14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 04:06
Сиёсат 👁 876

Конституция — тараққиёт мезони, истиқлол пойдевори

Конституция — тараққиёт мезони, истиқлол пойдевори

Амударё тумани 8 декабрь бош қомусимиз қабул қилинган сана кенг нишонланди. Туман Маданият уйида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 33 йиллигига бағишланган тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбир нафақат байрамона руҳда, балки мамлакатимизнинг демократик тараққиёт йўлидаги ислоҳотлари, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатловчи асосий ҳужжат – Бош қомусимизнинг ўрни ва аҳамияти хусусидаги фикр-мулоҳазаларга бой тарзда ўтди.

Тадбирни туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Фахриддин Юсупов очиб берди. У ўз нутқида у 1992 йил 8 декабрь куни қабул қилинган Конституция нафақат ҳуқуқий асос, балки давлатимизнинг мустақил тараққиёт йўлини белгилаб берган тарихий ҳужжат эканини таъкидлади.

Таъкидланганидек, бугун муҳтарам Президентимиз бошчилигида амалга оширилаётган Конституциявий ислоҳотлар мамлакатимиз сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида янги даврни бошлаб берди. Бош қомусимизда белгиланган ҳар бир қоида — бугунги ҳаётимизнинг бош мезони

Туман прокурори Баҳрам Машарипов ўз чиқишида Конституциянинг давлат бошқаруви, суд-ҳуқуқ тизими ва жамият ҳаётидаги ўрнига алоҳида тўхталди. “Конституция – бу шунчаки расмий ҳужжат эмас, балки ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи, жамиятда адолат ва барқарорликни таъминловчи бош кафолатдир. Давлат сиёсатида қонун устуворлигини таъминлаш айнан шу ҳужжатда белгиланган тамойилларга асосланади”, — дея таъкидлади туман прокурори. Шунингдек, сўнгги йилларда амалга оширилаётган Конституциявий ислоҳотлар, янгиланган Ўзбекистоннинг демократик тамойилларга таянган ҳолда ривожланаётганини мисоллар билан тушунтириб берди.

Тадбир давомида сўзга чиққанлар Конституциянинг ҳаётий аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтишди. Бош қомусимизда белгилаб қўйилган “Инсон – давлат учун эмас, давлат – инсон учун” тамойили бугунги амалиётда ўз ифодасини топаётгани эътироф этилди.

Байрам тадбири туман Маданият бўлими томонидан тайёрланган байрам концерт дастури билан давом этди. Ватан, тинчлик, дўстлик ва бирдамликни тараннум этган куй-қўшиқлар, саҳна кўринишлари тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият улашди. Маданият бўлими ижодкорлари, умидли хонандалар ва ёш истеъдодларнинг чиқишлари барчага унутилмас лаҳзаларни тақдим этди.

Конституция – эртанги барқарор ҳаётнинг ҳуқуқий кафолати. 33 йил давомида Бош қомусимиз Ўзбекистоннинг давлат қурилиши, сиёсий тизими, фуқаролик жамиятини мустаҳкамлаш ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг бош тамойили бўлиб хизмат қилиб келмоқда.

Бугун Конституциямиз халқ манфаатларига хизмат қилаётган, ислоҳотлар ва янгиланишлар пойдеворини белгилаб бераётган, ҳар бир фуқаронинг муносиб ҳаётини таъминлашга қаратилган ҳуқуқий кафолатлар мажмуасидир.

Байрам тадбири нафақат қувонч, балки фуқароларнинг Конституцияга, қонун устуворлигига, миллий тараққиёт йўлига бўлган ишончини янада мустаҳкамлади.

8 декабрь санаси - Конституция куни – бу умумхалқ байрами, давлатимизнинг мустақил йўлидаги энг муҳим қадамларни эсга солувчи, ҳар биримизни янада масъулиятли бўлишга ундовчи тарихий сана.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019