ТАБИАТНИ АСРАНГ, ЯХШИЛАР
Бир куни опам билан мактабдан қайтаётсак, қўшнимиз Ойша опа бир қанча чиқиндиларни каналга ташлаб юборди. Одамларнинг ҳаёт манбаи бўлган сувга турли чиқиндиларни ташлагани учун жуда хафа бўлдим. Уйга борганимиздан кейин бувимга бўлган воқеани айтиб бердим. Бувим:
– Қизларим, – дедилар мулойимлик билан, – табиат инсонсиз яшаши мумкин, аммо инсон табиатсиз, сувсиз яшай олмайди. Шунинг учун биз инсонлар табиатни асрашимиз, сувга ҳар хил чиқиндиларни ташламаслигимиз керак. Ота-боболаримизнинг: “уммон олдида турсанг ҳам, бир томчи сувни исроф қилма,” деб айтган ўгитларига амал қилиб яшамоғимиз керак.
Азиз тенгдошлар, қадрли онажонлар!
Мен ҳали кичкинадирман, лекин сизлардан ўтиниб сўрайман, табиатга озор етказмайлик, олдимиздан оққан сувнинг қадрига етайлик! Ойша опа каби онахонларни катта ёшдаги момоларимиз салгина тартибга чақириб қўйсалар, дейман. Чунки оқар сув оқиб-оқиб томорқамизга, боғроғимизга ҳаёт бахш этади, чанқоғимизни қондиради. Ёз бўйи эса биз учун табиий сув ваннаси вазифасини бажаради. Бас, шундай экан, олдимиздан оқаётган зилол оби-ҳаётни заҳарламайлик!
Ирода БЕКИМБЕТОВА, 30-мактаб ўқувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶