12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:55
Сиёсат 👁 538

Амударё туманида ижтимоий соҳа объектлари қурилиши жадаллашмоқда

Амударё туманида ижтимоий соҳа объектлари қурилиши жадаллашмоқда

Сўнгги йилларда юртимизда қишлоқ жойларни ҳар томонлама ривожлантириш, аҳоли пунктларининг меъморий қиёфасини замон талаблари асосида янгилаш, йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини такомиллаштириш, шунингдек, ижтимоий соҳа объектларини барпо этишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ушбу чора-тадбирлар қишлоқ жойларда замонавий инфратузилмани шакллантириш, аҳоли учун муносиб яшаш шароитини яратиш ва турмуш маданиятини юксалтиришда муҳим ўрин тутмоқда. Айниқса, халқаро ҳамкорликдаги лойиҳалар доирасида амалга оширилаётган ишлар орқали ҳудудлардаги инфратузилмавий муаммолар босқичма-босқич бартараф этилмоқда.

Хусусан, 2021 йил 18 сентябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ислом тараққиёт банки ва ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси иштирокида “Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ушбу йўналишда муҳим дастуруламал бўлиб хизмат этмоқда.

Лойиҳа Ислом тараққиёт банки ҳамда ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси молиявий кўмаги асосида амалга оширилаётган бўлиб, бугунги кунда Амударё туманида бир қатор ижтимоий соҳа объектларида қурилиш ишлари жадал суръатда олиб борилмоқда. Бу жараёнда 4 та пудратчи ташкилот фаол иштирок этмоқда.

Қурилиш жараёнлари туман прокуратураси томонидан белгиланган тартибда ўрганиб чиқилиб, объектлар доимий назоратга олинган. Хусусан, “Замин қурилиш транс сервис” МЧЖ томонидан бир нечта ҳудудда мактабгача таълим муассасалари барпо этилмоқда. Жумладан, Фаровон маҳалласининг ўзида 90 ўринли, Олмазор маҳалласининг Бирдамлик ва Янгибоғ кўчалари туташган нуқтасида 120 ўринли, Арна бўйи маҳалласининг Покизалик кўчасида 150 ўринли мактабгача таълим ташкилоти қурилиши якунланиш арафасида. Айни пайтда ушбу объектларда синов ва техник назорат ишлари амалга оширилмоқда.

Шунингдек, “Хива қурилиш комплекс” МЧЖ томонидан Дўстлик маҳалласининг Чаманзор кўчасида 240 ўринли боғча қуриш ишларини олиб борилмоқда. “Бакен қурилиш монтаж” МЧЖ томонидан эса Ўрта қалъа ва Тошёп овулларида 3 қаватли маҳалла мажмуалари барпо этилмоқда. “Шўрахан қурилиш монтаж” МЧЖ томонидан эса Тошёп овулида кунига 50 нафар фуқарога хизмат кўрсата оладиган қишлоқ врачлик пункти қурилиши давом этмоқда.

Барча объектларда иш жараёнлари белгиланган муддатга мувофиқ, сифат ва хавфсизлик талабларига қатъий риоя этилган ҳолда амалга оширилмоқда. Туман прокуратураси, махсус ишчи гуруҳлар, масъул идоралар ҳамда техник назорат хизмати томонидан қурилиш ишлари доимий мониторинг қилиб борилмоқда.

Шу билан бирга, иншоотларни белгиланган муддатларда фойдаланишга топшириш юзасидан пудратчи ташкилотлар ҳамда маҳаллий бошқарув органларига аниқ вазифалар ва топшириқлар юклатилган. Лойиҳанинг тўлиқ амалга оширилиши туманда таълим ва тиббий хизматларга бўлган эҳтиёжни қоплаш, аҳоли фаровонлигини ошириш, инфратузилмани янада такомиллаштиришга хизмат қилади.

Натижада, аҳоли учун яқин ва қулай шарт-шароитларда сифатли таълим ҳамда тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятлари яратилади. Туман прокуратураси ва тегишли ташкилотлар томонидан қурилиш ишлари устидан доимий назорат амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари, ҳудудларда замонавий шаҳарсозлик талаблари асосида кўп қаватли уй-жойлар, ижтимоий соҳа ва инфратузилма объектлари ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоқлари қурилишини жадаллаштириш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Дўстлик маҳалласи ҳудудидаги “Янги Ўзбекистон” массивида 1015 хонадонли 28 та кўп қаватли уй-жой қурилиши режалаштирилган. Мазкур лойиҳа нафақат аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш, балки улар учун замонавий ва қулай ҳаёт шароитини яратиш, шу билан бирга, ҳудуднинг меъморий қиёфасини тубдан ўзгартиришга хизмат қилади.

Айни пайтда мазкур массивда 60 хонадондан иборат 2 та кўп қаватли уй-жой фойдаланишга топширилди. Мазкур ишлар “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси”да белгилаб берилган устувор вазифаларнинг амалдаги ижросини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Энг муҳими, ҳар бир барпо этилаётган уй-жой фуқароларимиз фаровонлиги, жамият тараққиёти тимсоли сифатида юртимиз тараққиётига хизмат қилмоқда.

Шарьяр Жолдасов, Амударё туман прокурорининг катта ёрдамчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026