Конституция ва виждон эркинлиги
Мамлакатимиз Бош Қомуси – Конституция қабул қилинганлигига 26 йил тўлди. Кўп миллатли мамлакатимиз фуқароларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини, имтиёзлари-ю, бурчларини таъминловчи бош омил бу – Конституциядир. Конституция давлатимиз мустақиллигининг улкан рамзи бўлиб, унда ўз истиқлол ва тараққиёт йўлимиз акс этган. Конституциямизда инсон ҳаёти, унинг шаъни, қадр-қиммати, ҳақ-ҳуқуқлари, манфаатлари олий қадрият сифатида мустаҳкамлаб қўйилган ва бош мақсадимиз – фақат ҳуқуқий демократик давлат эмас, балки адолатли жамият қуриш экани аниқ-равшан белгилаб берилган.
Ўзбекистон давлатининг дунёвийлик, диний бағрикенглик, барча динларга бир хилда муносабатлари ушбу тамойил асосида амалга оширилади.
Қомусимизда барча миллат вакиллари учун тенг фуқаролик ҳуқуқи мустаҳкамлаб қўйилган. Динга эътиқод қилувчи фуқаролар ҳам жамиятнинг таркибий қисми ва шу сабабли дин фуқаролик жамиятида ўз мавқеига эга.
Конституциямиздаги нормалар дунёдаги ривожланган мамлакатлардаги ҳуқуқий-меъёрий талабларга тўла жавоб беради. Ҳар қандай динга эътиқод қилувчи ва ҳеч қандай динга эътиқод қилмайдиган кишилар учун бир хилдаги шартлар қўйилишини таъминловчи Ўзбекистон Pеспубликаси Конституциясининг 31-моддасида, жумладан, шундай дейилади: “Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди”.
Бағрикенглик тамойили Конституциямизнинг барча моддаларида ўз аксини топган, десак хато бўлмайди. Ўзбекистон ҳудудида яшовчи ҳар бир фуқаронинг манфаатлари, ҳақ-ҳуқуқ ва бурчлари Қонунимиз доирасида аниқланиб, белгилаб қўйилган. Ҳар ким ўз эътиқодига амал қилишда эркин бўлгани ҳолда бу ҳуқуққа бошқалар ҳам эга эканлигини эътироф этмоқ лозим.
Ўзбекистон Pеспубликаси Конституцияси қадр-қимматини ҳеч нарса билан ўлчаб ва тенглаштириб бўлмайди. Чунки унда мустаҳкамланган қоидаларда ва ифодаланган ғоялар замирида халқнинг, миллатнинг ҳуқуқ ва эркинликлари мужассам. Уни азиз деб билиб, Конституциядаги қоидалар асосида яшаш бизнинг келгуси ҳаётимиз фаровон бўлишининг асосидир. Асосий Қонунимизнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини кенг тарғиб этиш, ёш авлодни қонунларимизга ҳурмат, Ватанга меҳр ва садоқат руҳида тарбиялаш ишларига муносиб ҳисса қўшишимиз лозим.
Ўктам ҚУPБОНИЁЗОВ, “Нўғой эшон”
жомеъ масжиди имом-хатиби.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶