18.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
18.10.2026, 02:53
Жамият 👁 1,136

ТУЗ ҚАЪPИДА МУДPАБ ЁТГАН ОРОЛБЎЙИ ҲУДУДИДА ҲАЁТ ҚАЙТА ЖОНЛАНМОҚДА

ТУЗ ҚАЪPИДА МУДPАБ ЁТГАН ОРОЛБЎЙИ ҲУДУДИДА ҲАЁТ ҚАЙТА ЖОНЛАНМОҚДА

Орол денгизи ўтган асрнинг олтмишинчи йилларида бутун дунёдаги кўллар орасида катталиги жиҳатидан тўртинчи ўринни эгаллаган, майдони 67 минг 499 квадрат километр бўлиб, йилига 40-45 минг тонна балиқ овланган.

Денгизнинг тобора қуриб бориши натижасида балиқларнинг 11 тури, ўсимликларнинг 11, қушларнинг 26, ҳайвонларнинг 12 тури умуман йўқ бўлиб кетган. Бир вақтлар – 1960 йилларда денгизнинг умумий майдони 68 минг квадрат километрни, чуқурлиги 54 метрни ташкил этган бўлса, бугунги кунга келиб, умумий майдони 6200 километр квадрат, чуқурлиги 20 метрни ташкил этади, сувининг 1 метридаги туз миқдори 130 граммга етди. Денгиз ўрнида 5.5 миллион гектарлик туз саҳроси пайдо бўлди. Бу саҳродан атмосферага ҳар йили 100 миллион тоннадан ортиқ чанг ва туз ҳавога учиб, бизнинг ҳудудимиздагина экологик муаммоларни юзага келтириб қолмай, ҳатто Европа қитъасига, Ирландия музликлари, Норвегия тўқайзорлари, Антарктидага ҳам етди. Орол денгизи ҳудудида турмуш тарзи тобора оғирлашиб, ёз мавсумида ҳаво ҳарорати 40 градусдан юқори бўлган кунлар икки ҳисса ортди ва ҳайвонот ва наботот оламига жиддий зарар етказмоқда. Хуллас, ҳар биримиз Орол фожеаси оқибатларини турмушимизда ҳар куни яққол ҳис қилаётирмиз. Шу кунгача барчанинг кўнглида бир хавотир яширин эди: эндиги ҳаётимиз қандай кечаркин? Айниқса, кун сайин турмуш тарзи мураккаблашиб бораётган мўйноқ тумани ҳаёти нима бўлади?

Мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёев Қорақалпоғистонга ҳар ташрифи чоғида албатта, ушбу ҳудудда бўлиб, ҳақиқий аҳвол билан яқиндан танишдилар, Орол фожеаси фақат Ўзбекистон ҳал қилиши қийин масала эканлигини чуқур ҳис қилдилар ва ҳудуд аҳолисига алоҳида эътибор қаратдилар, муносиб турмуш тарзи яратишга хизмат қилувчи Мўйноқ туманини 2017-2018 йилларда ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича 2017 йил 28 февралда махсус қарор қабул қилдилар.

Шунингдек, “2017 – 2021 йилларда Оролбўйи регионини ривожлантириш давлат Дастури ҳақида”ги Қарори асосида ўтган даврда Қорақалпоқ диёрида кўпгина ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар, юксалишларга эришилди.

Азал-азалдан бир ота-она фарзандларидай аҳил ва бир-бирига ғамхўр бўлиб яшаб келган қон-қариндош қорақалпоқ элидаги экологик муаммо ҳақида ҳурматли Юртбошимиз 2017 йил 29 сентабрда бўлиб ўтган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 72 сессиясида сўзлаб, Орол денгизи фожеаси оқибатларини ҳамкорликда ҳал қилишга дунё мамлакатлари эътиборини қаратди, Орол денгизининг бугунги харитасини қўлига олиб кўрсатиб, барча мамлакатлар учун ҳам бу фожеа жиддий хавотирлар туғдиришини исботлаб берди. Натижада 2018 йил 27 ноябрда Нъю-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган Мажлисда ўзаро ҳамкорлик асосидаги Траст фонди ташкил этилди.

Бу Орол муаммоси чин маънода бутун дунё муаммосига айланганидан дарак беради. Айни кунда халқаро ташкилотлар, ҳамкор мамлакатлардан ушбу фондга келиб тушаётган маблағлар туз қўйнида мудраб ётган Мўйноқнинг уйғонишига, ҳаётнинг қайта жонланишига хизмат қилмоқда.

Ҳурматли Юртбошимиз 2018 йил 16-17-ноябрь кунлари Қорақалпоғистонга ташрифи давомида ушбу ҳудудда 2019-2020 йилларда 500 минг гектар ерда саксовулзор барпо этишни топширган эди. Бу ҳақда Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.

Бугунги кунда Орол денгизининг қуриган ҳудудида ушбу топшириқни адо этиш мақсадида қизғин меҳнат жараёни кетмоқда. Pеспубликамизнинг турли вилоятларидан ҳашарга келган 100 нафардан зиёд ишчи ва механизаторлар, жами 406 дан ортиқ техникалар саксовул экишга жалб қилинган, 2 та самолёт ёрдамида кунига 3 минг гектар ерга уруғ сепилмоқда, 10 градус атрофидаги совуқ ҳаво ҳам юртдошларимиз кўнглидаги Орол фожеаси оқибатларини бартараф этишга ҳисса қўшишдек эзгу мақсад йўлидаги ҳаракатларига тўсқинлик қилолмаётир.

Ҳа, бугун ушбу мақсад йўлида наинки бутун элимиз, балки, бутун дунё бирлашди, оёққа турди.

Бу эзгу ишлар айниқса бизнинг, ушбу ҳудуд аҳолисининг кўнглида эртанги кунимизга ишончни мустаҳкамлайди. Буларни, муҳтарам Юртбошимизнинг Қорақалпоғистон Pеспубликасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилаётган эътиборини ва амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларини ёш авлодларга чуқур етказишга бағишланган умумтаълим мактабларида қўшимча дарс соатлари жорий этилди.

Қўшимча дарс соатларида фойдаланиш учун Қорақалпоғистон Pеспубликаси Халқ таълими вазирлиги томонидан Орол денгизининг аввалги ва бугунги кундаги ҳақиқий аҳволи, денгизнинг тобора қуриб бориши натижасида юзага келган муаммолар ва уларнинг бартараф этилиши учун олиб борилаётган оламшумул ишлар ҳақида маълумотлар берувчи видеоматериаллар тайёрланди ва мактабларга тарқатилди. Бунингдек қўшимча дарс соатлар туманимизнинг 38-40-мактабларидан бошланди ва умумтаълим муассасаларида давом эттирилмоқда.

Ойгул PАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026