10.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
10.09.2026, 20:47
Жамият 👁 452

Маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш борасидаги ишлар жадаллаштирилмоқда

Маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш борасидаги ишлар жадаллаштирилмоқда

Кейинги йилларда мамлакатимизда жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Мазкур ислоҳотлар доирасида аҳолининг тинч ва осойишта ҳаётини таъминлаш ҳамда жамоат хавфсизлиги маданиятини шакллантириш бўйича ижобий натижаларга эришилмоқда. Бундан ташқари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва уларнинг олдини олиш, шунингдек фуқароларга юксак ҳуқуқий маданият ва қонунга ҳурмат туйғусини сингдириш борасидаги ҳуқуқий механизмлар ҳам янада такомиллаштирилмоқда.

Жорий йилнинг 3 январь санасида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуруламал бўлмоқда.

2 апрель куни Амударё тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Президент қарори ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги режаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Жасурбек Атаев, туман ҳокими Собир Хўжаметов, туман Прокуратураси, Ички ишлар бўлими масъуллари, ҳоким ўринбосарлари, бўлимлар, ташкилотлар раҳбарлари ҳамда “Маҳалла еттилиги” масъуллари иштирок этдилар.

Йиғилишни туман ҳокими Собир Хўжаметов кириш сўзи билан очиб берди. Туман ҳокими ўз сўзида бугунги кунда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликни жиловлаш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилганлигини, жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан бирга мутасадди идоралар зиммасига муҳим вазифалар юкланганлигини ҳамда бу борадаги ислоҳотлар ижросини таъминлаш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилаётгани хусусида сўз юритди.

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Жасурбек Атаев сўзга чиқиб, юқоридаги Президент қарори билан белгилаб берилган маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш борасидаги устувор вазифалар хусусида сўз юритди.

Хусусан, жорий йилда “Ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш” устувор вазифа этиб белгиланиб, ишлаш механизмлари жорий этилди.

2024 йилда жиноят содир этилган ҳар бир маҳаллада криминоген вазиятни барқарорлаштириш ҳамда жиноятларни барвақт профилактика қилишнинг маҳаллалар кесимида чораклик манзилли чора-тадбирларини белгилаган ҳолда маҳалла — туман — вилоят даражасида унинг ижроси учун бевосита масъул раҳбарлар бириктирилганлиги ва аниқ соҳавий жавобгарлик юкланганлиги таъкидланди.

Шунингдек, қарор билан криминоген вазият оғир маҳаллаларда илмий-амалий ёндашувлар асосида жойларга чиққан ҳолда мақсадли ўрганишларни ўтказиш орқали ҳуқуқбузарликларга сабаб бўлаётган асл омилларни аниқлаш ва барҳам бериш бўйича ташкилий-ҳуқуқий чораларни кўриш, маҳаллаларда ёшлар, аёллар ва ишсизлар томонидан, шунингдек, оила-турмуш муносабатлари доирасида содир этиладиган жиноятларнинг олдини олишда “маҳалла еттилиги” ҳар бир вакилининг аниқ масъулиятини белгилаш, ушбу тоифадаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасига янгича иш услубларини татбиқ қилиш белгилаб берилган асосий вазифалардан экани таъкидланди.

Қолаверса, йиғилиш мобайнида аҳолининг ҳуқуқий онги, ижтимоий фаоллиги ва фуқаролик масъулиятини ошириш, жиноят содир этилишига сабаб бўлиши мумкин бўлган ижтимоий муаммоларни ҳал этишга жамоатчилик вакиллари, нуронийлар ва маҳалла фаолларини кенг жалб этиб бориш, маҳаллалар жамоат жойлари ва яшаш хонадонларида хавфсиз муҳит яратиш, фуқаролар ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига ҳар қандай тажовузларнинг олдини олиш мақсадида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига замонавий рақамли технологиялар ва техник воситаларни кенг жорий этиш лозимлиги таъкидланди.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026 Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди 17.08.2026 Шоир Пўлат Худойберганов ижодига бағишлаб шеърият кечаси ўтказилди Шоир Пўлат Худойберганов ижодига бағишлаб шеърият кечаси ўтказилди 17.08.2026 Ёшлар билан учрашув: спорт, таълим ва янги имкониятлар Ёшлар билан учрашув: спорт, таълим ва янги имкониятлар 14.08.2026 Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026