21.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.09.2026, 22:44
Жамият 👁 466

АТРОФИМИЗДАГИ ЯХШИЛАР

АТРОФИМИЗДАГИ ЯХШИЛАР

Илиқ, самимий сўзларни эшитишга илҳақ бўламиз-у уни кимларгадир айтиш, яхши ишлари учун рағбатлантиришимиз ҳам лозимлигини доимо ҳам эсимизда сақлайвермаймиз. Аслида бунга муносиб одамлар атрофимизда талай. Ҳа, меҳнат фаолияти, турмуш тарзи билан жамиятимиз тинч-осойишталигига, ривожланишига муносиб ҳисса қўшаётганлар кўпчиликни ташкил этади.

Манғит шаҳрининг Беруний маҳалласида истиқомат қилувчи, 13-сонли мактаб директори Муротбой Ҳайбуллаев шундайлар сирасидан.

У болалигидан ўқитувчи бўлишни орзу қиларди. Шу боис, мактабни тугатгач, Нукус Давлат педагогика институтининг филология факультетига ҳужжат топшириб, синовлардан муваффақиятли ўтди ва талаба бўлди.

1982 йилда олийгоҳни битириб келган ёш ўқитувчига 13-сонли мактабга, у пайтлар Шевченко номли мактаб деб аталарди, ишга йўлланма беришди. Иш бошлагач, ўзи эгаллаган касб масъулиятини чуқур ҳис этди. Ҳар бир дарс машғулотида ўзига тикилиб турган 25 нафардан зиёд ўқишга, ўрганишга чанқоқ ўқувчиларнинг диққатини ўзига торта олиш, машғулотларни пухта ўзлаштиришига эришишнинг ўзи бўлармиди? У баъзан ҳаяжонланар, уддалай олаяпманми-йўқми, деган саволни ўзига қайта-қайта берар, ижобий жавоб топиш учун тинмай интиларди. Ўша вақтдаги мактаб директори, тажрибали ўзбек тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Йўлдош Аҳмедов (Яратган раҳматига олган бўлсин!) унга ҳақ ниятлар билан йўл-йўриқ, далда бериб, кўнглини кўтарар, сендай ишга фидойи, болалар учун куюнадиган ўқитувчилар кўп бўлса қанийди, дея унинг орзуларига қанот бағишларди. Боиси, ўша вақтларда мактаб ўқитувчилар жамоаси орасида педагогика билим юртларини битириб ўқитувчилик қилаётганлар ҳам анча эди.

Ҳудудда фан ўқитувчилари етишмаслигидан айримлари Қиличбой, Хитой овулларидан қатнаб ишлар, тезроқ дарсини ўтиб кетишга ошиқиб туришарди.

Ҳар қандай жамоада ҳам интилувчан, изланувчан ва иқтидорли ходимлар тез кўзга ташланади. Муротбой Ҳайбуллаевнинг ана шундай хислатлари ҳаётида муҳим ўзгариш бўлишига асос бўлди: икки йиллик ўқитувчилик фаолияти билан назарга тушди, уни туман раҳбарияти Навоий шаҳридаги мутахассислар тайёрлашга ихтисослашган  3 ойлик ўқув курсига юборди. Ўқув курсини тугатиб қайтгач, 1985 йилдан эса туман партия қўмитаси тарғибот-ташвиқот бўлимига мутахассис қилиб тайинлашди. У бу лавозимда уч йилдан ортиқ ишлади. 1988 йилдан 13-сонли мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари, 2009 йилдан бери эса директор бўлиб ишлаб келаяпти.

Устоз-мураббийлик осон иш эмас. Унинг заҳматини, тотини, гаштини шу касб эгаларигина чуқур ҳис қила оладилар. Бироқ ўқиш, ўрганиш ниятида мактабга келган илмга чанқоқ 454 нафар ўқувчи-ёшларга 41 нафар ўқитувчилар таълим-тарбия бераётган  мактабга раҳбарлик қилишчи? Ахир ҳар бир ўқитувчи ўз дунёқараши, ўз фикрига эга бўлса?..

– Менга устозим Йўлдош ака Аҳмедов нафақат ўзбек тили ва адабиёт фанини ўқитишни, ўқитувчилар жамоасига раҳбарлик қилиш маҳоратини ҳам ўргатиб кетган эдилар. У киши агар  мактаб раҳбари одил бўлса, ҳар бир ўқитувчининг кўнглига йўл топиб, яхшилик сари етаклай олса, шу ерда таълим-тарбия ишлари яхши бўлади, деб уқтирарди. Мен қўлимдан келганича қарийб 11 йилдан бери устозим ўгитига амал қилиб ишлаяпман, – дейди Муротбой Ҳайбуллаев камтарлик билан.

Унинг ўз таъбирича “қўлидан келганича ишлагани” натижасида 13-сонли мактаб тумандаги чор-атрофи ободонлаштирилган, таълим-тарбия яхши йўлга қўйилган намунали мактаблар қаторига кирди. Жорий ўқув йилида ўқувчиларнинг билим асосларини қандай эгаллагани синовдан ўтказилган фанлар олимпиадаси натижасига кўра, тумандаги 87 та мактаб орасида мазкур муассаса тўртинчи ўринни эгаллади. Шуниси эътиборлики, айни кунда бу ерда ўқитувчилик қилаётганларнинг 70  фоизидан зиёдини мактабнинг ўз собиқ ўқувчилари ташкил этади. Бу таълим-тарбия самарадорлигини яққол кўрсатувчи омиллардан эмасми?

Директорнинг ҳар бир иш куни аввало мактаб ҳудудини бир бор кўздан кечириш, қилиниши лозим бўлган ишларни режалаштиришдан бошланади. Шу боисдан ҳам мактаб чор-атрофи киши кўнглини қувонтиргулик файзга эга. Орасталик, ободонликка эътибор синфхоналарда, коридор ва тўгарак машғулотлари олиб бориладиган хоналарда ҳам ўз ифодасини топган, дид билан безатилган.

Муротбой Ҳайбуллаевнинг кўнгли ҳеч қачон эришилган натижалардан хотиржам тортмайди, аксинча илмий ишлар бўйича, маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарларини ҳам, ўқитувчиларни ҳам доимо интилиб ишлашга ундайди, жўяли маслаҳатлари, йўл-йўриқлари бўлса, албатта инобатга олади.

– Мен Муротбой аканинг дарс ўтишига ҳавас қилиб ўзбек тили ва адабиёт фани ўқитувчиси бўлганман. Устозимдан ҳозир ҳам фаолиятимга доир кўп нарсаларни ўрганаяпман. Мактабимиз ўқитувчилар жамоасининг барчасининг ҳурматини қозонганлиги, улар берилган топшириқларни сидқидилдан адо этиши Муротбой аканинг раҳбар сифатидаги ютуғи, деб ўйлайман, – дейди тажрибали ўқитувчилардан бири Азиза Аҳмедова.

Муротбой Ҳайбуллаевнинг оиласи ҳам кўпчилик ибрат олса, арзигулик намунали, фарзандлари эл хизматида. Турмуш ўртоғи,  талабалик – “олтин давр” аччиқ-чучугини бирга тотиб, ўзи каби она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси бўлган Дилором опа Ёқубова билан доим бир-бирига маслакдош, тоғдай суянчиқ. Дилором опа 40-сонли мактабда 33 йил ўқитувчилик қилди. Бир-икки йиллик танаффусдан сўнг Беруний маҳалласидаги туман Хотин-қизлар қўмитасининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси бўлиб, уч йил фаолият юритди.

Шу муддат оралиғида у бош бўлиб ажрим ёқасидан сақлаб қолинган, ўзаро  низолар барҳам топган неча-неча оилалар опани дуо қилиб яшашмоқда. Уларнинг бирга тарбиялаб вояга етказган 5 нафар фарзандларнинг бари ўқиб, ишлаб, ҳаётда ўз ўринларини топишди. Назира 13-мактабда кимё фани ўқитувчиси, Дилфуза 40-сонли мактабда мусиқадан дарс беради, Дилноза Тошкент шаҳридаги радио-техника касб-ҳунар коллежида ўқитувчи, Умида тарбиячи, Сарвар 13-сонли мактабда отаси билан ёнма-ён меҳнат қилаяпти, оилали. Бир нафар фарзанди бор.

Ҳозир Муротбой аканинг қизлари, куёвлари, неваралари бир йиғилишиб келса, ҳовлиси худди тўйдай, невараларининг шодон қий-чувига тўлиб кетади.

Умри ана шундай саодатли ва қайноқ меҳнат жараёни билан кечган севимли устоз яқинда табаррук 60 ёшини нишонлади. Дўстлар-биродарлар, яқинлар, устоз-у шогирдларининг ташрифи, самимий табрик, тилакларидан кўнгли тоғдай юксалган Муротбой ака ва Дилором опа қизлари ота-онасига атаб қўшиқ куйлаганларида, неваралари рақсга тушиб, ширин забон билан қутлаганларида... Яратганга беадад шукроналар айтишди, умрлари бесамар кетмаганига қувонишди. Инсон учун, ота-она учун бундан-да ортиқ бахт борми, ахир?

Бор куч-ғайратини ёш авлод таълим-тарбияси йўлида бахшида қилганлар нафақат оила аъзолари, яқинлари, балки, бутун халқимиз эҳтиромига ҳам лойиқдир.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026