ТАШАББУСКОР ЕТАКЧИ
Болалар билан ишлашиш, уларнинг орзу-интилишларини маънавий рағбатлантириб бориш “Камалак” болалар ташкилоти етакчисидан алоҳида иқтидор талаб этади. Бу борада 31-сонли умумтаълим мактабининг “Камалак” болалар ташкилоти етакчиси Шаҳноза Хўжамуродованинг изланишлари, шахсий тажрибаси ва иш юритиш услуби таҳсинга лойиқ.
Шаҳноза опа мактабимизнинг жажжи болажонлари билан шуғулланишдан асло чарчамайди. Дарсларни паст ўзлаштирувчи болалар билан эса ўз ташаббуси билан алоҳида дарс-суҳбатлар ўтказади, қизиқарли спорт мусобақалари, болаларнинг хотираларини чархловчи машғулотлар ташкил этади.
Яқинда Шаҳноза опа “Камалак” болалар ташкилотининг 17 йиллиги муносабати билан ўтказилган беллашувда “Йилнинг энг ташаббускор етакчиси” номинацияси ғолиби бўлди. Шунингдек, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ташкил топганлигининг 1 йиллигига бағишлаб Тошкент шаҳрида ўтказилган қурултойда иштирок этиб қайтди. Биз Шаҳноза опа Хўжамуродовага бундан кейинги ишларида зафарлар тилаймиз.
Мафтуна ГУЛМОНОВА, 31-мактаб ўқувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶