22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 03:48
Фан ва таълим 👁 419

РЕПЕТИТОРГА ЭҲТИЁЖ КАМАЯДИ(МИ?..)

РЕПЕТИТОРГА ЭҲТИЁЖ КАМАЯДИ(МИ?..)

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими Вазирлигининг 2019 йил 28 декабрдаги 405-сонли буйруғига асосан 2019-2020 ўқув йилининг  3-чорагидан бошлаб умумтаълим мактабларининг 10-11-синфларида фанлар ихтиёрий танлов асосида ўқитилмоқда.

Мазкур лойиҳа 2019-2020 ўқиш йили якунига қадар тажриба-синов тариқасида ўтказилиб, агар ижобий натижа берса, келгусида тўлиқ амалиётга жорий этилади. Янги тизим ўқувчиларга мактабнинг ўзида олий ўқув юртига кириш имтиҳонларига тайёрланиши учун имконият яратиб, репетиторга эҳтиёжни камайтиради.
Сир эмаски, ҳозирги кунда туманимизда турли фанлардан репетиторлик курслари ташкил қилинган бўлиб, уларда бир фандан тайёргарлик кўриш учун нархи ойига ҳар ўқувчига ўртача 100-120 минг сўмдан тўғри келмоқда.

Юқоридаги лойиҳа асосида ўқувчилар фанларни ихтиёрий танлов асосида ўқиб-ўргансалар, ўқувчиларнинг ҳам вақти тежалиб, ота-оналар репетиторга сарфлаётган маблағларини бошқа фойдали йўналишларга сарфлаши учун имкон яратилади.

Таъкидлаш жоизки, янгиликнинг жорий қилиниши ихтиёрий бўлиб, мактабда танлов синфини ташкил этишда шу фанлардан юқори малакали, тажрибали ўқитувчиларнинг мавжудлиги инобатга олинади. Танлов-синфи йўналиши 10-11-синфлар кесимида, ўқувчилар ўртасида сўровнома ўтказиш орқали аниқланади. Бунда 1 нафар ўқувчи фақат битта йўналишни танлаши ёки танлов синфлари қуйидаги 5 та йўналишда ташкил этилиши мумкин: хорижий тил, иқтисод, технология, табиий фанлар ва ижтимоий-гуманитар фанлар йўналишлари бўйича ташкил этилади.

Бизнинг 64-сонли умумтаълим мактабимиз ўқувчиларидан олинган сўровнома натижаларига кўра, ижтимоий-гуманитар йўналишида 10-синфдан ҳар бири 25 ўқувчидан иборат битта, 11-синфдан битта, жами 2 та танлов синфи ташкил этилиб, дарс машғулотлари ўтказилмоқда. Дарс машғулотларида нафақат тавсия қилинган дарсликлардан, балки қўшимча манбалардан ҳам фойдаланилмоқда. Мактабдаги  компьютер синфи бепул интернет тармоғига уланган бўлиб, танлов синфи ўқувчилари дарсдан кейин Давлат тест марказининг “Онлайн тест” тизими орқали она тили, математика, Ўзбекистон тарихи каби олий ўқув юртига кириш имтиҳонлари учун мажбурий бўлган фанлардан тест саволлари ечиб, тайёргарлик кўришмоқда.

Мазкур янгилик кўпчилик учун айни муддао бўлди. Аммо унинг мактабларда қандай ташкил этилиши ва сифати қай даражада бўлишини олий ҳакам, вақт кўрсатади.

Ойбек ҚУРБОНОВ,
64-сонли мактаб ўқитувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026