизлиги – амал қилишга арзимас масала бўлса? Ахир остона ҳатлаб кўчага чиққан барча одамларнинг, болаларнинг ҳам оиласида йўлига кўз тикиб, кутиб ўтирадиганлари бор-ку!

Менинг бу борада сўз юритишим бежиз эмас. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси маълумотларига кўра, 21 январдан 31 январгача 10 кун ичида мамлакатимиз ҳудудида 125 та  йўл транспорт ҳодисалари содир этилган. Натижада 59 киши ҳаётдан кўз юмган, 93 нафари эса турли даражада тан жароҳатлари олган. Январь ойи давомида эса 114 нафар фуқаролар йўл транспорт ҳодисалари натижасида вафот этишган. Бу рақамлар короновирус хавфидан камми?

Албатта, мен бутун дунё аҳолиси тинч-осойишта, фаровон яшаши тарафдориман. Бироқ дунёнинг бир бурчагидаги хавфни элга ёйиб, одамлар кўнглида хавотир уйғотишга уринаётганлар ўзимиздаги мавжуд хавфларнинг – ҳар йили неча-неча одамлар ичкилик, чекиш туфайли вафот этишаётгани, бир-бировнинг жонига қасд қилишлар тобора кўпайиб бораётгани ҳақида қайғуришса, ЙТҲларнинг олдини олишга ҳаракат қилишса, бўлмасмиди, деб ўйлайман.

Эҳтимол, бу бир мулоҳаза қилиб кўришингизга арзир? Нима дедингиз? Ахир инсон ҳаёти уйинчоқ эмас-ку!

 

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019