12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:15
Иқтисодиёт 👁 1,501

Конституция байрами арафасида Амударёда янги бинолар фойдаланишга топширилди

Конституция байрами арафасида Амударёда янги бинолар фойдаланишга топширилди

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 33 йиллиги Амударё тумани ҳаётида нафақат байрам, балки тараққиёт ва янгиланиш руҳи билан ёдда қолди. Байрам арафасида туманда бир қатор муҳим ижтимоий объектларнинг фойдаланишга топширилгани халқимиз фаровонлиги йўлида олиб борилаётган изчил ислоҳотларнинг амалий натижасини яққол намоён этди.

Хусусан, Дўстлик маҳалласида замонавий талаблар асосида янгидан қурилган 58-сонли мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди. Маросимда туман ҳокими ўринбосари Нодирбек Камолов, туман прокурори Баҳрам Машарипов, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Ялғаш Шомуратовлар сўзга чиқиб, бу бунёдкорлик ишлари мамлакатимизда таълим-тарбия соҳасига берилаётган юксак эътиборнинг ёрқин исботи эканини таъкидладилар.

Дарҳақиқат, муҳтарам Президентимизнинг тегишли қарори асосида жорий йилда Амударё туманида 4 та мактабгача таълим муассасасини қуриш ва реконструкция қилиш учун 24 миллиард 902 миллион сўм маблағ ажратилди. Ана шу эзгу дастур доирасида “Хива Қурилиш Комплекс” МЧЖ томонидан қиймати 8 миллиард 600 миллион сўм бўлган, 240 ўринли иккита қаватли бино бунёд этилиб, байрам арафасида фойдаланишга топширилди.

Бу нафақат янги боғча — балки келажагимиз эгалари учун билим, тарбия ва меҳр масканидир. Замонавий ўқув хоналари, ўйин майдончалари, спорт ва ривожлантирувчи машғулотлар учун мўлжалланган хоналар — барчаси болаларнинг ҳар томонлама камол топиши учун хизмат қилади.

Байрам арафасида яна бир муҳим объект — Оқ олтин овулида янгидан қурилган Маданият маркази биноси ҳам фойдаланишга топширилди. Мазкур маскан овул аҳлининг маънавий ҳаётида янги саҳифа очади.

Марказнинг очилиш маросимида туман ҳокими ўринбосари Баҳодир Эрназаров, туман прокурори Баҳрам Машарипов, туман Маданият бўлими бошлиғи Мурод Ибрагимов, шунингдек, қурилиш ташкилоти масъуллари сўзга чиқиб, ушбу бунёдкорликнинг туманнинг маънавий юксалишига қўшадиган ҳиссаси ҳақида сўз юритдилар.

Президентимизнинг 2024 йил 24 декабрь кунги “2025-2027 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида барпо этилган мазкур маскан “МАНҒИТ ИНВEСТ МАКСИМУМ” МЧЖ томонидан қурилиб, 2 миллиард 700 миллион сўм маблағ сарфланди.

Маданият марказлари – халқнинг ўзлигини англаш, маънавиятни бойитиш ва ёшларни тўғри йўлга бошлаш мактабидир. Айниқса, ёшлар учун тўгараклар, ижодий студиялар, кутубхона ва саҳна заллари ушбу масканни ҳудуднинг маданий марказига айлантириши шубҳасиз.

Туманимизда амалга оширилаётган бу каби йирик лойиҳалар Ўзбекистон Республикасининг Бош Қомуси — Конституциямизда белгиланган энг муҳим тамойиллар: инсон қадри, фаровон ҳаёт, билимли авлод ва кучли ижтимоий инфратузилма каби мақсадларнинг реал ифодаси, Конституциямизда белгиланган ижтимоий давлат концепциясининг амалий ижросидир. Болалар боғчалари, маданият марказлари, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотлар — буларнинг барчаси фуқароларимизнинг муносиб турмушига қаратилган узоқ муддатли стратегиянинг барқарор амалий давомидир.

Маросимларда сўзга чиққанлар барча қурувчилар, муҳандислар, лойиҳа мутахассислари, ҳомийлар ҳамда ташаббускор фуқароларнинг меҳнати юқори баҳоланишини алоҳида таъкидладилар. Зеро, бундай улкан лойиҳалар фақат ҳамжиҳатлик ва мақсад сари биргаликда интилиш орқали рўёбга чиқади.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026