ИС ГАЗИДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!
Ис газидан заҳарланиш, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишлари янада кучайтирилмоқда. Туманда бу бўйича ишчи гуруҳлар тузилиб, секторлар масъуллари ва тегишли мутахассислар томонидан кенг кўламли профилактика ва тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказиб келинмоқда.
Фуқаролар йиғини масъуллари, Мажбурий ижро бюроси, газ ва электр таъминоти корхоналари, Ёнғин хавфсизлиги бўлими, туман давлат Санитария-эпидемиология назорат маркази ходимлари иштирокида ўтказилаётган тарғибот-ташвиқот ишларида ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар айрим фуқароларнинг эҳтиётсизлиги, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этмаслиги оқибатида рўй бераётгани таъкидланмоқда.
Тарғибот тадбирлари билан биргаликда ишчи гуруҳ аъзолари томонидан хонадонлардаги электр ва газ жиҳозлари кўздан кечирилиб, зарур ҳолларда таъмирланмоқда.
Дилдора Абдураҳмонова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶