13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:14
Сиёсат 👁 2,752

ИСЛОҲОТЛАРИМИЗ ТАМАЛ ТОШИ

ИСЛОҲОТЛАРИМИЗ ТАМАЛ ТОШИ

Президентимиз Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида алоҳида эътироф қилганидек, мамлакатимизнинг мустақил тараққиёт йилларида эришган барча ютуқ ва марралари, унинг улкан суръатлар билан ўсиши, аввало Конституциямизнинг ҳаётбахш қудрати ва салоҳиятини, унда мужассам бўлган принциплар, қоида ва нормаларнинг нақадар чуқур ўйланган, ҳар томонлама мустаҳкам асосга эга эканини яққол намоён этади.

Конституциямиз инсонпарвар ҳуқуқий давлат барпо этиш, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари олий қадрият ҳисобланадиган фуқаролик жамиятини барпо этиш, эркин бозор муносабатларини шакллантиришнинг энг муҳим қоидаларини ўзидамужассамлаштириб, жамиятимиз ҳаётининг асосий ҳуқуқий пойдевори бўлиб хизмат қилмоқда.

Конституциямиз давлат, халқ иродасини ифода қилишини, унинг манфаатларига хизмат қилишини, давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи Ўзбекистон халқи эканлигини белгилаб берди.

Шунингдек, инсон ҳуқуқларининг давлат манфаатларидан, умум-эътироф этилган халқаро ҳуқуқ нормаларининг эса миллий ҳуқуқий нормалардан устунлиги ҳам Конституциямизда муҳрлаб қўйилди.

Асосий Қонунимизда ҳеч қайси мафкура давлат мафкураси сифатида ўрнатилиши мумкин эмаслиги ва ижтимоий ҳаёт сиёсий институтлар, мафкура ва фикрларнинг хилма-хиллиги асосида ривожланиши белгилаб берилди. Айни пайтда барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги шароитида хусусий мулкнинг бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясида эканлиги мустаҳкамлаб қўйилди.

Кейинги йилларда давлат ҳокимияти тизими органлари фаолиятини такомиллаштириш борасида олиб борилаётган чуқур ислоҳотлар натижасида Конституциямизга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш зарурияти вужудга келди. Ўзбекистон Республикаси давлат органлари тизими ва фаолиятининг доимо такомиллаштириб борилиши давлатимиз сиёсатидаги асосий устувор йўналишлардан бири бўлиб қолмоқда. Мамлакатимизни модернизация қилиш ва демократлаштириш, ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш борасида ижтимий-сиёсий ислоҳотларни қатъий амалга ошириш ҳамда давлат бошқарув органлари фаолиятида улар ўртасидаги ўзаро тенглик ва мувозанатни сақлаш ва тартибга солиш муҳим аҳамият касб этади.

Бошқа мамлакатларда бўлгани каби Ўзбекистон Республикасида ҳам ижтимоий ҳаёт талаблари давлат ва жамият ўртасидаги муносабатларнинг янги демократик кўринишларини юзага келтирмоқда, жумладан давлат ва жамият аъзоларининг ўзаро муносабатларида демократик давлат талабларидан келиб чиқиб, ҳуқуқий ислоҳотларни изчиллик билан ривожлантириш тобора муҳим ўрин эгалламоқда.

"Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига (89-моддасига, 93-моддасининг 15-бандига, 102-моддасининг иккинчи қисмига) тузатишлар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни бу фикрнинг амалий тасдиғи бўлиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ушбу тузатишлар:

биринчидан, давлат бошқарувини янада демократлаштириш, яъни бошқарувнинг халқчиллигини таъминлаш;

иккинчидан, давлат органларининг ўз ваколатларини амалга оширишдаги роли ва масъулиятини ошириш, давлат органлари фаолиятида қонун устуворлигини ва уларнинг халқ олдидаги масъулиятини ошириш ҳамда таъминлаш;

учинчидан, мамлакатни янгилаш ва модернизация қилишда сиёсий партияларнинг таъсирини кучайтириш, бу сиёсий партияларни барча соҳаларда амалга оширилаётган янгиланиш жараёнлари ва ислоҳотларга сиёсий жараёнларнинг ажралмас иштирокчиси сифатида кенг жалб қилиш имконини беради.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 34-моддасида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг касаба уюшмаларига, сиёсий партияларга ва бошқа жамоат бирлашмаларига уюшиш, оммавий ҳаракатларда иштирок этиш ҳуқуқига эга эканини эътироф этиш билан бирга, сиёсий партияларда, жамоат бирлашмаларида, оммавий ҳаракатларда, шунингдек ҳокимиятнинг вакиллик органларида озчиликни ташкил этувчи мухолифат шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қадр-қимматини ҳеч ким камситиши мумкин эмаслиги белгилаб қўйилган. Асосий Қонуннинг 12-моддасида Ўзбекистон Республикасида ижтимоий ҳаёт сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрларнинг хилма-хиллиги асосида ривожланиши ҳамда ҳеч қайси мафкура давлат мафкураси сифатида ўрнатилиши мумкин эмаслиги тўғрисидаги Конституциявий принцип ўз ифодасини топган. Қисқа қилиб айтадиган бўлсак, мустақил Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилиниши мамлакатимиз тараққиёти, юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг тамал тоши бўлди.


Ш.РАЖАБОВА,

"Ражабова Шукуржон” адвокатлик бюроси бошлиғи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026