"Жайхун илҳомлари” ННТ томонидан ёшларни китобхонликка жалб этиш бўйича тадбирлар ўтказилди
Ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича бешта муҳим ташаббуснинг тўртинчисида ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш ғояси илгари сурилган. Шу жиҳатдан олиб қараганда туманимизнинг барча ўқув масканларида, корхоналарда, маданият марказларида кутубхоналарнинг мавжудлиги, уларнинг китобхонлар билан гавжумлиги кишининг кўнглига қувонч бағишлайди.
“Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан режага мувофиқ таълим муассасаларида ёшларни китобхонликка жалб этиш, қизиқишларини янада ошириш мақсадида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш йўлга қўйилди.
Амударё қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи кутубхонасида бўлиб ўтганана шундай тадбирда кутубхона мудираси Вазира Собирова бу ерда ўқувчиларнинг китоб билан ошно бўлиб, чуқур билим эгаллашлари учун барча шарт-шароитлар муҳайё қилинганлигини, кутубхонанинг 1560 дона китоб фонди бўлиб, булар асосан дарсликлардан иборат эканлигини ва бадиий адабиётлар ҳам мавжудлигини айтиб ўтди. Кутубхонанинг 284 нафар аъзоси ва бошқа китобсеварлар интернет тармоғига уланган компьютер тизимидан фойдаланишини, шинам ва ёруғ ўқиш зали мавжудлигини гапирди.
Кутубхона ходимлари эса коллеж маъмурияти томонидан китоб фондини янада бойитиш, ўқувчилар учун янада қулай муҳитни яратиш мақсадида зарур чоралар кўрилаётганини таъкидлашди. Коллеж ўқувчиларидан Рустам Рўзметов ҳамда бошқалар кутубхонадаги китоблардан фойдаланиб, ўз билим ва салоҳиятларини ошириб келаётганлигини ҳамда китобларнинг инсон ҳаётида тутган ўрни ҳақидаги фикрларини баён этдилар.
Ташкилот томонидан ҳудудлардаги ёшларни китобхонликка жалб этиш, қизиқишларини ошириш мақсадида ўтказилиб келинаётган тадбирлар барчага жуда манзур бўлмоқда.
Ў.РЕЙИМОВ. “Жайхун илҳомлари” ННТ раиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶