03.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
03.11.2026, 01:44
Сиёсат 👁 1,308

Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 33 йиллиги кенг нишонланди

Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 33 йиллиги кенг нишонланди

Ҳар бир юртнинг тарихида муҳим саналар ва воқеалар бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси учун ана шундай тарихий кунлардан бири, шубҳасиз, Конституция қабул қилинган санадир. Бундан роппа-роса 33 йил муқаддам, яъни 1993 йилнинг 9 апрель куни Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгашининг сессиясида Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган эди. Ўтган давр мобайнида Конституция кўп миллатли халқимизнинг ҳамжиҳатлиги ва дўстлигини мустаҳкамловчи, уларни улуғ бунёдкорлик ишларига бошловчи асосий ҳужжат бўлиб хизмат қилмоқда.

Ушбу сана республиканинг барча шаҳар ва туманларида кенг нишонланмоқда. Хусусан, Амударё туманида ҳам Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 33 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.

Туман Маданият бўлими биносида бўлиб ўтган ушбу тантанали маросимда депутатлар, туман ҳокимлигининг масъуллари, ҳудуддаги корхона ва ташкилотлар вакиллари, таълим муассасалари ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.

Байрамнинг расмий қисми Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг давлат мадҳиялари билан бошланди.

Тантанали тадбирни Халқ депутатлари туман Кенгашининг котибияти мудири Мансур Ўрозбоев кириш сўзи билан очиб берди. У ўз нутқида Конституциямизнинг давлат ва жамият тараққиётини, халқ жипслигини таъминлашдаги беқиёс ўрни ва аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтди.

Таъкидланганидек, Қорақалпоғистон Республикаси Конституияси — кўп миллатли халқимизнинг ўзаро ҳамжиҳатлиги, дўстлиги ва тотувлигини мустаҳкамловчи, уларни бирдамликка даъват этувчи муҳим ҳуқуқий ҳужжатдир. Конституция нафақат давлат тузилишини, балки ҳар бир фуқаронинг қадр-қиммати, шаъни ва келажагини ҳимоя қиладиган қалқондир. Ўтган 33 йил ичида эришилаётган барча ютуқлар, ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги ўзгариш ва янгиланишлар, халқимизнинг турмуш даражаси юксалиши бевосита мана шу Конституциямизда белгиланган нормаларнинг ҳаётий ифодасидир.

Юртимизнинг бугунги тараққиёт босқичларига назар ташлар эканмиз, иқтисодиётимизнинг йилдан-йилга мустаҳкамланиб бораётгани, шаҳар ва қишлоқларимиз қиёфаси тубдан ўзгараётгани барчамизни қувонтиради. Бу ютуқлар замирида инсон манфаатларини ҳамма нарсадан устун қўювчи чуқур ва пухта ўйланган стратегик мақсадлар мужассам.

Айниқса, кейинги йилларда Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида Қорақалпоғистон Республикасини ривожлантириш бўйича қабул қилинган алоҳида фармон ва қарорлар, давлат дастурлари ҳаётимизда муҳим бурилиш ясади. Ушбу ҳужжатлар асосида республиканинг энг чекка ҳудудларигача етиб бораётган ислоҳотлар, янгидан барпо этилаётган замонавий турар жойлар, ижтимоий соҳа объектлари, мактаб ва боғчалар, тиббиёт масканлари халқимизнинг эртанги кунга бўлган ишончини янада мустаҳкамламоқда. Амударё тумани мисолида ҳам ана шундай улкан қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларининг гувоҳи бўлиш мумкин. Буларнинг барчаси Конституциямизда муҳрланган тамойилларнинг амалдаги ижросидир.

Конституция байрамига бағишланган тадбирнинг бадиий қисми ҳам ниҳоятда мазмунли ва ранг-баранг бўлди. Туман маданият бўлими ходимлари томонидан тайёрланган концерт дастури йиғилганларга кўтаринки кайфият улашди. Тинчлик ва дўстликни тараннум этувчи куй-қўшиқлар, миллий рақслар ва бадиий чиқишлар орқали халқимизнинг бой маданий мероси, миллий қадриятларимиз яна бир бор намойиш этилди.

Шу ўринда айтиш жоизки, Конституция ва қонунларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш, уларни эъзозлаш ва ҳаётимизга татбиқ этиш юрт тинчлиги ва тараққиётининг энг тўғри йўлидир. Бугунгидек шодиёналар эса халқимизнинг якдиллигини ошириб, эзгу мақсадлар сари янги куч-ғайрат бағишлайди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026