14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 16:09
Жамият 👁 205

Яхшилар ёди

Яхшилар ёди

Эсимда, Амударё соҳилидан унча узоқ бўлмаган ҳимоя дамбасидан 200-250 метрча ичкарида бошланғич мактабимиз бўларди. Лойдан солинган,  пол ўрнига пишган ғишт тўшалган, иккитагина синфхонаси бор, узун коридорли мактабда ҳар синфхонада биринчи ва учинчи, иккинчи ва тўртинчи синфлар қўшиб ўқитиларди. Ҳар синфида ўн нафарча ўқувчиси бор, пастак девори оҳакланиб, оппоқ бўлиб турадиган, атрофи тол, тераклар билан ўралган мактабда мен илк таълим олганман.

Ушбу мактабимизда Отамурод Ўтамуродов ва Ақбўлиш опа Жайлиевалар ўқитувчи бўлиб ишлашар, ҳеч бир ўқувчи уларнинг айтганидан чиқмас, муаллимларимиз назаримизда дунёдаги энг ақлли, энг меҳрибон одамдек туюлар эди биз учун. Мактабимиз янги бинога кўчиб, тўлиқсиз ўрта мактаб, ўрта мактабга  айлантирилган вақтларда ҳам қалбимизда илк устозларимизга бўлган ҳурматимиз сусаймади.

Мактабда биз учун худди устозларимиздай куюнчак, юпун кийиниб, мактабга совқотиб келганларни печкага олов ёқиб юриб исинтириб, кийимларини тўғрилаб, ғамхўрлик қилиб юрадиган яна бир инсон – қоровул Ҳабибулла бобо Сапаев бор эди.

Болалар бобонинг тўполон қилманг, югуришманг, бир-бирингизга йўл беринг, деган сўзларини ҳеч оғир олмас, йўриқларидан чиқмас эди. Бобо мактабни супуриб-сидириб, печкаларига ўт ёқиб, тиним билмас, баҳор келиши билан чор-атрофдаги дарахтларга ишлов берар, бутар, ходаларини чопар, мактаб ерига қовун, тарвуз каби турли экинлар экар эди. Унинг бу одати 1970 йилда мактабимиз янги бинога кўчиб ўтганида ҳам давом этди. Сентябрда янги ўқув йилига ўқишга келган болаларга Ҳабибулла бобо ўзи етиштирган қовунларини мақтаб-мақтаб кесиб, тилимлаб берарди. Мен учун қовунлардан ҳам бобонинг гурунгларини тинглаш мароқли бўларди. Боиси, у Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиси бўлганлигидан ўша оловли сўқмоқларда кўрган-кечирганларини ҳикоя қилса, ҳеч ким жойидан жилгиси келмай тингларди.

Мактабимизда 9 май байрами арафасида ҳудуддаги уруш фахрийлари билан учрашувлар ўтказилганида Ҳабибулла бобони ҳам тўрга ўтқазишар, нафақат ўқувчилар, ҳатто ўқитувчилар ҳам унинг уруш хотираларини берилиб тингларди.

Ҳабибулла Сапаев оилада тўрт ўғилнинг бири бўлган, 1908 йилда туғилган. Аввал икки нафар акаси, кейинчалик у ва укаси фронтга чақирилган. Акаларидан вафот этганлиги тўғрисида қорахат келган бўлса-да, ота-онаси то ҳаётдан кўз юмгунча келар, деб умидвор бўлиб йўл қарашган. 1943 йилда Ҳабибулла ва укаси Саъдулла Сапаевлар ногирон бўлиб қайтиб келишган.

Украинани озод қилиш учун жанглар бораётган вақтда Ҳабибулла Сапаевга яқин жойда бомба портлаган. Оёғидан оғир яраланиб, тупроқ тагида кўмилиб қолган аскарни сафдошлари кўрмай, илгарилаб кетишган.

– Орадан неча кун ўтганини билмайман. Бир ит келиб менинг тирик эканлигимни билиб, кийимимдан тишлаб тортиб тупроқ тагидан чиқарди. Ит орқамдан юр, дегандай илгарилаб, ирилларди. Мен жойимдан қўзғала олмасдим. Афтидан, у фронтдаги хизмат итлардан эди, талотўпларда сафидан ажралиб қолган бўлса керак. Кейин ит чопқиллаб кетиб қолди ва анчадан кейин ўн ёшлардаги бир қизни эргаштириб келди. Қиз менга нималардир дер, лекин бир-биримизнинг тилимизга тушунмасдик. Ҳадемай  қизалоқ турли ёшдаги маҳаллий аҳолини бошлаб келди. Улар бизнинг қисмларимиздан бирига мен ҳақимда хабар берган. Шу тариқа мени ҳарбий госпиталга жўнатишган. Жарроҳлик амалиётлари, узоқ даволанишлардан сўнг, ногирон бўлсам ҳам элимга қайтиш бахтига муяссар бўлдим, деб ҳикоя қиларди бобом, – дея бобосини хотирлайди Ҳабибулла Сапаевнинг невараси, 32-сонли мактаб директори Равшанбек Шамшетов.

Ҳабибулла Сапаев урушдан қайтгач, оила қуриб, 4 нафар қиз фарзандли бўлиб, уларнинг ардоғида яшади. Ногиронман, демай мактабда қоровул, ўтёқар бўлиб ишлади. Барваста қоматли, оқ-сариқдан келган юзи нурли, болажон бобони фақат ўқувчилар эмас, бутун овулимиз одамлари яхши кўришарди.

У 1996 йилда 88 ёшида вафот этди. Ҳозирги кунда ҳам таълим олган мактабимга борсам, худди Ҳабибулла бобо кезиб юргандай, хиёл оқсоқланиб менга пешвоз чиқадигандай туюлади менга.

9 май – Хотира ва қадрлаш куни арафасида севимли бобони эслаб, у киши ҳақида сизларга ҳам айтиб бергим келди... Ахир яхшилар ёди мангу, дейишади.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019