Қиш фасли – жадал иш фасли
Айни кунда Амударё туманининг Қиличбой овулидаги барча меҳнат жамоаларида қиш фаслини жадал иш фаслига айлантириб, баҳорги экин мавсумига пухта ҳозирлик кўришга ҳаракат қилинмоқда.
Овулда фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликлари шу куннинг ҳар бир дақиқасидан унумли фойдаланиб, маҳаллий ўғит жамғаришни жадал суръатларда олиб бораётган бўлишса, Қиличбой муқобил машина-трактор парки меҳнат аҳли экиш даврида фойдаланиладиган барча турдаги техникаларни мавусмга тўла шай қилиб қўйишга ҳаракат қилишмоқда.
Мазкур ММТПда шу кунгача 33 та ТТЗ-80 трактори, 16 та сеялка, 30 та мола, 33 та культиватор, 30 та борона ва бошқада техникалар тўла таъмирланиб, мавсумга шай қилиб қўйилди.
ММТП устахоналарида техникаларни таъмирлаш ишлари қизғин давом этаяпти.
А.Жуманиёзов.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶